Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-жадвал  Муқобил инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

2-жадвал 
Муқобил инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш
таҳлили 
Лойиҳа 
Келтирилган
Келтирилган 
Фойда
Лойиҳа
инвестициялар,
тушумлар, 
индекси, РI
рейтинги
минг долл.
минг долл. 
А 
10 000 
24 000 
2,4 

Б 
30 
80 
2,67 

В 
300 
360 
1,2 

Г 
80 
78 
0,98 

Д 
120 
170 
1,48 

Е 
160 
240 
1,5 

Ж 
600 
680 
1,13 


150 000 
190 000 
1,27 

И 
120 000 
175 000 
1,46 



115 
Масалан, 
Фараз 
қилайлик, 
йирик 
компания 
молиялаштириш учун бир нечта лойиҳаларни қабул қилди. Бироқ 
у ўзининг 130000 минг долл. атрофидаги бюджетидан келиб 
чиқиб, энг самарали лойиҳаларни танлаши лозим. Тақдим этилган 
лойиҳалар қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этади. 
Фойдалилик (РI) индекси бўйича юқорироқ рейтингга эга 
бўлган ва умумий қиймати компания бюджетига тўғри келадиган 
қуйидаги лойиҳаларни танлаб оламиз. 
Танлаб олинган лойиҳалар гуруҳи бўйича даромаднинг соф 
жорий қийматини (соф келтирилган қийматини) ҳисоблаб 
топамиз: 
NPV = 199320 — 130190 = 69130 минг долл. 
РI
= 1,53 
3-ж а д в а л 
Оптимал самарага эга лойиҳалар 
Лойиҳа
Келтирилган инвестициялар, 
минг долл.
Келтирилган тушумлар, 
минг 
долл. 
Б 
А 
Е 
И
30 
10 000 
160 
120 000 
80
24 000
240 
175 000
Жами
130190
199320
Таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики, мазкур тўртта 
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қабул қилиш 
компания учун фойдали бўлиб, унинг капиталининг соф жорий 
қиймати 69130 минг долл.га ўсиши таъминланиши ва 
инвестициялар рентабеллиги эса 53% ни ташкил этиши кўриниб 
турибди. 
Муқобил инвестиция лойиҳаларининг бундай таққослама 
таҳлили улар ичидан энг самарали лойиҳани танлаб олишга ва 
лойиҳани молиялаштириш учун тўғри қарор қабул қилишга имкон 
беради. Умуман, муқобил лойиҳалар таҳлили инвесторнинг 
молиялаштириш учун қабул қилган лойиҳасининг бехато 
танланишини ва ишончлилигини таъминлайди. 


116 
3. Инвестицияларнинг қопланиши бўйича ўзаро
зиддиятли лойиҳалар таҳлили 
Инвестицияларнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш 
уларнинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Муқобил 
лойиҳалар ичида афзали деб топилган инвестиция лойиҳасини 
амалга ошириш инвестор харажатларини самарали ташкил этиш, 
инвестиция харажатларининг тезроқ қопланиши ва юқори фойда 
олиш 
имконини 
таъминлайди. 
Инвестиция 
лойиҳасининг 
ҳаётийлик даври анча узоқ бўлган даврда инвестиция 
харажатларининг қисқа вақг ичида тўлиқ қопланиши қолган давр 
мобайнвда лойиҳадан катта фойда олишга имкон беради ва 
инвестицияларнинг юқори самарадорлигини таъминлайди. 
Амалиётда шундай ҳолатлар ҳам юз берадики, бундай 
пайтларда инвестициялашнинг қайси вариантларини қабул қилиш 
масаласи жидций муаммога айланиши мумкин. Масалан, транспорт 
компанияси фойдаланилган, лекин яна 3-4 йил хизмат қилиши 
мумкин бўлган юк ташиш машинасини ёки хизмат муддати 8-10 
йил бўлган янги юк ташиш машинасини сотиб олиши мумкин. 
Бундай пайтда компания инвестициялашнинг қайси варианти афзал 
эканлигини аниқлаш учун уларни қандай таққослаш лозимлиги 
муҳим вазифа ҳисобланади. 
Инвестициялашдаги бундай муаммоларни тўғри ҳал қилиш 
учун юқорқдаги кўриб ўтган кўп қаватли аҳоли уйларини иситиш 
лойиҳалари мисолига қайтамиз. 
Масалан, 
биламизки, 
энергия 
таъминотининг 
кўмир 
схемасини танлашда пул тушумлари 2 йилдан сўнг бутунлай 
тўхтаган эди. Шунга кўра, кўмир схемаси вариантининг ҳаётийлик 
даври 2 йилга тенг бўлиб, шу ҳаётийлик давр мобайнига ва 
хусусиятига ўхшаш бўлган яна бир янги қўйилмани амалга ошириш 
мумкин. 
Бундай тахминнинг аҳамияти жуда катта, сабаби, у кўмир ва 
газ схемаларининг соф жорий қийматини максималлаштириш 
салохиятини таққослаш имконини беради (бу ерда мазут схемасини 
инобатга олмаганлигимизга сабаб, унинг NPV кўрсаткичининг энг 
кичик қийматга эгалигидир). Бунда ҳар бир схеманинг 4 йиллик 
ҳаётийлик даврига эгалигини (яъни, қатъий режага кўра, корхона 
фаолиятининг унинг марказлаштирилган иситиш ва энергия 


117 
таъминоти 
тизими 
таркибига 
қўшиб 
олиниши 
билан 
тугалланилишини) назарда тутсак, у ҳолда қуйидаги жадвалда 
умумлаштирилган инвестициялаш натижаларига эга бўламиз. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish