Сайёр суд мажлисларини ташкил этиш давр
талаби – ундан асосий мақсад, бу судьялар томонидан
қабул қилинаётган қарорларнинг шаффофлигини
таъминлаш, суд процесси иштирокчилари ва сайёр
суд мажлисида қатнашаётган жамоатчилик
34
вакилларини ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан
иборатдир.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам юқорида таъкидланганидек, суд
процессларини сайёр суд мажлисларига тайёрланиши давр
талаби бўлиб, сайёр суд мажлисини ўтказилишининг асосий
мақсади бу, кенг жамоатчилик ва аҳоли вакилларининг,
яъни фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини
мустаҳкамлаш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш
ҳамда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга
қаратилган.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, судьялар ишларни
сайёр суд мажлислари муҳокамасига тайинлаган дастлабки
кунларда (ҳозирда ҳам) низодаги тарафларнинг айримлар
норозичилик билдирган ва билдиришмоқда, сабаби
тараф унинг шахсий манфаатига тегишли бўлган низони
кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинишини
хоҳламайди, бундай ҳолатларда судлар томонидан ишларни
суд биносига тайёрланиб келинмоқда.
Айрим тарафлар эса, низони албатта сайёр суд
мажлисида кўришни талаб қилади ва низодаги иккинчи
тарафини “инсофга келишига” ёки ярашув битими тузишига
маҳалла ва жамоатчилик таъсири бўлишлигини истайди.
Шунинг учун келгуси бўлимларда қонун ва норматив
ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги
таклифларга албатта сайёр суд мажлисига судьялар
томонидан айнан қайси тоифадаги, шунингдек қайси
тарафлар иштирокидаги ишларни тайинланиши ижобий
натижа бериши мумкинлиги, шу билан бирга қайси тоифадаги
ишларни сайёр суд мажлисида кўрилиши тарафларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятларига ҳамда ишни ижобий эмас балки
салбий натижаларга олиб келиниши мумкинлиги юзасидан
таклифлар тайёрлаш мақсад қилинган.
Ишларни сайёр суд мажлисда кўрилган вақтида,
ишга жалб этилган жамоатчилик вакиллари суд муҳокама
қилаётган низонинг қандай ҳолатларда пайдо бўлганлиги,
низони ҳал этишда қандай қонун ва норматив-ҳуқуқий
35
ҳужжатлар қўлланилиши, низонинг ҳал этиш усули ва унинг
оқибатларини ўз кўзи билан кўриш ва эшитиш орқали
ҳуқуқий саводхонлигини юксалиши табиийдир.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, судлар томонидан
ишларни сайёр суд мажлисларида кўрилиши низоли
оилаларни ярашиб кетишларига, ака-ука, ота-болалар, яқин
қариндошлар ўртасидаги мулкий ёки номулкий низоларнинг
ўзаро келишув битимлари билан тугашига, шунингдек айрим
ҳуқуқбузарлик ишларини кескин камайиб кетишига ўзининг
ижобий таъсирини кўрсатмоқда.
Ўтказилаётган сайёр суд мажлисларида Республика
жамоат
бирлашмаларининг
вакилларининг
фаол
иштироклари ҳамда низоларни келишув йўли билан
якунлашдаги ҳаракатлари жойлардаги аҳоли томонидан
ижобий қабул қилинмоқда. Айниқса, қаерда жамоат
ташкилотларининг сайёр суд мажлисини ўтказиш учун
бино билан таъминлашда ҳамда кенг жамоатчилик ва
аҳоли вакилларини иштирокини таъминлаб беришда суд
идоралари билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган бўлса,
ўша ерда ўтказилган суд мажлисида ижобий натижаларга
эришилмоқда.
II-боб
Do'stlaringiz bilan baham: |