Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Уйқу механизмлари.
Уйқу механизмларини тушунтирувчи назария-
лардан биттаси - гуморал назариядир. Бунга муввофиқ организмдаги маъсус 
моддалар - гипнотоксинлар тўпланиши уйқуни келтиради. Бу назария бўйича, 
уйқу вақтида мияда махсус нейропептидлар ажралиб чиқиб, организмнинг 
руҳий фаолиятини, турли аъзо ва тизимларини ишини сусайтиради. 
Уйқуни тушунтирувчи И.П. Павловнинг кортикал назарияси алоҳида аҳа-
миятга эга. Унга кўра уйқу тормозловчи марказдан тормозланишни миянинг 
бошқа қисмларига тарқалиши (тормозланиш иррадацияси) туфайли содир 
бўлади. Шундай қилиб, И.П. Павлов фикрича, уйқу - ҳимоя тормозланишидир. 
Уйқунинг бу хили И.П. Павлов томонидан «фаол уйқу» деб аталади, чунки у 
турли тормозловчи таассуротлар остида келиб чиқади. Уйқунинг фаол ҳола-
тидан ташқари пассив ҳолати ҳам мавжуд. Унда таъсирловчилар сони 
минимумгача этказилади. Масалан, одам қоронғи, ҳеч қандай сигналлар бўлма-
ган хонада бўлса, маълум вақтдан кейин у уйқу ҳолатига ўтади. Барча сезиш 
аъзолари ишламаган беморлар кечаси-ю кундуз тўлиқ уйқу ҳолатида бўлади. 
Уларни фақат сезувчи нуқталарига таъсир этиб уйғотиш мумкин. Клиник 
кузатишлар кўрсатадики, ташқи таъсирларни деярли сезмаган бир бемор аслида 
фақат ўнг қўлининг бир қисмида тактил сезгиси бўлган. У доимо уйқу ҳолатида 
эди, агар ўнг қўлидаги шу нуқтага таъсир этилса, аёл уйғонар эди. 
Уйқунинг патологик ҳолатларида ўрта ва оралиқ миядаги ретикуляр 
формацияда ўзгаришлар борлиги кузатилган. Ретикуляр формациянинг фаол-
лаштирувчи ва тормозловчи нуқталарнинг очилиши билан боғлиқ бўлган 
маълумотлар И.П. Павловнинг уйқу назариясини тўлдиради. 
Элэктрофлзиологик тадқиқотлар бош миядаги пўстлоқ ости тузилма-
ларида уйқу ва бэдорликда иштирок этувчи тузилмаларни аниқлашга ёрдам 
берди ва улар уйқунинг бошқарувида таламус. гипоталамус ва ретикуляр 
формациялар асосий рол ўйнашини кўрсатди. Гипоталамус ва таламусларда 
уйқу марказларининг қитиқланиши уйқу ҳолатини келтириб чиқаради. 
Ретикуляр формацияда эса, аксинча, бедорлик ҳолатини ушлаб турувчи 
марказларнинг борлиги аниқланади. 
Ҳозирги вақтда бош миянинг сопи қисмида ухлаш ва бэдорликка таъсир 
этувчи тузилмалар борлиги исботланган. Бедорликни сақлаш ретикуляр 
формация ҳужайраларининг ишига боғлиқ. Уйқу ҳосил бўлиши олдинги 
миянинг баъзал қисми, таламус, ретикуляр формация тузилмаларига боғлиқ, 
булар уйқу марказлари деб ҳам юритилади. Уйқу марказлари шикастланса, 
одам чуқур уйқуга кетади. 
Уйқуни бошқарувчи нерв ва гуморал механизмлар ўзаро алоқада бўлади. Бош 
мияда уйқу ва бедорлик ҳолатида функционал фарқни бош миянинг ЭЭГ да 
кўриш мумкин . Элэктроэнцэфалограммада (ЭЭГ) бош миянинг электр фаол-
лиги уйғоқлик ҳолатидан уйқуга ўтиш даврида 4 та босқичнинг борлигини 
кўрсатади, булар тенглаштирувчи, парадоксал, ултрапародоксал ва тормоз-
ланувчи босқичлардир. Чуқур уйқу вақтида ЭЭГ да тўлқинлар частотаси 
камаяди (1 сонияда 4-5 тўлқинлар), уйқу қанчалик кучли бўлса, ЭЭГ даги 


111 
тўлқинлар частотаси шунчалик кам бўлади. Уйқу вақтида ҳар 1-1,5 соатда тез 
частотали тўлқинларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Юқори частотали 
бедорлик ҳолатига хос потэнсиаллар кузатилган пайтда қон босимининг 
ортиши, кўз олмасининг ҳаракати, юрак уриши ва нафас олиш тезлашиши 
мумкин. Бу ҳолатда уйғотилган одамларнинг 80-90% и туш кўраётганлигини 
айтган. Бу вақтда одамни уйқудан уйғотиш бошқа пайтга нисбатан қийин.Бу 
ҳолат пародоксал уйқу ҳолати ёки тез уйқу ҳам дейилади ва уйқу давомида бир 
неча марта тез уйқу ҳолати 3-4 дақиқагача давом этади. Демак, кэчки уйқу 
иккита алмашиниб турадиган ҳолатлардан иборат -тез уйқу ва секин уйқу. 
Катта одамларда тез уйқу умумий уйқунинг 25% ини ташкил қилади, болаларда 
эса ундан ҳам кўп. 
Одам ўрта ҳисобда бир суткада 8 соат ухлайди. 4-5 кун ухламасдан 
юриши мумкин, лекин кейинчалик у толиқиб, ҳатто юриб кетаётганида ҳам 
ухлаб қолади. Бир неча кун ухламаслик баъзан нерв, руҳий касалликларни 
келтириб чиқариши мумкин. Уйқу вақтида мияниг шартли рефлекслари фао-
лияти тормозланади, юрак қисқаришлари ва нафас олиши сийраклашади, қон 
босими ошади ёки тушади, сийдик ҳосил бўлиши сусаяди, тана ҳарорати бир оз 
пасаяди. Мускуллар бўшашиб, қовоқларни юмадиган мускуллар, кўз қорачиғи, 
тўғри ичак мускуллари тонуси ортади. 
Чақалоқлар 16-18 соат, кичик мактаб ёшидаги болалар 13-14 соат, 7 яшар 
болалар 11,5-12 соат, 12 яшар болалар 10 соат, 13 яшар болалр 9,5 соат ва 17-18 
ёшли ўсимирлар 8-8,5 соат ухлаши керак. Одам бир маромдаги алла, соатнинг 
чиқиллаши, сувнинг томчилаши ва шивирлаб ёқаётган ёмғир таъсирида мудраб, 
сўнгра уйқуга кетади. 
Уйқуни тўлиқ тормозланиш деб бўлмайди, зеро одам ухлаётганда нафас 
олиш, юрак қисқаришлари ва бошқа органлараинг нерв марказлари ишлаб 
туради. Мия пўстлоғида ҳам барча марказлар тормозланмайди. Бу нерв 
марказларини Павлов «қоровул» марказлар деб номлайди. Ухлаб ётган она 
бирорта товушдан уйғонмаслиги мумкин, лекин боласи бир оз безовталанганда 
дарров уйғонади. Демак, «қоровул» нерв марказлари қўзғалиши ўзига хос 
хусусиятга эга. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish