Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Ҳиссий зўриқиш.
Ҳиссиётларни ички эҳтиёжларининг пайдо бўлиши ёки 
ташқи таъссуротлар, жумладан хотирадаги маълумотларни эслаш ўйғотади. 
Ҳиссиётлар одам кайфиятини ўзгартиришдан ташқари, қон босими кўтарилади, 
модда ва энергия алмашинуви жадаллашади, скелет мускуллар фаолияти 
ўзгаради. Оддий шароитда мускуллар бирин-кетин ишга туширилса, ҳис-
ҳаяжон вақтида ҳаммаси бирдан фаол ҳолатга келиши мумкин. 
Мускулларда чарчаш жараёни секинлашади. Бундан ташқари, таассуротларга 
сезгирлик ортади. Демак, ҳис-ҳаяжон қўзғалиш организмнинг фойдаланил-
маган имкониятларини юзага чиқаради ва мақсадга эришишни енгиллаш-
тиради. 
Бир томондан эҳтиёжнинг пайдо бўлиши, иккинчи томондан бу эҳтиёжни 
қондириш учун зарур бўлган омил ва имкониятларнинг етишмовчилиги ҳиссий 
зўриқишга олиб келади. Мақсадга эришиш учун зарур бўлган омилларни 
билиш, кўникмалар, тажриба, энергия ва вақт ташкил қилади. Бу омиллардан 
бирига организм етарли миқдорда эга бўлмаса, зўриқиш ҳолати ривожланади. 
Эҳтиёж, мақсаднинг аҳамияти қанчалик катта бўлса, зўриқиш даражаси 
шунчалик юқори бўлади. 
Зўриқиш маълум даражага этганда ҳиссиётни уйғотади. Унинг 4 даражаси 
тафовут қилинади. Зўриқишнинг биринчи даражаси организмнинг диққат-
эътибори, иш қобилияти ортиши билан ифодаланади. Одам олдида турган 
вазифа янги бўлса, унга нисбатан қизиқиш ортади, руҳий ва жисмоний имко-
ниятларни ишга солади. Бундай ҳолат организмни чиниқтиради, иш 
қобилиятини оширади, фойдали бўлади. 
Эҳтиёжни қондириш, мақсадга эришиш учун биринчи даражадаги зўри-
қиш ҳолатида ишга солинган имкониятлар етарли бўлмаса, зўриқишнинг 
иккинчи даражаси ривожланади, манфий яъни салбий ҳиссиётлар пайдо 


106 
бўлади. Одам норози бўлади, жаҳли чиқади. Аммо, у имкомятларини иложи 
борича ишга солиб олдида турган масалани ечишга ҳаракат қилади. 
Агар қондириш зарур бўлган эҳтиёж омилларни организм эга бўлганидан 
кўп миқдорда талаб қилса, организм имкониятлари қўйилган масалани ечиш 
учун етарли бўлмаса, зўриқишнинг учинчи даражаси ривожланади. Мақсадига 
эришишга кўзи етмаган одам сиқилиб эзилади. Зўриқишнинг бу даражасида 
организм аъзоларининг фаолияти кескин салбийлашади. Ақлий ва жисмоний 
имкониятлар камаяди, одам ҳеч нарсага қўл ургиси келмайди, зарар етказувчи 
омиллар қаршилиги сусаяди. Бундай ҳолатни узоқ давом этиши организмга 
зиён етказади, турли касалликларни ривожланишига олиб келади. 
Шу сабабдан зўриқишнинг учинчи даражасини, истерия зўриқиши деб 
аталади. 
Зўриқишнинг учинчи даражасини организмнинг ўзига хос ҳимоя реак-
цияси деса бўлади. Имкониятлари етарли эмаслигини билган организм мақсад-
га эришишдан воз кэчади. Аммо, мақсаднинг аҳамияти, унга эришиш зарурияти 
сақланиб қолса, организм мушкул аҳволга тушади, энди зўриқиш тўртинчи 
даражага ўтади. Бунда нервоз ҳолати рўй беради. 
Зўриқиш даражаларининг бири иккинчисига осойишта ўтиши шарт эмас, 
шароитга қараб, бирдан иккинчи ёки учинчи даражадаги зўриқиш ҳолати юзага 
чиқиши мумкин. Нерв тизими биринчи галда организм эчиши зарур бўлган 
масаланинг аҳамияти ва мураккаблигини, бу масалани ҳал қилиш учун зарур 
омиллар миқдорини ва шу вақтда организмда мавжуд бўлган омиллар 
миқдорини белгилайди. 
Зарур миқдор билан бор бўлган миқдорлар ўртасидаги муносиблик кам 
бўлса, тараққий этган зўриқиш даражаси шунча юқори бўлади. Зўриқишнинг 4 
даражаси соф ҳолда кам учрайди. Кўпгина оралиқ даражалар кузатилади. 
Масалан, иккинчи ва учинчи даражалар оралиғидаги бўлган зўриқиш ҳолатида 
организмнинг ақлий имкониятлари пасайиб кетган бир вақтда, унинг энергетик 
имкониятлари сақланиб қолади, ортиб кетиши ҳам мумкин. Бундай ақл-идрок-
ни йўқотган, ваҳимага тушган одам бэмаъни ишларни қилиб қўяди. Зўри-
қишнинг оралиқ даражалари бир шаклда намоён бўлиши ҳам мумкин: 
Одамнинг ақл идроки ўзгармайди, ўз ҳолатини ва теварак атрофидаги хавфни 
тўғри баҳолаш қобилиятини сақлаб қолади, аммо энергия манбалари камайиб 
кетганидан ўзини хавф-хатардан сақлашга кучи этмайди. 
Маълум шароитда ривожланган зўриқиш даражаси паст ёки юқори 
бўлиши одамнинг ҳаётий тажрибасига ҳам боғлиқ. ўхшаш шароитни бошдан 
кечирган одам унга изтироб чекмайди. Қийинчиликларни енгишга ўрганмаган, 
тажрибасиз, кучсиз одамларда зўриқиш жуда кучли бўлади. Одам зўриқишни 
ишғол қилиш учун зарур бўлган омилларга - билим, кўникмалар, вақт, 
энергияга етарли миқдорда эга бўлишга ҳаракат қилади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish