67
сўрилиб, ўпкани тўлдиради. Демак, ўпка икки томонга ва пастга
тортилишидан ўпка ичини кенгайтириб алвеолаларда вакум ҳосил бўлиб,
бурундан нафас олинади. Ўпка девори икки қават плеврадан иборат бўлиб,
бир қавати ўпкани, иккинчиси қобирғалар устида жойлашиб, улар орасида
плевралараро суюқлиги бўлади ва шу плевралараро бўшлиқда манфий
даражадаги босим бўлиб 5-16 мм симоб устунига тенг. Плевралараро манфий
босимни аниқлаш учун бу бўшлиқга игна санчиб манометр асбоби ѐрдамида
бу босимни ўзгаришини аниқлаш мумкин. Бу ҳаво бўшлиғининг пайдо
бўлиши биринчи нафас олиш билан боғлиқ. Эмбрион она қорнида ҳавони
фақат она қони орқали олиб ўпка ишламай ўпка кўкрак қафаси билан ѐпишиб
бўшлиқ бўлмайди ва ѐш организм туғилиши билан дарров нафас олиб кўкрак
қафаси кенгайиб қобирға бошчалари ўз чуқурчасига тушади ва қайтиб
чиқмайди. Натижада ўпка ҳажми билан кўкрак қафасининг ҳажми ўртасида
тафавут пайдо бўлиб, кўкрак қафасининг ички ҳажми ўпканинг ташқи
ҳажмидан катта бўлади. Бу кўкрак бўшлиғидаги плевра ораларидаги босимни
алвеолалардаги атмосфера босимидан кам бўлишига сабаб бўлади. шунинг
учун ҳам энди ўпка кўкрак қафасини ҳаракатига эргашиб пассив ҳаракат
қилади. Ўпканинг ички ва сиртқи босимини тафавути чиқишида ўпканинг
эластиклиги ва кўкрак қафасини кенгая олиши катта аҳамиятга эга. Ўпка
паренхимаси ораларида эластик мускул толалари бўлиб, ўпкани маълум
даражада торайишига шароит яратади. Шу эластик мускул толалари ҳосил
қилган кучга ўпканинг эластиклик кучи дейилади. Ўпкани кенгайиши учун
алвеолалар ичкидаги босим ўпканинг эластиклигини енгаоладиган бўлиши
керак яъни нафасга олаѐтган ҳаво ўпка алвеолаларини ичидан тошқарига
маълум босим билан босади. Кўкрак қафаси девори кенгайганида плевра
паретал варағини висерал варағидан узоқлаштиришга ҳаракат қилади лекин
узоқлаштираолмайди. Аммо бу куч ўпка сиртидаги босимни бир мунча
пасайишига сабаб бўлиб, шу сабаблар ўпкани кўкрак қафасига эргашиб
кенгайиб торайишига шароит яратади. Экспирация ўлиш қобирғалараро ички
тишсимон мускулларни қисқариши натижасида кўкрак қафасини энига
торайиши диафрагмани аввалги гумбаз шаклига келиши натижасида кўкрак
қафасини узунасига торайиши ва ўпка деворини ҳар томонлама қисилиши
ўпка ичидаги ҳавони қисиб чиқаришни таъминлайди.
2.Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида нафас олиш уч типга бўлинади:
1.Кўкрак-қобирға билан нафас олиш.
2.Қорин-диафрагма билан нафас олиш.
3.Аралаш нафас олиш.
Агар нафас олишни кўкрак қафасининг ҳаракати туфайли рўѐбга
чиқарса,
Do'stlaringiz bilan baham: