Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

 
Мавзу – 11.
Овқат ҳазм қилиш органларининг ёшга хос
хусусиятлари
 
 
Одам ҳаёт фаолиятини сақлаш, меҳнат қилиш, ўсиш ва ривожланиш учун 
овқат истемол қилади. Овқат ҳазм қилиш каналида овқат моддалари механик 
майдаланади, кимёвий парчаланади ва қонга сўрилади. Одамнинг овқат ҳазм 
қилиш канали 8-10 м узунликда бўлиб, девори ички шиллиқ, ўрта раускул ва 
ташқи сероз қаватлардан иборат. Мускул қавати ички айлана ва ташқи 
узунасига кетган мускул толаларидан тузилган. 
Овқат ҳазм қилиш каналига: оғиз бўшлиғи, ундаги органлар, ҳалқум, 
қизилўнгач, меъда, ичаклар, жигар, меъда ости безлари киради. Овқат тар-
кибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар, минерал тузлар ва сув бўлади. 
Оқсил, ёғ, углеводлар юқори молекулали бирикмалар бўлиб, пластик ва энер-
гетик аҳамиятга эга. Оқсиллар турли хил аминокислоталардан ташкил топган 
бўлиб, нобуд бўлган ҳужайралар ўрнини тиклаш, янги ҳужайралар ҳосил 
бўлиши, одам ҳужайраларида махсус оқсиллар синтезланиши учун зарур. 
Витаминлар ҳам пластик аҳамиятга эга. Организмда янги ҳужайралар ҳосил 
бўлиши учун ёғлар, углеводлар, минерал тузлар ва сув ҳам керак. Бундан 
ташқари, оқсиллар, ёғлар, углеводлар энергитик аҳамиятга эга бўлиб, улар 
ҳужайраларда парчаланганда маълум миқдорда энергия ҳосил бўлади. 
Овқатнинг оғиз бўшлиғида ҳазм бўлиши 
 
Оғиз бўшлигки оғиз даҳлизи ва ҳақиқий оғиз бўшлиғидан иборат бўлиб, 
бу ерда овқат тишлар ёрдамида механик равишда майдаланади, сўлак безлари-
дан ишлаб чиқарилган сўлак ёрдамида қисман парчаланади, овқат луқмаси 
сўлак билан аралашади. 
Оғиз бўшлиғи кўп қаватли шиллиқ, ясси эпителий билан қопланган. Оғиз 
бўшлиғидаги шиллиқ қават механик, кимёвий моддалар, ҳарорат таъсирига 
жуда чидамли. Тишлар юқори ва пастки жағ суякларига маҳкамланган, ҳар бир 
тишнинг коронкаси, бўйиии ва илдизи бўлади. Тиш асосан дентин 
ҳужайраларидан тузилган, усти қаттиқ емал билан қопланган. Тишлар юқориги 
ва пастки жағ суякларига бириккан бўлиб, 16 тадан жойлашган: 2 та курак, 1 та 
қозиқ, 2 та кичик ва 3 та катта озиқ тишлари бор. 
Овқат оғиз бўшлиғида чайналиб тишлар ёрдамида майдаланади. Оғиз 
бўшлиғи атрофидаги йирик ва майда сўлак безларидан сўлак ишланиб чиқиб, 
оғиз бўшлиғига қуйилади. Сўлак безлари тил асосида, юмшоқ ва қаттиқ танглай 
ҳамда ҳалқумда жойлашган. Бу безлардан таркибида кўп миқдорда муцин 
бўлган сўлак ишиаб чиқарилади. Тил остида, қулоқ остида жойлашган безлар 
оқсил ва тузларга бой сўлак ишлаб чиқаради. Бир суткада катта одам сўлак 
безларидан 1,6 1 сўлак ишланиб чиқади. Сўлакнинг 98,5-99,5% сув, қолган 


144 
қисми шилимшиқ модда - муцин, оқсиллар, ферментлар ва турли тузлардан 
ташкил топган. 
Сўлак безларидан сўлак узлуксиз ажралиб туради. Сўлак шартсиз ва 
шартли рефлекслар асосида ажралади. Сўлак ажратишнинг нерв маркази 
узунчоқ мия ва бош мия катта яримшарларида жойлашган. 
Ютиш мураккаб физиологик жараён бўлиб, унинг нерв маркази узунчоқ 
мияда жойлашган. Ютиш жараёни нафас олиш билан боғлиқ. Овқат луқмаси 
чайналиб, сўлак билан аралашгандан сўнг силлиқланиб тил ёрдамида ютқинга 
ўтказилади ва ютилади. Луқма ютилгандан сўнг қизилўнгачдан меъдага ўтади. 
Ҳалқум (ютқун) оғиз бўшлиғининг бевосита давоми бўлиб, унинг учта 
бўлими бор: устки-бурун-ҳалқум, ўрта оғиз ҳалқум ва пастки -ҳалқумнинг 
ҳиқилдоқ қисми. Устки бўлими нафас йўли ҳисобланади. ўрта ва пастки 
қисмларидан овқат ўтади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish