Сафарова Дилбар Джамаловна биология фанлари номзоди, доцент



Download 0,7 Mb.
bet27/30
Sana24.03.2022
Hajmi0,7 Mb.
#508117
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Word anatomiya

ГИПОФИЗ



  • Гипофиз эктодермадан такомил этувчи, невроген безлар гуруҳига киради. Гипофиз асосий суякнинг турк эгари деб аталувчи чуқурчасида жойлашган. Гипофиз ташқи томондан бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган бўлиб, унинг оғирлиги 0,5-0,7 г. Гипофиз 3 бўлакдан иборат. Гипофизнинг олдинги ва оралиқ бўлаклари эмбрионал тараққиёт даврида оғиз бухтасининг эпителийсидан ҳосил бўлади. Гипофиз-нинг икки бўлаги бир хил манбадан ривожланганлиги учун бу бўлим аденогипофиз деб номланади. Гипофизнинг орқа бўлаги оралиқ миядан ривожланади ва нейрогипофиз деб айтилади. Демак, гипофиз анатомик нуқтаи назардан яхлит бир аъзо бўлишига қарамай, икки хил манбаидан ривожланади.





  • 19-расм. Гипофиз (Р.Д. Синельников атласидан)

  • 1 – кўрув кесишмаси, 2 – миянинг ўрта артерияси, 3 – воронка, 4 – гипофиз, 5 – базилляр артерияси, 6 – кул ранг бўртиқ, 7 – ички уйқу артерияси.


  • Гипофизнинг олдинги бўлаги эпителиал тасмалар ва улар орасида жойлашган синусоид капиллярлардан ташкил топган. Эпителиал ҳужайралар тузилиши ва хусусиятлари жиҳатдан 2 хилга бўлинади: 1) хромофоб ҳужайралар. 2) хромофил ҳужайралар.

  • Хромофоб ҳужайралар бўёқлар билан суст бўялади ва майда бўлади.

  • Хромофил ҳужайралар эса бўёқлар билан яхши бўялади ва шунга кўра икки гуруҳга бўлинади:

  • а) ацидофил ҳужайралар цитоплазма таркибидаги йирик секретор доначалари кислотали бўёқлар билан бўялади;

  • б) базофил ҳужайралар асосли бўёқлар билан яхши бўялади, ҳажми йирик, цитоплазмаси гликопротеид киритмаларга бой, яхши бўялади.

  • Гипофизнинг оралиқ бўлаги кўп қаватли эпителийдан тузилган. Эпителий ҳужайралари орасида майда пуфакча-ларга ўхшаш тузилмалар – псевдофолликулалар жойлашган.

  • Нейрогипофиз – ёки гипофизнинг орқа бўлаги нейроглияни бир кўриниши бўлган питуицитлардан ва нерв ҳужайраларининг аксонларидан иборат. Нерв ҳужайрала-рининг таналари эса оралиқ миянинг бўлими – гипота-ламусида жойлашган. Демак, гипофиз марказий нерв системаси билан гипоталамус орқали боғланган. Шу сабабли, гипофизни эндокрин безларининг “маликаси” ёки “бош дирижёри” деб номлашади.

  • Гипофизнинг олдинги бўлагида ишлаб чиқариладиган гормонлар:

    1. Соматотроп гормони – ўсиш гормони, организмни ўсишини бошқаради.

    2. Тиреотроп гормони – қалқонсимон безнинг функция-сини идора этади.

    3. Адренокортикотроп гормони – буйрак усти безларининг функциясини бошқаради.

    4. Гонодотроп гормони – жинсий безларнинг функциясини ифодалайди.

    5. Лактотроп гормони – сут безларида сутни ҳосил бўлишини регуляция этади.

    6. Лютеинлаштирувчи гормон – тухумдонда сариқ танани ҳосил бўлишини, уруғдонларда жинсий гормонларни ишлаб чиқаришини бошқаради.

    1. Гипофизнинг оралиқ бўлагидаги гормонлар:

    1. Интермедин гормони – пигментли ҳужайраларга таъсир кўрсатиб, тана рангини ифодалайди.

    2. Липотроп факторлар – ёғларни организмнинг эҳтиёжи учун сафарбар қилиш ва ортиқча ёғларнинг чиқинди моддаларга айлантириш.

    1. Гипофизнинг орқа бўлагида ёки нейрогипофизда бевосита гормонлар ишлаб чиқарилмайди. Гипоталамус ядроларида синтезланган гормонлар нерв ҳужайраларининг аксонлари орқали нейрогипофизга етказилади, тўпланади ва натижада бу ерда қуйидаги гормонлар йиғилади:

    1. вазопрессин – қон томирлари деворини қисқартиради ва қон босимини оширади;

    2. антидиуретик гормони – буйрак нефронларида сувнинг реабсорбация қилинишини жадаллаштиради.

    1. Окситоцин – бачадон деворининг қисқариш тезлигини оширади, сут безларида сут ишлаб чиқаришни жадал-лаштиради.

    2. Янги туғилган чақалоқнинг гипофиз безининг вазни 0,12 г, 10 ёшга бориб вазни икки баравар ошади, 15 ёшда уч баравар, 60 ёшдан кейин вазни камая бошлайди.


    3. Download 0,7 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish