С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet5/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Қатъий режалаштириш (смета). Маълумки, бюджет ташкилотларини бюджетдан маблағ билан таъминлаш, уларнинг бюджетдан ташқари даромалари ва харажатлари, шунингдек мазкур маблағлардан фойдаланиш қатъий режалаштирилган ҳолда тузилган харажатлар сметаси асосий амалга оширилади. Бу эса, бухгалтерия ҳисобини асосий функцияларидан бири бўлган назорат ёрдамида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини олдига мазкур харажатлар сметаси ижросини назорат қилиш вазифасини юклайди. Бундан ташқари бюджет ташкилотлари томонидан тузилаётган ҳисоботларга бюджет ташкилотининг келаси молия йили учун бюджетдан маблағларни режалаштиришда зарур бўладиган молиявий ахборотлар олиш имконини берувчи маълумотларни бериш вазифасини ҳам юклайди.

  • Бюджет таснифи (режалаштириш) билан боғлаб ҳисоб юритиш. Мазкур омил шуни англатадики, бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш қатъий равишда бюджет таснифига боғланган ҳолда олиб борилиши лозим. Акс ҳолда бюджет ижроси маълумотларини дастлабки режалаштириш (смета) кўрсаткичлари билан солиштириш имкони йўқолади. Шунинг учун ҳам бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни ижроси жараёнида бюджет таснифи албатта қўлланилади, шунингдек кўпгина ҳисоботлар шаклларида бюджет таснифи албатта акс эттирилган.

  • Бюджет жараёни (ғазначилик). Маълумки, бюджет жараёни давлат бюджетини тузиш, уни ижросини таъминлаш ва назорат қилиш, шунингдек бюджет ижросини мунтазам тахлил қилиш билан боғлиқ комплекс чора- тадбирларни ўз ичига олади.

    Бу эса, бюджет ижроси билан боғлиқ маълумотларни (ахборотларни) жамлаш, тахлил қилиш ва назоратга олишнинг яхлит тизимини яратиш заруриятини вужудга келтиради. Яъни, ҳар бир бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган молиявий ҳисоботларнинг албатта жамланиши, уларнинг тизимли тахлил қилиниши ва назоратга олиниши бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш жараёнида бевосита ўзини таъсирини кўрсатади. Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси механизмини жорий қилиниши, яъни барча бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини ғазна ҳисобварақларида жамланиши, бюджет ташкилотлари томонидан ғазначилик бўлинмалари орқали тўловларини амалга оширилиши ҳам бюджет ташкилотларида ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлган бухгалтерия ҳисоби тизимини яратиш лозимлигини шарт қилиб қўйяди.
    Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири албатта бу унинг маблағ билан таъминланиш манбаларига боғлиқдир. Яъни, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотлари бюджетдан, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молияланади.
    Бюджет маблағларининг сарфланиш йўналишлари ва мақсади қонунчилик билан қатъий белгилаб қўйилган. Худди шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг шаклланиш ва сарфланиш йўналишлари ҳамда мақсади ҳам бюджет маблағлари каби қатъий белгиланган. Бу эса, бюджет ташкилотларида мазкур маблағларнинг хар бир бўйича алоҳида ҳисобни юритишни, шаклланиши ва сарфланишини қатъий назоратга олишни ҳамда ҳисоботларда хар бирини алоҳида ҳолда акс эттиришни тақазо этади.
    Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминланиш манбаларини қуйидаги схема орқали келтиришимиз мумкин (1.1.3-расм):

    Download 2,63 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish