С. Валиева, К. Туленова



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/44
Sana11.04.2022
Hajmi3,77 Mb.
#542420
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
Ilmiy tadqiqot metodologiyasi o`quv qo`llanma 2016

Таянч тушунчалар: 
Фан этикаси, фан этоси, олим масъулияти, 
фаннинг инсонпарварлашуви, сциентизм, антисциентизм
Назорат учун саволлар
1. Фан аксиологияси нима?
2. Фан этоси кандай кадриятлар асосига курилади?
3. Фан этосининг асосий талабларини шархланади.
4. Илмий тадкикот эркинлиги сиз кандай тушунасиз?
5. Илмий изланишда олим масъулияти.
6. Фаннинг инсонпарварлашуви нималарда намоён булади?
15-мавзу: 
Илмий тадк и кот иш ларини олиб бориш , унинг
натижаларини расм ийлаш тириш ва хаётга татбик этиш.
(магистрлик диссерт ациям мисолида)
Режа:
1. Тадкикот муаммосининг белгиланиши.
2. Илмий тадкикот олиб борилиши.
3. Ишнинг синовдан утиши.
4. Илмий ишни химоя этилиш тартиби.
Билиш фикрнинг билмасликдан билишга, тула ва мукаммал булмаган 
билимдан тула ва мукаммал билишга караб харакат килишидан иборат булган 
чексиз жараёндир. Билиш жараёни эскириб колган назарияларни аниклаш, 
далилларни 
текшириш, 
солиштириш 
оркали 
объектнинг 
янги-янги 
томонларини очишдир. Тула ва мукаммал билимга интилиш инсондан илмий 
изланиш олиб боришни таказо этади. Илмий тадкикот муайян члмий 
муаммонинг ечимини топишга йуналтирилган ижодий жараёндир. Тадкикотчи 
уз
урганаётган предмет ёки ходисани билишда илмий билишнинг турли
148


усулларини куллаш оркали объектнинг яйги йуналишлари, аввал аник булмаган 
янги сифатлари, томонларини аниклайди ёки очади. Хар кандай илмий 
изланишдан максад - бирор илмий муаммони хал килишдан иборатдир.
Илмий тадкикот жараёни илмий билиш боскичларини тугри ташкил 
килишни талаб этади. Бу боскичлар мантикий изчилликда амалга оширилади ва 
натижада илмий билим шакллари (илмий гоя, муаммо, гипотеза (фараз), конун, 
назария, кашфиёт, илмий башорат) хосил булади.
Илмий гоя илмий изланишда биринчи боскични ифодаловчи билиш шакли. 
Гоя - бу тадкикот максадини, унинг йуналиши ва мохиятини ифодалайдиган 
илмий тадкикот шакли.
Гоя уз табиатига кура бир фикрдир, у тадкикотчи миясида унинг амалий ва 
назарий фаолияти асосида пайдо буладиган борликнинг иньикосидир. Илмий 
изланишда гоя мухим ахамиятга эга. Тадкикотчининг фикрвда бирор сохага 
дойр гоя тугилмагунча, у тадкикот олиб бора олмайди. Гоя маълум бир 
тайёргарлик, маълум мушохада асосида, маълум бир сохада фикр юритиш 
натижасида пайдо булиб, унда тадкикотчининг амалий ва назарий тажрибалари 
умумлашган булади. Гоялар уз хусусиятларига кура: а) илмий гоялар ва б) 
бадиий гояларга булиниш мумкин. Фан-техника сохаларига оид тугилган 
гоялар илмий гоялардир. Бадиий ижодга оид гоялар эса бадиий гоялар булиб, 
улар ёзувчи, шоирнинг «нияти» деб аталади.
Гоялар характерига кура борликнинг тугри, реал инъикосидан, ёки 
борликнииг хато ёки фантастик инъикосидан иборат булиши, шунингдек 
прогрессив ёки реакцион гоялар булиши мумкин. Илмий гоялар борликнинг 
тугри, атрофлича, чукур инъикоси асосида юзага келади. улар илмий муаммони 
келтириб чикаради.
Илмий муаммо нима? Муаммо арабча масала, вазифа маъноларини 
ифодалайди. «Муаммо биз билмаган нарса атрофида фикрни туплаш, шу 
нарсани билишга уриниш. Шунинг учун хам барча фанлар бизнинг билмаслик 
хакидаги билимимиздан, муайян нарсани билмаслигимиздан бошланади».1
' Коллингвуд Дж Р Иде» истории. Автобиографии - Москва, 1980 г., стр 12-13
149


Муаммо илмий билим тизимида билиб олинмаган ва хал килиниши 
мумкин булган билиш шаклидир. Муаммо одатда тадкикотчининг бирор 
изланиш сохасига оид янги далилларни туплаган, лекин бу далилларни 
аввадцан мавжуд эски билимлар асосида изохлаши мумкин булмаганда, бу 
далиллар эски билимлар тизимига сигмай, узларининг янгича баёнини талаб 
кила бошлаганда тугилади. Муаммонинг тугилиши ва кУйилиши илмий 
тадкикот жараёнининг энг мухим томонларидан биридир.
Муаммони тугри куйиш - илмий билишда ишнинг ярмини хал килиш 
демакдир.
Муаммонинг куйилиши муаммоли вазиятда уз ифодасини топади. 
Муаммоли вазият деганда билиш ва билмаслик, эски билим тизими билан янги 
билим орасидаги зиддиятли муносабат назарда тутилади. Муаммоли вазият 
муаммони тугри куя билиш билан характерланади. Муаммонинг ечимини 
топиш зиддиятларнинг хал килинишига олиб келади. Натижада билим 
янгиланади, унинг музмуни кенгаяди, чукурлашади.
Шуни таъкидлаш жоизки, кундалик хаётда купинча муаммони савол ёки 
бирор масала билан айнанлаштириш холлари учраб туради. Илмий билиш 
илмий муаммо савол ва масаладан фарк килади.
Муаммони купчилик энг кийин, энг мураккаб масала ёки савол дейишади. 
Масала, савол муаммо билан боглик булиши мумкин, лекин савол ва 
масаланинг узи муаммо б^ла олмайди. Савол ва масаланинг узига хослиги 
шундаки, саволга жавоб бериш, масаланинг ечими олинган билим асосида 
амалга ошади. Масалан, савол берилади: хаво булутми? Жавоб берилади: «ха» 
ёки «йук». Масала ечишда шарт к^йилади ва уни ечими топилади: х+3=6. 
«х»нинг кийматиии топинг. Бир номаьлумли тенгламани ечиш шартига кура, 
х=6-3 деб олинади ва х=3 жавоби топилади. «х»нинг урнига 3 сони куйилади. 
3+3=6, 6=6 тарзида тенгламани шарти бажарилади.
Лекин илмий муаммони олдинги хосил килинган билимлар доирасида 
туриб, хал килиб булмайди. Бунинг учун янги далиллар, маълумотлар туплаш, 
уларни янгича изохлаш талаб этилади.
150


Муаммо хам гоя сингари хаки кий ёки сохта булиши мумкин. Хаки кий 
муаммо илмий далил ва фан конунларидан келиб чикса, сохта муаммо фан 
конуилари ва илмий далилларга зид келади.
Хозирги фан-техника тараккиёти даврида билимлар тизимида янги-янги 
муаммолар келиб чикмокда. Булар хилма-хил шакллар (махсус фан, умумий, 
комплекс, глобал ва х.к.)да булиши мумкин. Илмий муаммони ечиш учун 
тадкикотчи уз олдига муайян максад куяди ва шу асосда вазифаларни 
аниклайди. Тадкикотчи аввало уз олдига куйган вазифани хал килишда 
танланган 
муаммонинг 
долзарблиги, 
назарий 
ва 
амалий 
жихатдан 
жиддийлигини асослаш лозим булади. Бунинг учун объект хакидаги далил ва 
маълумотларни чукур ва атрофлича урганиши, унинг хали тадкик этнлмаган 
томонларини аниклаши лозим булади. Тадкикотчининг изланишлари муаммони 
хал килиш йулларини аниклашга ёрдам беради. Даставвал тадкикотчи изланиш 
жараёнида нималарга диккат-эътиборини каратиши кераклигини аниклаб 
олмоги лозим.
Бунинг учун тадкикотчи тадкикот объектини амалий ва назарий жихатдан 
тула англаб етмоги, у хакда билимга эга булмоги зарур. У изланиш олиб 
бораётган соханинг мохнятига чукуррок кирмоги, тадкикотни кандай илмий 
билишнинг кайси усулларидан фойдаланган холда олиб боришни аникламоги 
лозим булади. Шундан кейингина, изланиш фаолиятини бошлайди. Тадкикотчи 
тадкикот объекта хакида орттирган билимлари, тажриба, кузатиш ва илмий 
малакасига таянган холда илмий дилиллар туплайди, назарий ва амалий 
хулосалар чикаради за шу асосда муаммонинг ечимини топади.
Тадкикотчи 
тадкикот 
объектини 
уРганишга 
бутун 
интеллектуал 
салочиятини йуналтиради ва шу асосда узи урганаётган объект, унинг тарихи 
ва ливожланишидаги ички зарурий алокадорлик ва богланишларни ургана 
боркй, унинг качон, кандай тартибда, нималар сабабли, кандай конуниятлар 
асосида юз берганлигини билиб олади, шу объект хакида маълум билим хосил 
килади, 
у
хакда хулосалар чикаради.
151


Илмий изланиш одатда тадкикот мавзусини аникдашдан бошланади. 
Тадкикот мавзуси долзарб муаммони чал килишга каратилган б^лмоги лозим. 
Тадкикот мавзуси ижодкордан мустакил изланиш олиб боришни, муаммони куя 
олиши уни хал этишнинг узига хос йулларини излаб топишни талаб килади.
Тадкикот 
ишлари 
(магистрлик, 
номзодлик, 
докторлик) 
куйидаги 
талабларга жавоб бермоги лозим:
1. Муаммони, тадкикот мавзусини аниклаш;
2. Мавзуни долзарблигини мантикий далиллар билан асослаш.
3. Муаммога тааллукли ишонарли илмий хулосалар чикариш.
4. Илмий тадкикот шу муаммога дойр бошка ишлардак узининг тузилиш
мазмуни, бажарилиш усуллари, оригинал лиги билан ажралиб турсин.
5. Илмий тадкикот мавзуси олий укув юртларининг илмий ишлар буйича 
тасдикланган режаларида к^рсатилган комплекс муаммо доирасида булсин. Бу, 
биринчидан, илмий ишларда майда-чуйда мавзулар билан уралашиб колишнинг 
олдини олишга, иккинчидан эса, илмий тадкикотларни олиб боришдаги 
кайтариклар. мавзудаги такрорланишларга йул куймасликка ёрдам беради.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish