Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Овқат ҳазм қилиш органларининг ёшга хос хусусиятлари



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Овқат ҳазм қилиш органларининг ёшга хос хусусиятлари 
Она қорнида ҳомиланинг 5 ойлигидан сут тишларининг ҳужайралари 
вужудга кела бошлайди. 
Бола 6-8 ойлик бўлгандан бошлаб, сут тишлар чиқа бошлайди. Дастлаб 
курак тишлар, сўнг қозиқ тиш, кичик озиқ тишлар чиқади. Сут тишлар 20 та 
бўлиб, формуласи: 2/2; 1/1; 2/2 яъни 2 та курак, 1 та қозиқ, 2 та кичик озиқ тиш. 
Сут тишлар 6-7 ёшдан бошлаб тушиб, ўрнига доимий тишлар чиқа бошлайди. 
6-7 ёшда биринчи катта озиқ тиш, 8 ёшда биринчи курак тиш, 9 ёшда иккинчи 
курак тиш, 10 ёшда биринчи кичик озиқ тиш, 13-16 ёшда катта оғиз тиш, 11-15 
ёшда иккинчи озиқ тиш, 18-30 ёшда учинчи озиқ тишлар чиқа бошлайди. 
Сут тишлар тушиб доимий тишлар чиқа бошлаган даврда болаларга 
ухлашдан олдин тишни тиш чўткаси ва пастаси билан тозалаш, овқатлангандан 
сўнг оғизни илиқ сув билан чайишга ўргатиш керак. Жуда совуқ ёки жуда 
иссиқ овқат ейиш, қаттиқ нарсаларни тишда чақиш ниҳоятда зарарли, буни асло 
унутмаслик керак. 
Болаларда қулоқ ости безлари жағ ости сўлак безларига қараганда кўпроқ, 
сўлак ажратади. Чақалоқ бола сўлагида птиалин ферменти кўп бўлади. 2 ёшдан 
15 ёшгача сўлак таркибида оқсил миқдори ортиб боради. 11-12 ёшда озиқ 
моддаларга бир кеча-кундузда 200 см\ овқат емаганда 400-600 см3 сўлак 
ажралади. Болаларда қизилўнгачнинг даврида бириктирувчи тўқима ва 
шилимшиқ безлари етарли ривожланган эмас. Шунинг учун ҳам болалар ярим 
қуюқ ва яхши чайналмаган овқатни қийналиб ютади. 
Меъда ости бези боланинг ёши улғайиши билан морфологик ва 
функционал жиҳатидан ривожланиб боради. Бола туғилганда без шира ишлаб 
чиқара бошлайди. 4-6 ёшда безнинг функцияси ортади. Боланинг ёши каттала-
шиши билан меъданинг ҳажми ҳам ортади. Янги туғилган болаларда 30-45 см3, 
1 ёшда 400-500 см3, 2 ёш охирида 600-750 см3, 6-7 ёшда 950-1100 см3, 10-12 
ёшда 1500 см3 бўлади. 2 ёшгача меъданинг шакли ноксимон, 7 ёшда кол-
басимон шаклга эга. Ёш болаларда меъданинг шиллиқ қавати нозик бўлиб, 
жуда кўп қил томирлар билан таъминланган. Меъда безлари майда, йўлари 
торроқ бўлади. ўсмирларда меъда механик таъсирланганда ажралган ширанинг 
миқдори катта одамникидан 2 марта кам. 5-6 ёшда ошқозон ширасида хлорид 
кислотанинг кам бўлиши бактерияларни зарарсизлантириш хусусиятини 
сусайтиради. Кўкрак ёшидаги болаларда меъданинг кириш қисмидаги 
сфлнктири мустаҳкам беркилмайди. 10-12 ёшда меъда ҳаракати кучаяди. 
Меъда безлари ишлаб чиқарадиган ширанинг ҳазм қилиш кучи ва кисло-
талилиги анча паст. Бу шира таркибида химозин, пепсин, липаза, амилаза ва 
бошқа кўп ферментлар учрайди, бироқ улараинг кучи кам. 


147 
Бир ёшгача сутдаги оқсилларга таъсир этувчи химозин ферментининг 
фаоллиги юқори бўлади ва ёш ортиши билан липаза ферментининг фаоллиги 
ҳам орта боради, меъда ҳаракатлари ҳам ўзгаради. Ошқозон массаси ҳам ёш 
билан ўзгариб боради. Масалан: чақалоқларда 6,5 г, 14-20 ёшда 127 г, 20 ёшдан 
сўнг 155 г га этади. Ошқозон массаси ёш билан баробар 24 марта, гавда эса 20 
марта катталашади. Бола бир ёшга тўлгунча ичаги жуда тез ўсади. Овқат 
бўтқаси болаларда ингичка ичакдан жами 2-3 соат атрофида ўтади. 10-15 ёшда 
ўтиши янада тезлашади. Болалар ичагининг узунлиги танасига нисбатан 
олганда 4,5 марта узун, кўкрак ёшидаги болаларда эса 6 марта ортиқ бўлади. 
Гўдакликда ингичка ичак деворидаги ворсинкалар, шира ажратувчи безлар, 
мускуллар яхши ривожланмаган бўлади. Боланинг ёши ортиши билан ичак 
ширасининг миқдори ва ферментлар концентрацияси ҳам орта боради, меъда 
ости бези узаяди ва вазни ортади. 12 ёшда меъда ости безининг узунлиги катта 
одамникига тенглашади, шира миқдори ортиб, ҳазм қилиш кучаяди. Боланинг 
ёши ортиши билан жигарнинг ҳажми, вазни, тузилиши ҳам ўзгаради. Янги 
туғилган болада жигарнинг вазни 130 г, 2-3 ёшда 460г, 5-6 ёшда 665 г, 6-7 ёшда 
675 г, 8-9 ёшда 720 г, 12 ёшда 1130 г, 16 ёшда 1260 г га тенг. Болаларда ўт 
кислотасининг қонцентрацияси ва миқдори кам бўлади. 
Янги туғилган болада озиқ моддалар меъдада яхши сўрилади. Кейин-
чалик сўрилиш секинлашади, ичакда тўлиқ парчаланмаган оқсиллар сўрилади. 
Болаларда аминокислоталар ва углеводларнинг сўрилиши 
катталарникига нисбатан тезлашиб, ёш катталашиши билан секинлашиб 
боради. 
Йилнинг иссиқ фаслида болаларнинг овқатланишига ва гигиенасига 
эътибор бериш зарур. Иссиқ шароитда гўдак ва боғча ёшидаги болаларда 
ёғларнинг ҳазм бўлиши қийинлашади, чунки иссиқда меъда, ичак ва меъда ости 
безидан шира ажралиши жуда секинлашиб кетади. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish