164
Сийдик чиқарилиши рефлектор жараѐн бўлиб,
сфинкторлар фаолияти
симпатик ва парасимпатик нерв толалари орқали бошқарилади.
Симпатик нерв қўзғалганда қовуқ кенгаяди сфинкторлар ѐпилади ва
сийдик йиғилиши учун қовуқда шароит туғилади. Парасимпатик нерв
қўзғалганда еса қовуқ тонуси ошади ва қисқаради, сфинктор бўшашиб
очилади ва сийдик чиқиши учун шароит яратилади. Сийдик чиқарилишини
бошқарадиган марказ орқа миянинг бел-дўмғаза соҳасида жойлашган бўлиб
сийдик ажралиш рефлекси қуйидагича содир бўлади. Қовуқ тўлиши
ресепторларни қўзғатиб, импулслар сийдик чиқариш марказига бориб марказ
қўзғалади, жавоб парасимпатик нерв толаси орқали қовуққа берилиб қовуқ
қисқариб сфинкторлар бўшашиб сийдик ташқарига чиқарилади.
Сийдик чиқарилишини бошқарадиган орқа миядаги марказ узунчоқ
мия, ўрта мия ва бош мия яримшарлар пўстлоғи назоратида бўлиб, бу
сийдикни тўхтатиб туриш ѐки кучайтириш, яъни ихтиѐр, хохишига қараб
сийиш билан намоѐн бўлади. Бир йўла ташқарига чиқарилган сийдик
миқдорига
диурез
дейилиб бир қатор факторлар таъсирида ўзгариб туради ва
ўртача бир кеча кундузда отлар 5,0, қорамол 6-20, чўчқаларда 2-5, қўй 0,5,
итлар 0,5-2,0, мушук 0,05-0,2, қуѐн 0,04-0,1 литр сийдик ажратиб ажралаѐтган
сийдикнинг миқдори
ичилган сув, истеъмол қилинган озуқанинг хили ва
таркибига, организмнинг ҳолатига, иқлим, сутканинг даврига, ҳайвонларнинг
тури ва бошқа факторлар таъсир кўрсатади. Организмда кундузи кечасига
нисбатан моддалар алмашинуви бир қанча тез кечганлиги туфайли сийдик
миқдори кўп бўлиб, сув кўп ичганда ѐки серсув озуқалар кўпистеъмол
қилганда диурез миқдори ортади. Агар ҳайвон кўп терласа диурез камаяди.
Сийдик ҳосил бўлишига буйрак фаолиятига таъсир етадиган ренал факторлар
ва бошқа органлар орқали унга таъсир етадиган
екстроренал факторлар
таъсир етиб ажраладиган сийдик миқдорини ўзгартиради. Бу факторлар
филтрасияга ва реабсорбсияга таъсир етади.
Филтрасияга
таъсир кўрсатадиган ренал факторларга фаол
коптокчалар миқдори, уларнинг капиллярларидаги қон, босими капсуладаги
босим, коптокча
капиллярлари ва капсула деворининг ўтказувчанлиги киради.
Плазма
онкотик босими, тўқималарнинг гидратасия даражаси, қон айланиш
системаси ва тер безларининг фаоллик даражаси филтрасияга таъсир
кўрсатадиган екстраренол факторлар ҳисобланади.
Қушларнинг буйраги тузилиши ва
ишалаши сут емизувчилар
буйрагига ўхшасада қушларнинг буйрагида сийдик ҳосил бўлиши
ўрганилмаган, уларнинг қовуғи йўқлиги туфайли ички сийдик йўллари
клоакага очилади. Сийдигини тек-шириш учун сийдик йўллари клоакага
етмасдан боғланиб, ташқарига чиқарилиб сийдик текширилади, акс холда
сийдик ахлат билан аралашган бўлади.
Турли қушлар сийдиги бир биридан фарқ қилади. Ўрдаклар сийдигида
0,84%г органик 0,12%г анорганик модда, товуқлар сийдигида 2,09%г органик
0,39%г анорганик моддалар бўлади..
165
Қушлар сийдигида мочевина,
сийдик кислота, аммиак, гуанин каби
азотли моддалар учраб сийдик кислотаси 70% гачасини ташкил қилади ва шу
кислотанинг кўплиги билан сут емизувчилардан фарқ қилади ва бундай
тафовут қушлар ембрионал тараққиѐтининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.
Тайѐрланиш учун саволлар
1.Қандай айирув органларини биласиз?
2.Айирув органларининг вазифаларини тушинтиринг?
3.Айирув органларини еволюсион ривожланишини тушинтиринг?
4.Сийдик ажиралишини ўрганиш усулларини тушинтиринг?
5.Буйракнинг тузилишини тушинтиринг?
6.Сийдик ҳосил бўлиш фазаларини тушинтиринг?
7.Филтрасия жараѐни қаерда ва қандай ҳосил бўлади?
8.Реабсорбсия жараѐни қаерда ва қандай ҳосил бўлади?
9.Сийдик ҳосил бўлишини бошқарилишини тушинтиринг?
10.Сийдикнинг таркибини тушинтиринг?
11.Сийдикнинг физико-кимѐвий хусусиятларини тушинтиринг?
12.Сийдик ажиралиши қандай юзага келади?
13.Диурез деб нимага айтилади ва турли ҳайвонлардаги миқдори?
Do'stlaringiz bilan baham: