Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Болалар ва ўсмирларнинг овқатланиш тартиби ва уни ташкил



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Болалар ва ўсмирларнинг овқатланиш тартиби ва уни ташкил 
этиш 
 
Болалар овқатланишининг асосий гигиеник талаблари қондирилиши 
лозим, чунки шундагина улар яхши ўсади ва турли касалликлардан сақланади. 
Тўйимли овқат организмни унга зарур бўлган озиқ моддалар билан таъминлаши 
учун зарур. Зарур озиқ моддалар таркибига оқсил, ёғ, карбонсув, витаминлар, 
минерал моддалар ва сув киради. Овқат ўз вақтига қараб кунда режаси билан 
истеъмол қилиниши керак. 
Ейилган овқат организм учун зарур бўлган куч - энергияни тўла қонди-
риши зарур. Овқат рациони тўла балансланган бўлиши ва бола уни осон ҳазм 
қила олиши лозим. 
Улғайиш даврларида овқатланиш тартиби бир неча марта ўзгаради (оғиз 
сути, кўкрак билан емизиш, қўшимча овқат бериш, аста-секин аралаш овқат-
лантиришга ўтиш). 
Айниқса бу қоидага боланинг мактабгача ва мактабдаги даврларида 
эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга. Нозик ва соғлигида ўзгаришлар бўлган 
болаларни индивидуал тартибда овқатлантириш зарур. Шунингдек, индивидуал 
тартибда овқатлантириш спорт билан шуғулланаётган болалар ва ўсмирлар 
учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. ўтказилган тажрибалар натижаси оқсил, 
витамин, карбонсувлар, ёғ ва минерал моддалар алмашинуви турли ёшдаги 
болалар организми сарфлаган энергияни қоплаш учун зарурлигини кўрсатади. 
Бу эса ўз ўрнида болалар овқатланишини ташкил этишда асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Овқатнинг сифат миқдори ва кнчлилик аҳамияти 
 
Мувозанатланган рацион тузишнинг катта амалий аҳамияти бор. Овқат 
рациони тузишнинг 4 асосий қоидаси мавжуд: 
1. Муайян одамнинг бир кеча-кундузлик рациони калориялилиги билан 
унинг энергия сарфига мувофиқ келиши керак. 
2. Рациондаги оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдори лоақал минимал 
(энг кам) эҳтиёжга мос келиши керак. 
3. Рациондаги витаминлар, тузлар ва микроэлементлар миқдори минимал 
эҳтиёжларга мос келиши керак. 
4. Рациондаги витаминлар, тузлар ва микроэлементлар миқдори ток-
синли даражадан паст бўлиши керак. 
Мувозанатланган овқатланишда овқатнинг алмаштириб бўлмайдиган озиқ 
моддаларга асосий эътибор берилади, улар организмнинг ўзида синтез қилин-
майди ва унга овқат билан бирга зарур миқдорда кириши лозим. Овқатнинг 
бундай таркибий қисмларига алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар ва ёғ 
кислоталар, витаминлар, кўп минерал моддалар ва сув киради. Соғлом одам 
учун рационда оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг энг маъқул нисбати 1:1:4 га 
яқин нисбат ҳисобланади. Овқат рационини белгилашда оқсиллар бир кеча-


156 
кундузлик калориялиликнинг 15% ни ташкил қилиши керак, жумладан, унинг 
ярми ҳайвон оқсили, ёғлар - 30% ва углеводлар - 55% бўлиши керак. Кичик 
мактаб ёшидаги болалар учун 1:1:6, илк гўдак ёшидаги болалар учун 1:2:3 
нисбат энг яхши ҳисобланади. 
Озиқ моддаларнинг тавсия этилган нисбати бир оз ўзгарганда жиддий 
бузилиш юз бермайди. Ёғлар ва углеводлар калорияси жиҳатидан бир-бирининг 
ўрнини босиши мумкин. 
Овқатнинг калорияси энергия сарфига мос келмаган тақдирда тананинг 
вазни камайиб боради, турли касалликларга чидамлилик, иш қобилияти пасаяди 
ёки одам семириб кетади, натижада овқат ҳазм қилиш органлари, жигар, меъда 
ости бези касалликлари пайдо бўлади, юрак мускули заифлашади атеросклероз 
кузатилади. Семиз одамлар нормал одамларга қараганда 5-12 йил кам умр 
кўриши аниқланган. Озиқ моддалар нисбати бузилганда ҳам организмдаги 
жараёнлар издан чиқади. Ёшликда етарли (тўйиб) овқатланмаслик ўсишдан, 
жисмоний ва руҳий ривожланишдан орқада қолишга сабаб бўлади. 
Калориялиликни энергия сарфи билан мувофиқлаштириш учун овқатнинг 
калориясини билиш зарур.
Барча озиқ-овқат маҳсулотлари калорияси жиҳатидан 4 гуруҳга бўлинади: 
1) калорияси энг юқори - 400 дан 900 ккал гача бўлган маҳсулотлар;
2) калорияси юқори маҳсулотлар - 250 дан 400 ккал гача;
3) калорияли маҳсулотлар - 100 дан 250 ккал гача;
4) кам калорияли маҳсулотлар - 100 ккал гача. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish