Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD. 03/30



Download 4,8 Mb.
bet3/20
Sana30.04.2022
Hajmi4,8 Mb.
#599954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Наргиза Мардоновна автореф.узб рус готовый

___________________________________
педагогика фанлари доктори, профессор



Етакчи ташкилот:



___________________________________

Диссертация ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DhD.03/30.01.2020.Ped.02.06 рақамли илмий кенгашнинг 2022 йил “__ ” ____ соат ____даги мажлисида бўлиб ўтади (манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Тел.: (0366) 239-12-29; факс (0366) 239-17-14; e-mail: samdu_ped_kengash@umail.uz).
Диссертация билан Самарқанд давлат университетининг ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (______ рақам билан рўйхатга олинган). Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Тел.: (0366) 239-12-29; факс (0366) 239-17-14

Диссертация автореферати 2022 йил “____”_________куни тарқатилди


(2022 йил “__”_____________даги__________рақамли реестр баённомаси)




Х.И.Ибраимов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, п.ф.д., профессор


Ш.Р.Ураков
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.ф.д (PhD)


Н.Ш.Шодиев
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор


КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси аннотaцияси)


Диссертaция мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон туризм соҳаси ривожлантириш, унинг иқтисодиётидаги ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва улушини янада ошириш мақсадида туризм бозорини самарали ривожлантиришга асос яратадиган замонавий илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жаҳон миқёсида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги глобал тенденциялар pивожланган демокpатик давлат ва фуқаролик жамияти баpпо этиш талаблаpига мос равишда олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқот технологиялари ва техникасига тайёрлаш, уларда мулоқот кўникмалари, эмпатия, нотиқлик маҳорати каби касбий ва шахсий сифатларни ривожлантиришни тақозо этмоқда. Жаҳонда олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқотга тайёрлашга доир амалга оширилаётган илмий изланишларда аниқ мақсадга йўналтирилган лойиҳа таълим технологияларни ишлаб чиқиш, вербал ва новербал мулоқот воситаларининг умуминсоний ва миллий ахлоқий-эстетик жиҳатларини аниқлаш, бўлажак мутахассисларнинг шахслараро, маданиятлараро ҳамда оммавий мулоқот маданияти, модераторлик ва супервайзерлик қобилиятлари, тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш маҳоратини ривожлантириш каби масалалар долзарб аҳамият касб этмоқда. Ана шу нуқтаи назардан туризм йўналиши талабаларини самарали мулоқотга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таълимни
ташкил этишнинг замонавий дидактик ва методик таъминоти, бўлажак касб эгаларини тайёрлашнинг миллий ва жаҳон таълим тажрибасига асосланган ташкилий-педагогик механизмларини такомиллаштириш орқали мамлакатимиз интеллектуал ресурслари потенциалини ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Респбликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига1 мувофиқ “Узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш,
меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали
кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” бугунги кунда муҳим
вазифалар ҳисобланади. Жумладан, туризм йўналиши талабаларини ўқитишда замонавий таълим технологияларини қўллаш
алоҳида аҳамият касб этади.
Бугунги кунда туризм соҳаси жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоғи сифатида мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзининг салмоқли хиссасига эга. Бутун жаҳон туризм ташкилотининг маълумотига кўра, 2017 йилда “жаҳон ялпи махсулотининг 9,8 фоизи, товарлар ва хизматлар экспорти хажмининг 7 фоизи, жами хизматлар экспорти хажмининг 30 фоизи, умумий бандлик кўрсаткичининг эса 9,5 фоизи ушбу соҳа хиссасига тўғри келган ҳамда дунё бўйича ҳар ўн биринчи янги иш ўрни туризм соҳасида яратилган” 2.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди, жумладан соҳанинг “мамлакат ялпи ички махсулотидаги улушининг 3,2 фоизига, экспорт салоҳистидаги ҳиссасининг 1,5 фоизга”3 етиши таъминланди. “Тўсиқсиз туризм
Бой тарихий ўтмишга, 7300 дан ортиқ маданий мерос обьектларига эга Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғини ривожлантириш учун реал имкониятларга эга ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида туризм соҳасини жадал ривожлантириш, уни миллий иқтисодиётнинг стратегик секторига айлантириш устувор вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра: «мамлакатда туризмни жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, анъанавий маданий-тарихий туризмбилан биргаликда туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини — зиёрат қилиш, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини жадал ривожлантириш, болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини, оилавий туризмни, кексалар учун ижтимоий туризмни ривожлантириш ҳисобига туризмнинг ижтимоий аҳамиятини кучайтириш» ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Инновацион иқтисодиёт шароитида туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш нуқтаи назаридан ушбу масаланинг методологик-услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарблиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги Қонуни 23 сентябрь, ЎРҚ-637-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори, 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish