Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази


Стратегияларнинг турлари ва уларни таълим соҳасида қўллаш амалиёти



Download 0,98 Mb.
bet17/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#203148
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Таълим Сифати Менежменти мажмуа янги 2015

Стратегияларнинг турлари ва уларни таълим соҳасида қўллаш амалиёти. Илмий адабиётларда “стратегия” тушунчасининг мазмунига берилган кўп сонли таърифларга дуч келиш мумкин. Бу мазкур тушунча жуда серқирра эканлиги билан изоҳланади:

Бундан ташқари, стратегия ташкилот моҳияти хусусидаги муҳим саволларга жавоб беради:



  1. Бугун бизнесингиз қай аҳволда?

  2. Эртага унинг аҳволи қандай бўлади?

  3. Хизматларингиз, товарларингиз, функцияларингиз қандай?

  4. Қўйилган мақсадларга эришиш учун нима қилиш керак?

Ташкилотни стратегик бошқариш белгиларига:

  • келажакни аниқ кўриш;

  • яқин келажак учун мақсадларни қўйишни киритиш мумкин.

Ташкилотнинг бўлғуси ҳолатини тахмин қилиш учун беш етакчи стратегияни ўз ичига олган моделдан фойдаланилади.

  1. Маҳсулот стратегияси.Асосий йўналишлари – маҳсулот ёки хизмат турлари, сифатини белгилаш. Таълим муассасаси таклиф қилаётган хизматлар бошқарув жараёнларини тўлиқ белгилайди. Таклиф қилинаётган хизматлар сифатини бошқариш олий ўқув юрти истеъмолчиларнинг талабларига жадал суръатларда мослашишини назарда тутади.

  2. Маҳсулот ёки хизматларни илгари суриш стратегияси.Асосий йўналишлар – маркетинг, жамоатчилик билан алоқалар, реклама, нарх белгилаш, хизматлар кўрсатишнинг махсус шароитлари. Мазкур стратегияда маркетинг иши истеъмолчиларнинг талабларини аниқлашга қаратилади. Реклама таълим муассасаси, кўрсатилаётган хизматларнинг афзалликлари ҳақида ташқи муҳитга ахборот беришни, шунингдек истеъмолчиларда мазкур хизмат билан танишиш истагини уйғотишни назарда тутади.

  3. Ходимлар билан ишлаш стратегияси.Асосий йўналишлари – ишга қабул қилиш, кадрлар мониторинги, таълим бериш ва ривожлантириш, мотивлаштириш ва рағбатлантириш, ўзаро алоқа ва назорат.

  4. Ресурслар стратегияси.Асосий йўналишлари – ахборот, вақт, моддий ресурслар, молияни бошқариш. Зарурий ахборотга эга бўлиш рақобатда устунликни белгиловчи муҳим омилга айланади.

  5. Инновациялар стратегияси.Асосий йўналишлари – ўзгаришларни бошқариш, технологияларни ишлаб чиқариш.


Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish