Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Семириш (ёғ босиш) 
 
Семириш кўпгина эндокрин касалликларнинг белгисидир. Бироқ семи-
риш кўпинча нотўғри овқатланишга боғлиқдир. Баъзи ота-оналар семириш 
касаллик эмас, деб хато ўйлайдилар ва бола семира бошласа қувонадилар, унча 
семиз бўлмаса ташвишланадилар. 
Кейинги йилларда шифокор-пэдиатрлар қабулига семириб кетган, яъни ёғ 
босган беморлар кўплаб келмоқда. Мактабларнинг турар жойга яқин бўлиши 
(айниқса катта шаҳарларнинг микрораёнларида) аҳолига катта қулайлик 
туғдиради, бироқ шуни ёдда тутиш керакки, болалар вақтини нотўғри уюш-
тириб, етарлича ҳаракат қилмаслиги ёғ босишига сабаб бўлиши мумкин. Ёғ 
босиш (семириш) марказий нерв системаси фаолияти бузилишидан келиб 
чиққан касалликлар оқибати бўлиши ҳам мумкин. 
Балоғатга этиш даврида жинсий органларнинг ривожланишдан анча орқа-
да қолиши билан боғлиқ ёғ босиши ҳам мумкин. Аденозогенитал дистрофия 
деб аталган ўзига хос бу касаллик ҳам миянинг баъзи соҳаларида содир 
бўладиган ўзгаришларга боғлиқ. Балоғатга этгандан кейин, одатда, бу 
ҳодисалар йўқ бўлиб кетади. Бироқ бола албатта шифокор кузатувида бўлиши 
шарт. 
Балоғатга этиш даврида организмни ёғ босиши натижасида қоринда, 
сонда, кўкракда ёғ йиғилади. Қиз болаларда баъзан кўкрак ва сон терисида 
тарам-тарам қизил йўллар пайдо бўлади, юзга тук чиқади. Яхшилаб қараганда 
юз тузилишининг бир оз қўполлашгани сезилади. Бу ички секреция безларидан 
бири - гипофиз функциясининг вақтинча кучайишига боғлиқ. 1-2 йилдан кейин 
бу ҳодиса ўтиб кетади. 
Ёғ босиши буйрак усти безлари касалликларининг белгиларидан бири 
бўлиши ҳам мумкин. Ички секреция безларида пайдо бўлган ўсмаларнинг ўзи 
гормонал фаол тўқима бўлиб қолади, қонга ортиқча миқдорда гормонлар 
ажратади, бу эса организмда ёғ тўпланишига сабаб бўлади. 
Иштаҳанинг жойида бўлиши организмнинг овқатга бўлган талабини бел-
гиловчи бебаҳо бошқарувчидир. Бироқ буни ҳам «тарбиялаш» керак. Ташқи 
шароит таъсирида у баъзан хато қиладиган бўлиб қолади. Овқатланиш тар-
тибига риоя қилмаслик, ҳадеб бир хил овқат еявериш иштаҳанинг пасайишига 
олиб келади. Болага зўрлаб керагидан ортиқча овқат эдирилганда, оила 
аъзолари кўп ейдиган бўлганда бола ҳам шунга ўрганиб қолиши мумкин. 
Болани асло мечкай қилиб қўймаслик лозим. 
Ёғ босиши ҳақиқатан ҳам, меъёрида овқатланадиган, лекин кам қувват 
сарфлайдиган болаларда ривожланиши мумкин. Бола бирор касаллик туфайли 
узоқ ётиб қолса ёки кам ҳаракат қилса, жисмоний тарбия билан шуғулланмаса 
шундай бўлади. Кўпинча вазни 25-30% ортиқ бўлади. Бола соппа-соғ кўринади, 


124 
ҳеч нарсадан шикоят қилмайди, бироқ бу алдамчи ҳолатдир. Семириш аста-
секин юрак-қон томирлар системаси ишини ёмонлаштира боради, касаллик 
пайдо бўлиши учун замин тайёрлайди. Ортиқча ёғ тўпланиши юрак муску-
лининг ишини сусайтиради. Бола ҳансирайдиган бўлиб қолади, тез чарчайди ва 
ҳаракат талаб қиладиган ўйинлардан ўзини тияди, кам ҳаракат бўлади. Бу эса 
яна ҳам семириб кетишга сабаб бўлади. 
Семириш боланинг таянч-ҳаракатланиш аппаратига - суяклари, бўғим-
ларига ҳам ёмон таъсир қилади. Бундай болаларда кўпинча яссиоёқлик пайдо 
бўлади, қад-қомати бузилади, мускуллари яхши ривожланмайди. Семириш 
натижасида жигар, меъда ости бези зарар кўради 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish