Самарқанд иқтисодиёт ва



Download 324,6 Kb.
bet10/115
Sana29.03.2022
Hajmi324,6 Kb.
#516779
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

тузилиши
Тижорат амалиётида инвестицияларнинг қуйидаги уч шакли ўзаро фарқланади:

  • физик активларга қилинган инвеотициялар;

  • пул активларига қилинган инвестициялар;

  • номоддий активларга қилинган инвестициялар. Физик активлар деганда асосий ишлаб чиқариш воситалари, яъни ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда хизмат муддати бир йилдан ортиқ бўлган ҳар қандай машина ва ускуналар тушунилади.

Пул активлари деганда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан пул маблағларини олиш ҳуқуқи, масалан, банкдаги депозитлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар англашилади.
Номоддий активлар — ходимларни қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, лицензиялар сотиб олиш, савдо белгиларини ишлаб чиқариш натижасида фирма эга бўладиган бойликлардир.
Қимматбаҳо қоғозларга қилинадиган инвестициялар портфель инвестициялари, физик активларига қилинадиган инвестициялар эса реал инвестициялар, деб аталади.
Инвестицияларнинг ҳар икки тури ҳам корхоналар барқарор ишлаши учун муҳим аҳамиятга эга. Портфелли инвестициялар муаммолари молиявий менежмент соҳасида чуқур ўрганилишини таъкидлаган ҳолда, бу ўқув қўлланмамизда кўпроқ реал активларга қилинадиган инвестицияларга тўхталамиз.
Реал активларга қилинаётган инвестияларни тайёрлаш ва таҳлил қилиш асосан фирманинг мақсадларига, яъни инвестиция ёрдамида фирма нимага эришмоқчилигига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан инвестицияларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  1. Иқтисодий самарадорликни ошириш учун қилинадиган инвестициялар. Бундай инвестициялардан асосий мақсад ускуналарини алмаштириш, ходимларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини самарали ҳудудларга кўчириш асосида фирмаларнинг харажатларини камайтириш учун шароит яратишдан иборат.

  2. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қилинадиган инвестициялар. Бундай инвестициялашдан мақсад мавжуд қувватлар



24
хисобига олдиндан шаклланган бозорлар учун товарлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

  1. Янги ишлаб чиқаришларни вужудга келтириш учун қилинадиган инвестициялар. Бундай инвестициялар илгари ишлаб чиқарилмаган товарлар ва кўрсатилмаган хизматлар турларини вужудга келтириш ёки илгари ишлаб чиқарилган товарлар билан янги бозорларга чиқиш имконини беради.

  2. Давлат бошқарув идоралари талабларини бажариш учун қилинадиган инвестициялар. Масалан, экология ва маҳсулот стандартлари талабларини бажариш учун сарфланадиган инвестициялар. Инвестицияларни бундай таснифлашда таваккалчилик даражаси ҳар хил бўлиши асос қилиб олинган.

Юқорида келтирилганлардан биринчи ва тўртинчи тур инвестицияларида таваккал хавфи даражаси паст, қолган иккитасида эса юқори ҳисобланади. Бозорда аввал маълум бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва янги бозорларни эгаллаш учун инвестиция сарфи катта таваккалчиликни талаб қилади. Шу сабабли ҳам учинчи гуруҳ инвестициялари таваккал хавфи энг юқори бўлган инвестициялардир.
Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қилинган инвестицияларда таваккал хавфи янги ишлаб чиқаришга қилинган инвестицияларга қараганда пастроқ. Айни пайтда самарадорликни оширишга қилинадиган инвестициялар бозор аллақачон қабул қилган товарларнинг сифатини ошириш, таннархини камайтиришни кўзда тутгани учун ҳам, уларда таваккал хавфи даражаси иккинчи ва учинчи гуруҳлар инвестициялариникидан анча паст бўлади. Худди шу каби давлат бошқарув идоралари талабларини бажаришга сарфланган инвестицияларнинг таваккал хавфи даражаси анча кичик ҳисобланади.
Инвестициялар, шунингдек, манбаларига кўра, ички ва ташқи инвестицияларга бўлинади. Ички инвестициялар манбалари давлат бюджети, корхоналар ва аҳоли маблағлари, банк кредитлари ҳамда нобюджет жамғармалари маблағлари, ташқи инвестициялар манбалари бўлиб, хорижий давлатлар ва фирмаларнинг, шунингдек, халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобланади. Инвестицияларни манбаларига кўра бундай-гуруҳлаш уларнинг манбалари бўйича тузилишини ҳам белгилаш имконини беради. Иқтисодий таҳлил мақсадларида ва амалиётда инвестицияларнинг манбаларига кўра тузилиши билан бирга уларнинг тармоқ тузилиши,
25
ҳудудий тузилиши, мулкчилик шаклларига кўра тузилиши, такрор ишлаб чиқариш тузилиши ва технологик тузилиши фарқланади.
Инвестицияларнинг тармоқ (ҳудудий) тузилиши алоҳида тармоқ (ҳудуд)нинг маълум даврда қилинган инвестиция сарфларидаги улушини кўрсатса, мулкчилик шаклларига кўра тузилиши жами инвестициялар манбаи ва сарфидаги давлат ва нодавлат мулки объектларининг ҳиссасини кўрсатади. Такрор ишлаб чиқариш тузилиши янги қурилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва қайта қуроллантириш мақсадларида сарфланган инвестицияларнинг жами инвестициялардаги улуши кўринишида аниқланади.
Инвестицияларнинг технологик тузилиши қурилиш-монтаж ишлари, ускуна ва инвентарлар ҳамда бошқа харажатлар (лойиҳа- қидирув ишлари, бошқарув харажатлари ва ҳ.к.)га қилинган харажатларнинг жами инвестиция харажатларидаги улушини кўрсатади.
Инвестициялар тузилишини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан мамлакатда амалга оширилаётган инвестиция сиёсатига боғлиқ.



    1. Download 324,6 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish