5.Динамик стериотип.
Организм ҳаѐт фаолияти даврида ҳар куни
турли туман таъсиротларга учрайди. Бу таъсиротлар муайян тартиб билан
таъсир етиб турса пўстлоқ шу таъсиротларга муайян қўзғалиб ва
тормозланиб маълум стериотип ҳосил бўлади. Пўстлоқдаги бу системалик
И.П.Павлов томонидан динамик стериотип деб аталди. Динамик стереотип
пўстлоқнинг синтез қилиш фаолиятини маҳсули. Пўстлоқда динамик
стериотипнинг пайдо бўлишини қўйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Ит
ўргатувчи итга ҳар куни тартиб билан ўтир , ѐт , тўсиқдан ўт деб
топшириқ бериб, ит шу топшириқни ўрганганидан сўнг (стериотип ҳосил
бўлганидан кейин) итга биргина ўтир дейиш билан ўтиради ва қолган
топшириқларни кутмасдан бажаради. Яъни ѐтади тўсиқдан ўтади. Динамик
стериотипни тўғри тушиниб олсак чорва молларини тўғри парваришлаб,
улардан тўғри фойдаланишда катта аҳамиятга ега бўлади. Яъни ҳайвонларни
тўғри парвариш қилишда муайян тартиб, бўлса шу тартибга ҳайвон ўрганади-
стериотип ҳосил бўлади. Демак, мия пўтлоғида муайян тартиб билан
келаѐтган таъсиротга қўзғалиш ва тормозланиш ҳосил қилиб кундалик
тартибга ўрганиш-стереотип ҳосил қилар екан. Бу ҳайвонни парвариш
қилишда, унга муомла қилишни осонлаштиради. Ҳосил бўлган стереотип
қийинлик билан бузилади. Лекин молхонада тартиб бузилса, яъни сут
соғувчи, мол боқар тез-тез ўзгараберса, ҳайвон билан ѐмон муомола қилинса,
шовқин сурон кучайса динамик ситереотип бузилади. Натижада катта ярима
шарлар пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш ўртасида мувозанат бузилиб,
невроз ривожланиб, ҳайвон хулқ атвори ўзгариб, махуслдорлиги пасаяди.
Демак, ҳайвонларга парваришлашда одатдаги тартиб қоидаларга риоя
қилишни аҳамияти катта екан. Бу шартли таъсиротлар ўз табиатига кўра
сунъий,яъни шарциз таъсиротга алоқаси йўқ таъсирот ҳисобланади.
Масалан: қўнғироқ чалиниб, сўнгра озиқа бериш ҳисобига итда ҳосил
қилинган сўлак ажратиш шартли рефлекси сунъий шартли рефлексга киради.
Шарциз таъсиротнинг бирор белгиси, ҳиди, кўринишига жавобан
ҳосил қилинган рефлекс табиий шартли рефлекс дейилади. Озуқанинг ҳидига
ҳосил бўлган сўлак ажратиш шартли рефлекси табиий шартли рефлексдир.
Шартли рефлекслар ҳосил бўлиш тартибига кўра, 2, 3, 4 ва ҳакозо тартибли
шартли рефлексларга бўлинади. Демак, шартли рефлекслар фақат шарциз
рефлекс асосида ҳосил бўлиб қолмай балки илгари ҳосил бўлган шартли
рефлекс негизида ҳам ҳосил бўлади. Масалан: қўнғироқ чалинишига ҳосил
бўлган сўлак ажратиш шартли рефлекси биринчи тартибли шартли рефлекс
бўлиб, унинг асосида иккинчи тартибли рефлекс ҳосил қилиш мумкин бўлиб,
бунинг учун ит терисини қашлаш ва сўнгра қўнғироқ чалишни бир неча
марта такроралсак, кейинчалик ит терисини қашлашни ўзи мустақил равишда
қўнғироқ чалишдагидек сўлак ажралишига сабаб бўлади. Шу иккинчи
тартибли рефлекс асосида учинчи тартибли шартли рефлекс ҳосил қилиш
мумкин бўлиб, тажрибаларда 5-6 тартибли рефлекслар ҳам ҳосил қилинган.
231
Нерв системасининг типлари. Таъсиротларга турли ҳайвонларда
ҳосил бўладиган реаксиялар бир хил бўлмай И.П.Павлов итларда ўтказилган
тажрибаларида олий нерв фаолияти нерв системасининг индивидуал
хоссаларига, организмнинг ирсий ва ҳаѐт даврида ортирган ҳусусиятларига
боғлиқлигини аниқлади. Индивидларда шартли рефлекс ҳосил бўлиш
тезлиги, миқдори, мустаҳкамлиги, тормозланишнинг интенсивлиги, нерв
ҳодисаларининг иррадиасияланиш ва консентрасияланиш даражалари,
патологик ҳолатни вужудга келтирувчи таъсиротларга олий нерв
фаолиятининг барқарорлиги, турли хил шароитда бир хил емас. Турли
таъсиротларга келиб чиқадиган жавоб реаксиялари ҳар турдаги ва ҳар қайси
ҳайвон нерв системасининг индивидуал хусусиятига ва ҳолатига яъни олий
нерв фаолиятининг типига боғлиқ. Пўстлоқда доимо қўзғалиш ва
тормозланиш жараѐни кузатилиб турилади, лекин турли ҳайвонларда бу
просесслар бир хилда ҳосил бўлмасдан, кучи ўзаро мувозанатлашганлиги ва
ҳаракатчанлиги билан фарқ қилади. Нерв ҳодисаларининг (қўзғатувчи ва
тормозловчи) кучи пўстлоқ ҳужайраларини иш қобилиятига, сурункали
равишда кучли қўзғалиб, фаллик қила олиш ҳусусиятига боғлиқ.
Қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнларининг мувозанатлашганлиги бу
қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучининг ўзаро нисбати, уларнинг
ҳаракатчанлиги деганда, қўзғалишни тормозланиш билан ва аксинча
тормозланишнинг қўзғалиш билан алмашиниш тезлиги тушинилади.
И.П.Павлов
кузатишларида олган маълумотларига асосланиб
пўстлоқдаги қўзғалиш ва тормозланишнинг кучини, уларни ўзаро
мувозанатланиши ва ҳаракатчанлигини ўрганиб, итлар нерв системасини
тўртта типга бўлган бўлиб, қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларини Н.С.сини тўртта
типга ажратган.
1.Қўзғалувчан тип. Қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари кучли,
мувозанатлашмаган бўлиб, қўзғалиш тормозланишдан устун. Бу турдаги
ҳайвонлар кам учраб, қўзғалувчан, серҳаракат, шартли рефлексларни тез
ҳосил қилади ва узоқ сақлайди. Бу ҳайвонларда тормозланишлардан ички
тормозланиш суст кечади. Таъсиротлар нозик дифференсияланмайди,
шунинг учун тез тормозланиш талаб қилинганда ҳайвон жуда кучли қўзғалиб
кўзига қон тўлиб, қутириб мия пўстлоғини анализ фаолияти бузилиб,
таъсиротни фарқламайди.
2.Ҳаракатчан типдаги ҳайвонлар қўзғалиш ва тормозланиши кучли,
ўзаро яхши мувозанатлашган, ҳаракатчан бўлади. Шартли рефлекс ҳосил
бўлиб, узоқ сақланади. Қўзғалиш тормозланиш билан, тормозланиш
қўзғалиш билан тез алмашиниб, таъсиротни нозик дифференсиасиялайди,
шароитга тез мослашади, маҳсулдор бўлиб, кўп учрайди ва енг яхши тип
ҳисобланади.
3. Инерт типдаги ҳайвонларда қўзғалиш ва тормозланиш жараѐнлари
кучли ўзаро мувозанатлашган, кам ҳаракатчан, тормозланиш қўзғалиш
билан ва қўзғалиш тормозланиш билан секин, суст алмашинади. Бу
232
ҳайвонлар ювош, кам ҳаракат, шартли рефлекслар секин ҳосил бўлиб, узоқ
сақланади.
4.Нимжон типдаги ҳайвонларда нерв жараѐнлари кучсиз бўлиб, бу тип
кучсиз нимжон тип дейилади. Қўзғалиш ва тормозланиш бир мунча кучсиз
нерв жараѐнларини мувозанатчанлиги турлича бўлиб, бу жараѐнлар заиф
бўлиб, кўзга яхши ташланмайди. Бу тип ҳайвонлари кам маҳсулдор, қўрқоқ
ва кам учрайди. Шартли рефлекслар қийин ҳосил бўлади, кучли
таъсиротлардан олий нерв фаолияти тез бузилади, неврозлар кўп учрайди
шунинг учун бундай ҳайвонларни ҳўжаликда сақлаш мақсадга мувофиқ емас.
И.П.Павлов томонидан қишлоқ хўжалик ҳайвонларига хос деб ажратган нерв
системаси типларини Гиппократ одамларни тўртта темпераментига мослаб
яъни қўзғалувчан тип холерик темпераментга, ҳаракатчан тип сангвиник
темпераментга, инерт тип флегматик темпераментга, нимжон тип
меланхолик темпераментга хосдир.
Ҳайвонларни узлуксиз тарбиялаб, нерв системасини типларини
ўзгартирса бўлади яъни тўғри парваришлаб қўзғалувчан ҳайвонларда
қўзғалиш ва тормозланишни, нимжон типдаги ҳайвонларда нерв
ҳодисаларини кучлироқ бўлишига еришса бўлади.
Нерв системасининг бу тўрт типи соф ҳолда учрамай, бир ҳайвонда
бир неча типга хос бўлган белгилар турли даражада учрайди. Бироқ, бирор
бир тип бошқаларникидан устунроқ ѐки кам кучроқ бўлиши мумкин. Нерв
системаси типларини билиш чорвадорлар учун катта аҳамиятга ега бўлиб,
ҳайвонни қўлга ўргатиш, ишлатиш улар билан муомила қилишда нерв
системаси ѐки ҳайвонни хулқ атворини барча томонларини билиш зарур.
Наслчилик ишларини ташкил қилишда еркак ҳайвонлр нерв системасининг
типига еътибор бериб, қўзғалувчан типдаги ҳайвонга ѐмон, қўпол муомила
қилсак нерв системасига зўриқиб, у ҳаддан ташқари қўзғалувчан бўлади,
кўзига қон тўлиб қутиради, жинсий рефлекслар тормозланади.
Инерт типдаги ҳайвонларда ташқи тормозланиш, жинсий активлик
кузатилиб, бу типдаги ҳайвонлар яхши чопмайди.
Нимжон типдаги ҳайвонларда ташқи тормозланиш кучли бўлиб,
наслчилик ишларида фойдаланиш қийин, ҳаракатчан тип ҳайвонларда
жинсий рефлекслар яхши ва бир маромда кузатилади. Турли типдаги
ҳайвонлар махсулдорлиги ҳам турлича бўлиб, қўзғалувчан типдаги
сигирларни ерталабки сути кечқурунгисидан ѐғли бўлади, лекин ташқи
таъсиротларга сут маҳсулдорлиги камаяди ҳаракатчан сигирлар сут
маҳсулдорлиги паст булиб, лактасия даври қисқа, отларни ҳаракатчан типида
иш қобилияти юқори еканлиги кузатилган. Ветеринарияда Н.С. типларини
билишни аҳамияти катта бўлиб, нерв системаси кучли ҳайвонлар,
иммунологик реаксиялари актив, нимжон типлар касалларга тез
чалинувчандир.
Уйқу. Уйқу организмнинг зарурий физиологик жараѐни бўлиб, катта
ярим шарлар пўстлоғининг фаол активлиги ва рефлектор функсиялари
сусайиб, теварак атрофдаги воқеалардан алоқаси узилиб, мускуллар тонуси
233
пасаяди. Организм ухлаѐтганида нафас олиш, юрак уриши текисланиб,
сийраклашиб, артериал босим пасайиб, асосий алмашинув сусаяди. Уйқу
туфайли Н.С. турли толиқтирувчи таъсирлардан, холи бўлиб, чарчашдан
ҳимояланади. Пўстлоқ ҳужайралари фаоллашиб узоқ актив бўлиб турганида,
пўстлоқда оқсиллар аминокислоталар сезиларли миқдорда парчаланиб,
ионлар мувозанати ўзгаради, протоплазмада На
+
ионлар тўпланиб, К
+
ионлари
йўқолади. Натижада тинчилик ва фаолият потенсиаллари, қўзғалувчанлик
даражаси ўзгариб, уйқу келади. Организм ухлагандан сўнг нерв
ҳужайраларидаги моддалар алмашинуви, тинчлик ва фаолият токлари,
қўзғалувчанлик заифлашиб, иш қобилияти қайта тикланади. Уйқу келиб
чиқиш механизмини олимлар ўрганиб келган бўлиб, уйқуга ички орган
ўзгаришлари сабаб бўлади деб тахмин қилиниб, текширишларда уйқу
даврида ички органларда сезиларли ўзгаришлар топилмади ва химиявий
назария юзага келади. Химиявий назария тарафдорларини тушинтиришича
моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган моддалар қонга чиқарилиб,
бу химиявий моддлалар уйқуга сабаб бўлади дейди. Уйқу табиатини очиб,
тўғри тушинтирадиган таълимотни И.П.Павлов яратади. И.П.Павлов уйқу
катта ярим шарлар пўстлоғида ҳосил бўлиб, унга ѐйилиб, пўстлоқ ости
тугунларга, оралиқ мия, ўрта мияга кенг тарқаладиган (иррадиасияланган)
ички тормозланишдир дейди. И.П.Павлов ички тормозланиш талаб қилинса
ит тез ухлаб қолишини кузатган. Уйқуда, ички тормозланишда пўстлоқ
фаоллиги сасаяди. Лекин ички тормозланишда фақат тегишли шартли
рефлекс маркази ва яқин атрофдаги қисмлар активлиги сусаяди. Уйқу
вақтида бутун пўстлоқ активлиги сусаяди, уйқуда тегишли шартли рефлекс
марказида пайдо бўлган тормозланиш пўстлоқ ва уни қуйи қисмларини ҳам
егаллайди. Кейинги текширишларда уйқунинг келиб чиқишида ретикуляр
формасия ва таламуснинг хусусий бўлмаган ядроларининг аҳамияти
аниқланган. Ретикуляр формасия ва таламуснинг тегишли ядроларидан
келаѐтган импулслар пўстлоқни фаоллигида катта аҳамиятга ега бўлиб,
Ретикуляр формасия билан пўстлоқ алоқасини узилиши ҳайвонни узлуксиз
ухлашига сабаб бўлади. Ҳозир таламусдаги хусусий бўлмаган ядроларнинг
ретикуляр формасияга нисбатан қарама - қарши ишлаши кузатилиб, таламус
бу ядроларини қўзғалишидан пўстлоқ активлиги сусайиб, ҳайвон ухлайдиган
бўлган. Юқоридаги ва бошқа турли сабаблар катта яримшарлар пўстлоғида
ички тормозланиш ҳосил қилиб, ички тормозланишларни кенг тарқалиши
уйқуга сабаб бўлади. Лекин қаттиқ уйқуда ҳам қўзғалган марказлар бўлиб, бу
марказларни қоровул марказлар деб аталади. Қоровул марказлар туфайли
одам ўрганган вақтида уйғонади.
От ва кавш қайтарувчи ҳайвонлар суткада бир неча марта вақти-вақти
билан 6-7 соат ухлайди, от тик туриб баъзан ѐтиб ухласа, бошқа қишлоқ
хўжалик жайвонлари ѐтиб ухлайди. Физиологик уйқудан ташқари
мавсумий, гипнотик, наркотик ва патологик уйқулар фарқ қилинади.
Мавсумий уйқу ѐзги ѐки қишки уйқу бўлиб, ҳайвонлар ҳаѐти даврида турли
ноқулай шароитларга мослашиб ухлаши еволюсия махсули сифатида намоѐн
234
бўлади. Гипнотик уйқу атайлаб сунъий йўл билан ҳосил қилинадиган
гипноздир. Гипнотик уйқуни И.П.Павлов физиологик асосда тушинтириб,
гипнозда гипнозчидан келаѐтган таъсирлар катта ярим шарлар пўстлоғини
баъзи
қисмларида
тормозланиш
ҳосил
қилиб,
айрим
жойлари
тормозланмасдан яъни тормозланиш иррадиасияланмасдан уйқу ҳосил
бўлади. Нарқотик уйқу ветеринария ва медисинада уйқу дорилар бериш ѐки
физик-електронаркоз таъсири билан ҳосил қилинса, патологик уйқу мия
касалликларида-мияни қон билан таъминланиши бузилганида кузатилиб,
кунлаб, хафталаб, ойлаб ва йиллаб давом етади.
Сигнал системалар. Ташқи ва ички муҳитдан келадиган
таъсиротларни анализ ва синтези бир-биридан фарқ қилиниб, биринчи ва
иккинчи системага боғлиқ. Ташқи муҳит таъсиротлари сигналларини идрок
етиш, сезиш яъни кўриш, ешитиш, ҳид билиш ва бошқа ресепторларни
қўзғалиши билан ҳосил бўладиган анализ ва синтез биринчи сигнал
системаси ҳисобига ҳосил бўлиб, ҳайвон ва одам учун умумийдир.
Одамларда олий нерв фаолияти жуда кучли ривожланганлиги учун
биринчи сигнал системаси асосида иккинчи сигнал системаси-нутқ пайдо
бўлгани учун одамлар ҳайвонлардан фарқ қилади.
Биринчи ва иккинчи сигнал системалари бир қатор ҳусусиятлари
билан фарқ қилиб улар қўйидагилардир: биринчи сигнал системаси ѐрдамида
конкрет шароитдаги нарсалар тўғрисида ахборот олиниб, у сигнал
умумлашмаган конкретдир. Масалан: кўз нарсаларни ўз ҳолича кўриб, қулоқ
товушни ўз ҳолича ешитади. Иккинчи сигнал система аввал кўрилган
ешитган нарсаларни ифода етиб улар образини гавдалантираолади, бу
онгнинг маҳсулидир.
Иккинчи сигнал сигнали сўз конкрет бўлмай, умумийлашган абстракт
ҳолга келган сигналдир. Сўз айтилганда уни ешитган одам сўзнинг товушига
еътибор бермай сўз мазмуни, моҳиятига еътибор бериб, ўша сўз билан ифода
қилинган обект тўғрисида тасаввур қилади. Масалан: олов дейилганида ҳам
аланга ѐки ўт дейилганда одам ѐлғиз бир нарсани, оловни тушинади. Бу
мисолда сўзлар ҳар хил мазмун битта. Иккинчи сигнал система сигналларни
сигнали бўлиб, биринчи сигнал системаси асосида пайдо бўлади, чунки
одамларда сўзни қабул қилувчи маҳсус ресептор йўк. Сўз ва товушларни
идрок етишда қулоқ фоноресепторларини аҳамияти каттадир. Демак,
одамларда олий нерв фаолиятининг ривожланиши натижасида онг пайдо
бўлиб, биринчи сигнал системасининг сифат томнидан ўзгаришига олиб
келган. Иккинчи сигнал системаси шартли рефлексларни тез ҳосил қилиб, у
рефлекслар узоқ сақланади. Инсон бир гапни бир ешитганидан сўнг уни узоқ
вақт ѐдда сақлаб, қайта такрорлай олиши бу иккинчи сигнал системасини
маҳиятидир.
И.П.Павлов таълимотининг чорвачликдаги аҳамияти. Итлардагидек
барча қишлоқ хўжалик ҳайвонларида шартли рефлекслар ҳосил бўлиб, отлар,
қорамоллар ва чўчқаларда шартли рефлексларнинг тез ҳосил бўлиб, узоқ
сақланиши аниқланган. Қишлоқ ҳужалик ҳайвонларида ҳаѐтий зарур шартли
235
рефлекслар ҳаѐтнинг дастлабки кунларида ҳосил бўлиб, бора-бора катта ярим
шарлар пўстлоғи белгили ривожланиб ишлай бошлаганидан сўнг маълум
динамик стереотип ҳосил бўлиб, ҳайвон кундалик тартибга ўрганади.
И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотини чорвачиликдаги
аҳамияти катта бўлиб, О.Н.Ф.ни қонуниятларини билсак, ҳайвонларни яхши
парваришласак уларга тўғри муомила қилсак улардан самарали
фойдаланишга имконият туғилади. О.Н.Ф. типларининг хууссиятларини
билиб, тегишли динамик стереотип ҳосил қилиш чорвачиликда катта
аҳамиятга егалигини юқорида айтилди. Ҳайвонларда маълум шартли
рефлексларни ҳосил қилиб уларни парвариш қилишни осолаштириш мумкин.
Масалан: ҳайвонларга ем беришда уларни бир жойга тўплаш учун шартли
таъсирот ҳуштак, қўнғироқ ва бошқалар таъсирида ҳосил қилинган шартли
рефлекслардан фойдаланса бўлади. Шу шартли таъсиротнинг ўзи
ҳайвонларни ўргатган жойга йиғилишига сабаб бўлаверади. Бундай шартли
рефлексларни вақтга нисбатан ҳам ҳосил қилиш мумкин. Лактасия даврида
ҳайвонларни соғишга нисбатан ижобий шартли рефлекс ҳосил қилиб, сут
ажралишини кучайтириб, ҳайвоннинг сут маҳсулдорлигини оширишга
ижобий иаъсир кўрсатади.
ТАЙЁРЛАНИШ УЧУН САВОЛЛАР:
1.Олий нерв системаси деганда нимани тушинасиз?
2.Катта ярим шарлар пўстлоғининг фаолиятини ўрганиш усулларини
тушинтиринг?
3.Катта
ярим
шарлар
пўстлоғининг
ҳужайра
структурасини
тушинтиринг?
4.Пўстлоқ фаолиятини ўрганишда И.М.Сеченов ва И.П.Павловнинг
хизматлари?
5.Катта ярим шарлар пўстлоғининг турли қисмларини функсионал ва
структура хусусиятларини тушинтиринг?
6.Шартли рефлекслар ва уларни ҳосил бўлиш механизмини
тушинтиринг?
7.Шартли рефлексларнинг биологик ахамиятини тушинтиринг?
8.Шартли рефлексларни ҳосил қилиш қоидаларини тушинтиринг?
9.Шартли рефлексларни ҳосил қилиш усулларига ва шартли рефлекс
турларига тушинча беринг?
10.Бош мия ярим шарлар пўстлоғида қандай тормозланишлар ҳосил
бўлади?
11.Катта ярим шарлар пўстлоғининг иррадиасия,консентрасия ва
индуксия ҳодисасини тушинтиринг?
12.Мия пўстлоғининг анализ ва синтез қилиш хусусиятини
тушинтиринг?
13.Динамик
стериотип
деб
нимага
айтилади,уни
моҳиятини
тушинтиринг?
236
14.Нерв сисемасининг типларига тушинча беринг?
15.Уйқу ва унинг турларига тушинча беринг?
16.Сигнал системалар тўғрисида тушинча беринг?
17.И.П.Павлов
таълимотининг
чорвачиликдаги
аҳамиятини
тушинтиринг?
01.
Do'stlaringiz bilan baham: |