СЭЯР ва СЖБАТда ишлаш бўйича ҳудудий тренерлар рўйхатини шакллантириш:
Муддат: Режа графикка асосан.
1. СЭЯР ва СЖБАТда ишлаш бўйича УСК аъзоларини ўргатиш мақсадида ҳудудий тренерлар рўйхатини шакллантириш.
2. Ҳудудий тренерлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар эътибор қаратиш:
- устувор равишда аввал СЭЯР ва СЖБАТда ишлаш бўйича ҳудудий тренер бўлган;
- олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида АКТ йўналишидаги ўқитувчилари ва ҳудудий Алоқа инспекцияси ходимлари орасидан танлаш.
3. Шакллантирилган ҳудудий тренерлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилмаслик.
4. Ҳудудий тренерлар рўйхатини (Ф.И.О., расми, мутахассислиги, иш жойи ва лавозими, телефон рақами) МСКга тақдим этиш.
СЭЯР ва СЖБАТда ишлаш бўйича УСК аъзоларига ўқув машғулотлари ташкил этишда кўмаклашиш:
Муддат: Режа графикка асосан.
1. Туман ва шаҳарлар марказларида бинолар ва заруратга қараб транспортлар ажратиш.
2. Зарур оргтехника, жиҳозлар ва канцелярия товарлари билан таъминлаш.
3. Иккитадан кам бўлмаган СЖБАТ талабларига жавоб берувчи компьютер ва уларга керакли бўлган мосламалар (UPS, принтер, сканер ва бошқалар) ҳамда узлуксиз Интернет алоқаси билан таъминлаш.
4. СЭЯР ва СЖБАТда ишлаш бўйича УСК аъзоларини ўқув машғулотида иштирок этишини тўлиқ таъминлаш, уларни бошқа ишларга жалб этмаслик чораларини шахсан кўриш.
5. Ўқув машғулотлари иштирокчилари учун кофе-брейк ва тушликлар ташкил этиш.
Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган сайловни ўтказишга доир чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳудудларда ташкил этиладиган туркум тадбирларни (“давра-суҳбатлари”, семинарлар ва бошқа) ташкил этишга кўмаклашиш:
Муддат: Сайлов кампанияси давомида.
1. Тадбир ўтказиш учун бинолар ажратиш.
2. Тадбир қатнашчиларининг иштирокини таъминлаш.
3. Тадбирларнинг ОАВда кенг ёритилишида кўмаклашиш.
4. Тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этиш.
Сайловга доир плакатлар, баннерлар ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш:
Муддат: Сайлов кампанияси давомида.
Сайлов санаси ва унинг мазмун-моҳияти билан боғлиқ бўлган плакатлар, баннерлар ва бошқа босма маҳсулотларни аҳоли гавжум бўладиган жойларни аниқлаш ва илиб чиқиш ишларини ташкил этиш.
Сиёсий партиялар ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда уларнинг фаолиятини ёритувчи ОАВ вакилларини ўқитиш ишларига кўмаклашиш:
Муддат: Режа графикка асосан.
Бугунги кунда (март-май) сиёсий партиялар вакиллари ҳамда депутатлар ўқув машғулотлари ўтказиш режалаштирилган. Мазкур ўқувларни ташкил этишга кўмаклашиш:
1. Вилоят олий таълим муассасасида ташкил этилган штаб йиғилишида барча тайёргарлик жараёнларини ўрганиш.
2. Ўқув режасига мувофиқ маҳаллий кенгаш депутатлари ва ОАВ вакилларининг ўқув машғулотлари даврида доимий иш жойларидан, ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод қилинган ҳолда иштирокини таъминлаш.
3. Республика тренерларига ўқувларни ўтказишларида барча ташкилий ёрдамни кўрсатиш.
4. Ўқув машғулотларининг ОАВда кенг ёритилишида кўмаклашиш.
5. Ўқув машғулотларни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этиш.
Сиёсий партиялар томонидан аҳоли орасида партия ва номзоднинг сайловолди дастурининг асосий жиҳатларини ёритишга қаратилган оммавий тадбирларни ташкил этишида кўмаклашиш:
Муддат: 2021 йил 20 сентябрга қадар.
1. Туркум митинглар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларини имкон қадар қисқа муддатларда кўриб чиқиш ва ягона рухсатнома беришни ташкил этиш.
2. Ушбу тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш.
Участка сайлов комиссиялари томонидан сайлов бюллетенларини ички ишлар идоралари ходимлари кузатувида округ сайлов комиссияларидан олиб кетишини ташкиллаштиришда кўмаклашиш:
Муддат: 2021 йил 11 октябрь 21 октябрь.
УСК раиси ва ички ишлар идоралари ходимларининг ОСКга бориб сайлов бюллетенларини олиб қайтиши учун транспорт воситаси билан таъминлаш.
Участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни ички ишлар идоралари ходимлари кузатувида округ сайлов комиссияларига олиб бориб топширилишида кўмаклашиш:
Муддат: 2021 йил 24 октябрь.
Do'stlaringiz bilan baham: |