Сайёр суд мажлиси: таҳлил ва таклифлар



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/33
Sana01.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#477142
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
выездные-суды

САЙЁР СУД МАЖЛИСЛАРИНИ 
ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА 
УЧРАЁТГАН МУАММОЛАР


38


39
2.1. Суд ишларни сайёр суд мажлисила кўриш 
жараёнида учраётган муаммолар 
Суд ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш жараёнида 
юзага келаётган муаммолар ҳақида фикр юритишдан олдин, 
“сайёр суд мажлисларида кўриш жараёни”га бир оз тўҳталсак. 
Суд ишларини иш юритувига қабул қилиб, уни суд мажлисида 
кўришда асосан уч жараён мавжуд, улар: 
Ишни иш
юритувига
қабул қилиш
Cуд мажлисида
куриш учун
таиёрлаш ва
таиинлаш
Cуд мажлисини
утказиш
Судьянинг иш юритувига низоли
иш келиб тушган жараён;
Cудья ишни суд муҳокамасига
таиёрлаиди ва ишни куриш
санаси ва жоиини
белгилаиди - таиинлаиди
Низони иштирокчилар
иштирокида суд мажлисида
куради
Судья иш юритувига низо келиб тушгандан кейинги 
жараён, тайёрлов ва тайинлов жараёнида ишларни сайёр суд 
мажлисида кўриш ёки кўрмаслигини ҳал этади.
Республика судлар судьялар мазкур жараёнларни амалга 
оширишларида қандай муаммоларга тўғри келаётганликлари 
ҳамда уларни бартараф этиш юзасидаги Республика судлари 
судьяларининг фикрларини ўрганиш мақсадида қуйидаги 
саволнома тузилган:
»
Ишларни сайёр суд мажлисларига 
тайинлаш 
юзасидан қандай муаммоларга дуч келмоқдасиз? 
»
Сайёр суд мажлисини 
ўтказишда
мавжуд 
муаммолар нималардан иборат?


40
»
Қандай тоифадаги ишларни сайёр суд мажлисида 
кўриш мақсадга мувофиқ, шунингдек қандай 
тоифадаги ишларни сайёр суд мажлисига 
тайинламаган маъқул деб ўйлайсиз?
»
Сайёр суд мажлиси тайинланган худудга бориб-
келишга имкониятлар яратилганми?
»
Сайёр суд мажлиси белгиланган жойда бинонинг 
ёки худуднинг суд мажлисини олиб боришга 
мослашганми?
»
Сайёр суд мажлиси иштирокчилари ва суд 
мажлисида қатнашаётган аҳоли вакилларининг суд 
процесси тартиб-қоидаларига риоя этишларида 
муаммолар борми?
»
Мазкур муаммоларни бартараф этиш учун Сизнинг 
фикрингиз бўйича қайси қонун ва қонун ости
нормаларига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш 
юзасидан таклифингиз борми?
»
Сайёр суд мажлисларини ўтказишда белгиланган 
мақсадларга 
эришиш 
учун 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий суд Пленумининг қарорларига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш керакми?
»
Ишларни сайёр суд мажлисида кўриб чиқиш 
бўйича алоҳида қонун ёки бирон - бир норматив-
ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш шартми?
»
Ишларни сайёр суд мажлисларида кўрилишининг 
ижобий томонлари нимада деб ўйлайсиз? 
Мазкур саволнома Республиканинг Тошкент шаҳри 
ва вилояти, Андижон, Самарқанд, Навоий ва Бухоро 
вилоятларида фаолият кўрсатиб келаётган суд раислари 
ва судьяларига юборилди. Судьялар ўз фикрларини ёзма 
равишда ҳам телефон орқали оғзаки билдиришди. 
Олинган фикрлар таҳлил этилганда айрим судьялар 
қўйилган масала юзасидан жуда саёз ёндашган бўлиб, 
уларнинг фикрича судьялар томонидан сайёр суд 
мажлисларини иҳтиёрий ўтказиши белгиланса, мақсадга 
мувофиқ бўлишлигини, ишларни камида 


41
30 фоизини сайёр суд мажлисларида кўришни 
қатьий этиб белгиланганлиги ноқулайликлар келтириб 
чиқараётганлигини ҳақидаги фикрлар билан чекланганлар. 
Айримлари эса, сайёр суд мажлисларининг салбий ва ижобий 
оқибатлари бўйича фикрларини ва уларни такомиллаштириш 
юзасидан ўз фикрларини билдиришган.
Изоҳ: Республика бўйича судларда кўрилаётган ишларни 
суд йўналишлари бўйича таққсолайдиган бўлсак, судьяларнинг 
иш ҳажми кўплиги, ишларни суд мажлисига кўришга тайёрлаш 
ва суд мажлисида кўрилишини мураккаблиги бўйича фуқаролик 
ишлар бўйича суд судьяларида олдинги ўринда туради.
Шунинг учун сўровнома бўйича жавоблардан шуни 
англаш мумкин-ки, асосан иш ҳажмлари кўп бўлган судьялар 
таклиф киритишда жиддий эътибор қаратганликларини 
кўриш мумкин.
Барча келган фикрларни умумлаштирган ҳолда 
жадвалга солинганда:

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish