Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Иқтисодиёт факультети Рақамли иқтисодиёт кафедраси магистранти Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг “Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини оширишдаги ўрни”



Download 41 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi41 Kb.
#728115
TuriДиссертация
Bog'liq
Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг Ташқи тақриз (2)


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Иқтисодиёт факультети Рақамли иқтисодиёт кафедраси магистранти Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг “Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини оширишдаги ўрни” (Самарқанд вилояти мисолида) мавзусидаги 5А230102 – Иқтисодиёт мутахассислиги бўйича магистр даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишига
Т А Қ Р И З

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичида барқарор ва жадал суръатлар билан иқтисодий ўсишни таъминлаш миллий ривожланиш стратегиясининг бош масаласи бўлиб ҳисобланади.


Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий мажлисга йўллаган Мурожотномасида “рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам улар самарали воситадир. Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор” деб алоҳида таъкидлаб ўтган.
Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, аҳоли бандлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маиший хизмат соҳасини ривожлантиришда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилмоқда. Бугунги кунда олдимизга қўйилган мақсадларимизга эришишимиз учун жамиятимизнинг янгиланиши, аҳоли бандлиги, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга оширилаётган ислоҳатларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг қишлоқ ҳудудларида маиший хизмат соҳасида аҳоли бандлигини ривожлантириш долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу ҳолат мазкур дисертация ишининг долзарблигини белгилаб беради.
Шу сабабли мазкур диссертация иши долзарб ҳисобланади. Диссертация иши кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар ва иловалардан иборат бўлиб, у “Магистратура тўғрисида” низомда белгиланган магистрлик диссертацияси иши талабларига мос келади.
Мазкур тадқиқот ишини амалга ошириш натижасида магистрант, қишлоқ ҳудудларида аҳоли дурмуш даражасини яхшилашда маиший хизмат соҳасини ривожлвнтиришнинг назарий ва амалий жиҳатдан ўрганишга эришганлиги кўриниб турибди.
Диссертация ишида олинган натижалар илмий-амлий жиҳатдан муҳим бўлиб ҳисобланади. Ишнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат: маиший хизмат кўрсатишнинг ижтимоий-иқтисодий механизмлари, тамойиллари ва функциялари таҳлил қилинди, ҳозирги даврда маиший хизмат фаолиятини ривожлантиришда унинг моҳияти ва асосий йўналишлари ёритилди, инновацион ишлаб чиқариш шароитида маиший хизмат ва аҳоли бандлигини ривожлантириш тавсифланди, қишлоқ жойларда маиший хизмат фаолияти самарадорлиги механизми аниқланди ва ёритилди, қишлоқ жойларда маиший хизмат фаолиятида аҳоли бандлигини ривожлантиришни ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ишнинг илмий ва амалий натижалари бўлиб, қишлоқ ҳудудларида маиший хизмат соҳасида аҳоли бандлигини ривожлантириш бўйича назарий масалалари механизми ҳамда уни такомиллаштиришга оид аниқ таклифлар ишлаб чиқилди. Тадқиқотдаги назарий хулосалар, илмий ва амалий тавсияларни ҳудудий ишлаб чиқариш соҳасида, хизмат кўрсатиш марказлари, маҳаллий ҳокимият органлари, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда ҳамда қарорлар қабул қилишда амалиётга жорий этиш мумкин.
Тадқиқот ишининг ютуқлари билан бир қаторда қуйидаги камчиликларни ҳам таъкидлаб ўтишни жоиз деб топдик: ишнинг умумий хажмини ҳеч қандай зиёнсиз қисқартириш мумкин, ишнинг таҳлилий қисмида бошқа вилоят кўрсаткичларини таққослаш ишнинг савиясини янада оширарди, диссертацияда орфографик ва статистик хатолар учраб туради.
Юқорида қайд этилган камчиликлар асосан тавсияли хусусиятга эга бўлиб, улар диссертациянинг илмий савияси ва амалий аҳамиятини пасайтирмайди.
Диссертация иши мустақил равишда муаллиф томонидан бажарилган ҳамда тўлиқ тугалланган илмий иш бўлиб ҳисобланади. Муаллиф томонидан олинган натижалар бўйича хулоса ва тавсиялар илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилган.
Хулоса қилиб, магистрант Улуғмуродов Фарход Фахриддиновичнинг “Қишлоқ жойларда маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг аҳоли бандлигини оширишдаги ўрни” магистрлик диссертацияси тугалланган илмий иш ҳисобланади ва ҳимояга тавсия этилади.
СамИСИ “Реал иқтисодиёт”
кафедраси мудири и.ф.ф.д. З.С.Артиков
Download 41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish