229
Катта ярим шарлар пўстлоғидаги иррадиасия, консентрасия ва
индуксия ҳодисалари. Катта ярим шарлар пўстлоғида ҳосил бўлган қўзғалиш
ва тормозланиш аввал пўстлоқ бўйлаб иррадиасияланиб, кейин яна тўпланиб
- консентрасияланади. Пўстлоқ иррадиасия хусусияти туфайли шартли
рефлекс ҳосил бўлиб, шартли таъсиротга табиатан яқин турадиган
таъсиротларга ҳам шартли реаксия билан жавоб беради. Масалан:
метраномнинг 100 марта тебраниши билан бирга 80, 85, 90 марта
табранишларига сўлак ажралади. Кейинчалик метраномнинг 100 марта
тебраниши шарциз таъсирот билан мустаҳкамланиб, бошқа тебранишлари
мустаҳкамланмаса, метраномнинг 100 марта тебранишига сўлак ажралиб,
бошқа тебранишга ички тормозланиш ҳосил бўлиб, қўзғалиш шартли
рефлекс марказида тўпланиб, консентрасияланиб, сўлак ажралмайди.
Консентрланиш туфайли ҳайвон таъсиротларни бир-биридан фарқлайди.
Пўстлоқда иррадиасия ва консентрасия ҳодисасидан ташқари индуксия
ҳодисаси кузатилиб, индуксия иррадиасияга қарама-қарши ҳодиса бўлиб,
қўзғалиш ѐки тормозланишнинг консентрасияланишига ѐрдам беради.
М.Н.С.сининг бошқа қисмлари сингари пўстлоқда ҳам мусбат ва манфий
индуксия кузатилади. Қўзғалиш манбаининг тормозланиш қисми манфий
индуксия, тормозланиш манбаининг атрофида қўзғалиш қисми мусбат
индуксия ҳосил бўлади. Демак, пўстлоқда кузатилаѐтган жараѐнлар
мураккаб: иррадиасия, консентрасия ва индуксия ҳодисалари қузғалиш ва
тормозланишнинг ўзаро турли муносабатлари билан боғланган.
Мия пўстлоғида таъсиротларнинг анализ ва синтез қилиниши.
Пўстлоқнинг енг муҳим вазифаларидан бири таъсиротларни анализ ва синтез
қилишдир. Таъсиротлар ресепторлар орқали қабул қилиниб М.Н.С. ва унинг
олий қисми бош мия ярим шарлар пўстлоғининг тегишли қисмларига
узатилади. Бу таъсиротларга ресепторларда тубан анализ амалга оширилиб,
бу ресепторлардан кўздаги ресепторлар ѐруғликдан, қулоқдаги ресепторлар
товуш тўлқинларининг таъсирларидан қўзғалади.
М.Н.С.нинг қуйи қисмларида анализ юзага чиқиб, бу анализ унча
мукаммалашмаган бўлиб, мукаммалашган нозик анализ фақат бош мия ярим
шарлар пўстлоғида кузатилади. Катта ярим шарлар пўстлоғининг анализ
фаолиятининг асосида ички тормозланишлар ѐтиб, таъсиротларнинг анализи
пўстлоқдаги ҳар хил нейронларнинг биргалашиб ишлашидан ҳосил бўлади.
Натижада таъсиротнинг айирим елементлари фарқ қилинади, бир-биридан
ажратилади ва дифференсасияланади.
Таъсирот анализ қилиниши билан синтез қилинади. Синтез оқибатида
пўстлоқдаги ҳар хил таъсиротлар ўзаро боғланиб, бирлаштирилади, уларни
елементлари умумлаштирилиб, таъсиротга якун ясалади ва шартли рефлекс
ҳосил бўлиб, тегишли орган ва умуман организм фаолияти маълум
йўналишда ўзгариб, рефлектор акт юзага чиқади. Шундай қилиб, организмга
ички ва ташқи муҳитдан келаѐтган таъсиротларни пўстлоқ тўхтовсиз анализ
қилиб, организм шу таъсиротларга муайян реаксиялар билан жавоб беради.