Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Меъда ости бези
икки хил вазифани бажаради: ташқи ва ички секреция 
вазифасини. У барг шаклида бўлиб бош ва дум қисмларига бўлинади. Оғирлиги 
70-80 грамм, рефлекс ва нерв-гуморал йўл билан шира ишлаб чиқаради. Меъда 
ости бези ширасининг 98,7% сув бўлиб, қолган қисми турли оқсиллар ва 
тузлардан иборат. Меъда ости бези шираси ишқорий хусусиятга эга. Шира 
таркибида трипсин амилаза, липаза ферментлари бор. Трипсин пептонларни 
аминокислоталаргача парчалайди. Липаза ферменти ичак шираси таъсирида 
фаоллашиб, ёғларни ёғ кислоталари ва глицерингача гидролизлайди, амилаза, 
малтаза ферментлари крахмални шакарга айлантиради. Меъда ости бези 
ширасининг миқдори истемол қилинган овқат миқдори ва таркибига боғлиқ. 
Меъда ости бир суткада 500-800 см3 шира ишлаб чиқаради. 
Жигар
организмдаги энг катта без бўлиб, вазни катта одамда 1,5 кг 
келади. ўнг қовурғалар остида жойлашади. Жигар организмда ҳаётий аҳамиятга 
эга: у овқат ҳазм қилиш каналидан қонга сўрилган моддаларни 
зарарсизлантиради, Жигарда 10% қон ғамланиб туради, қон депоси 
ҳисобланади. 
Ёш болалар жигарида эритроцитлар ишланиб чиқади, катталарда нобуд 
бўлган эритроцитлар жигарда тўпланади. Жигарнинг Куппер ҳужайраларидан 
доимо ўт суюқлиги ишланиб чиқиб, ўникки бармоқ ичакка қуйилиб туради. 
Бундан ташқари, жигар тана ҳароратини турғун сақлашда иштирок этади. 
Овқатлангандан 20-30 дақиқадан сўнг ўникки бармоқ ичакка ўт суюқлигини 
қуя бошлайди. Жигар ортиқча глюкозани гликоген сифатида сақлаб туради. 
Катта одамда бир кеча-кундузда 700-1200 см3 ўт суюқлиғи ажралади. 
Ҳазма каналининг ҳаракати.
Одам овқатлангандан 15 дақиқадан сўнг 
ичак мускуллари қисқариб, ичак ҳаркатлана бошлайди. У уч хил перисталтик, 
сегментли, маятниксимон ҳаракатланади. Ичак ҳаракатланганда овқат массаси 
қоришади, тўғри ичак томонга ҳаракатланади. Ичакнинг рефлектор қисқариши 
ичак деворини химик ва механик таъсирланиши туфайли вужудга келади. 
Сўрилиш.
Овқат ҳазм қилиш каналида овқат моддалар механик, кимёвий 
равишда парчаланиб, сувда эриган ҳолга келтирилгандан сўнг ичаклар девори 
орқали қонга ва лимфага сўрила бошлайди. Овқат моддаларнинг охирги 
маҳсулотлари асосан оч ва ёнбош ичакларда сўрилади. Ичаклар шиллиқ 
қаватида жуда кўп миқдордаги силиндрсимон ҳужайралардан тузилган бир 
қаватли эпителий билан қопланган ворсинкалар (тукчалар) жойлашган. 
Сўрилиш вақтида бу ворсинкалар қисқариб, сув, турли тузлар, озиқ модда-
ларнинг охирги маҳсулотлари шулар орқали қил томирларга ва лимфага ўтади. 
Оқсиллар ичак деворларидан аминокислоталар,қисман албумоза, пептон-
лар ҳолида, углеводлар эса сувда эриган моносахаридлар ҳолида қонга, ёғлар 
эса ёғ кислота ва глицерин ҳолида лимфага ўтади. Йўғон ичак деворида озиқ 


146 
моддалар, асосан дағал ўсимлик маҳсулотлари парчаланади ва сув сўрилади. 
Овқат ҳазм қилиш каналида ҳазм бўлгандан сўнг чиқинди моддалар нажасга 
айланиб, йўғон ичакка йиғилади. Ҳожат мураккаб рефлекс йўл билан бажа-
рилади.Ҳожатнинг нерв маркази орқали миянинг 3-4 бел сегментида, олий мар-
кази эса бош мия катта ярим шарларининг пешона қисмида жойлашган. Тўғри 
ичакнинг ички ва ташқи сфиктерлари бўлиб, ташқи сфинктер ихтиёрийдир. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish