Баъзи олимлар оқсил, ёғ, углеводлар, сабзавотлар билан овқатланишни тавсия этадилар яъни овқат таркибида бу маҳсулотлар бўлса одам тўлиқ қимматли овқатланган бўлади.
Овқатланиш тартиби соғлиқни сақлашда катта аҳамиятга эга. Она чақалоққа доим бир вақтда кўкрак тутганида уни режимга ўргатади.
И.Павлов “Агар овқат иштаҳа билан вақтида ейилса, йўл-йўлакай, қуруқ нарса еб юрадиган бўлса, у фойда қилмайди” дейди.
И.Павлов “Агар овқат иштаҳа билан вақтида ейилса, йўл-йўлакай, қуруқ нарса еб юрадиган бўлса, у фойда қилмайди” дейди.
Ҳозирги пайтда олимлар бир суткадан 4 маҳал овқатланишни тавсия қиладилар.
Вақтим йўқ деб баҳона қилиб, кунига бир-икки маҳал овқатланиш ҳам ҳазм органларига катта зиён етказади.
Дастурхонни чиройли қилиб безатмаслик таомнинг кўриниши арзимас нарса эмас. Дид билан безатилган дастурхон чиройли қилиб сузилган овқатни кўрганда фақат кўз қувнаб кетмайди, барча ҳазм тизими овқатланишга “тайёр” туради.
Овқатланишда изчиллик зарур бўлади. Овқатланганда ҳар қандай ишни йиғиштириб қўйинг, айниқса кўнгилсиз воқеаларни эсламанг. Таомни шошмасдан яхшилаб чайнаб ейиш керак.
Углеводлар организмнинг энергия балансида катта роль ўйнайди, овқат рационининг 60-75 % ини ва калориясининг 55 %ини ташкил этади. Углеводлар тана вазнининг 1 % ини ташкил этади.
Углеводлар организмнинг энергия балансида катта роль ўйнайди, овқат рационининг 60-75 % ини ва калориясининг 55 %ини ташкил этади. Углеводлар тана вазнининг 1 % ини ташкил этади.
Озиқ-овқат рационида витаминлар бўлиши жуда зарур. Витаминлар табиатига кўра хилма хил бўлган химиявий бирикмалар бўлиб, ферментлар, гормонлар ва бошқа моддаларнинг қурилиши учун организмга кўп миқдорда керак бўлади. Витаминлар организмда содир бўладиган биохимик процессларда катализатор вазифасини ўйнайди.
Витаминлар организмда етишмаса ёки ортиқча бўлса, бирор ферментлар тизими фаолияти ва моддалар алмашинуви бузилади.