Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Лойиҳалардан манфаатдорликни таъминлаш



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

1. Лойиҳалардан манфаатдорликни таъминлаш 
Лойиҳа муваффақиятининг яна бир шартидан мақсад гуруҳнинг 
лойиҳада манфаатдорлигини, уни қўллаб қувватлаш ва иштирокини 
таъминлашдир. Бу, лойиҳани самарали эксплуатация қилиш гаровидир. 
Кишилар ўзгаришлар қилиш учун таваккалчиликка боришлари ва 
лойиҳа мақсадларига эришишлари учун сарфлаган куч-ғайратлари 
ўзини оқлашига ишонч ҳосил қилишлари керак. Лойиҳада иштирок 
этиш барча босқичларда ва шаклларда бўлиши мумкин: 
1.Инвестицияларни танлаш ва режалаштириш борасида 
маслаҳат. 
2.Ишчи кучи билан иштирок этиш. 
3.Моддий ва пул ресурслари билан иштирок этиш. 
4. Лойиҳа бажарилишини кузатиб бориш ва ҳоказо. 
Маҳаллий аҳолининг лойиҳада иштирок этиши лойиҳа 
раҳбарларига жами харажатларни ўзгартирмаган ҳолда кўпроқ сонли 
аҳолига лойиҳадан манфаат етказиш имконини беради. Карор қабул 
қилингунга қадар маҳаллий аҳолидан маслаҳат олиш лойиҳаларга 
кўрсатиладиган қаршиликни минималлаштириш, ундан келадиган 
манфаатни кўпайтириш, хизмат муддатини узайтириш имконини 
яратади. Масалан, фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари учун бу 
ишлаб чиқариш технологиялари бозорларининг ҳолати, лойиҳанинг 
мумкин бўлган экологик оқибатлари тўғрисида муҳим ахборот 
манбаи ҳисобланадилар. Сув иншоотлари қуриш ва қишлоқ 
хўжалигига тегишли бошқа лойиҳаларда бу ахборотлар жуда муҳим 
роль ўйнайди. 
Маҳаллий аҳолининг лойиҳада иштирок этиш имкониятларини 
кенгайтириш стратегияси муваффақияти аҳолининг уюшмаларга 
бирлаша олиш қобилиятига боғлиқ. Бу уюшмалар орқали улар ўз 
манфаатларини аниқлайдилар ва ҳимоя қиладилар. Ташкилий ва 


147 
техник имкониятлар тажриба орттириш билан кенгайтириб борилади. 
Аммо лойиҳани эксплуатация қилиш бошлангунга қадар маҳаллий 
аҳолини ўқитиб, бу жараёнларга тайёрлаш кўпроқ самара беради 
(УзДэуАвто лойиҳасида бўлгани каби). 
Маҳаллий институционал тизимларни яратиш учун вақт талаб 
қилиниши сабаби кўп лойиҳаларда илгарида мавжуд бўлган 
ташкилотларга таянилади. Аммо бу ташкилотларга янги вазифалар 
юклатилганда улар олдиндан бажариб келган вазифаларни кескин 
эмас, балки аста-секин кенгайтириб бориши керак. 
Мавжуд 
маҳаллий 
ташкилотлардан 
фойдаланиш 
ўз 
афзалликларига эга бўлсада, бу янги ташкилотлар муваффақиятсиз 
ишлашини 
англатмайди. 
Янги 
ташкилотлар 
фаолиятининг 
муваффақияти бошқа омиллар қаторида янги гуруҳ мавжуд 
эҳтиёжларни лозим даражада қондира олишига, ходимларнинг 
тайёргарлиги даражасига, муддатларнинг реаллигига ҳам боғлиқ. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish