С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet46/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

ТЎЛОВЛАР ХАРАЖАТЛАР
(Касса харажати) (хақиқий харажат)

060, 159, 173, 161, ва


бошқа субсчётлар кредитидан

060, 159, 173,


160,161,163 ва бошқа субсчётлар дебетига
Субсчётлар кредитидан Субсчётлар дебетига



2.5.2-расм. Хўжалик усулида таъмирлаш бўйича касса ва хақиқий харажатлари ҳисобини бухгалтерия ўтказмаларида акс эттириш.
пул маблағлари, ҳисоб-китоблар, қурилиш материаллари ва ўрнатиладиган жиҳозлар, мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг тегишли субсчётлари кредитланади.
Агар қурилиш пудрат усулида олиб борилаётган бўлса, у ҳолда пудратчилар томонидан қурилиш ишлари бажарилгандан сўнг тўлов учун тақдим қилинган ҳисобварақлар (счётлар) суммасига 071 “Тугалланмаган қурилиш” субсчёт дебетланади ва 150 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар” субсчёти кредитланади.
Битказилган ва фойдаланишга топширилган қурилиш объектлари далолатномалар асосида 01 счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ва 071 “Тугалланмаган қурилиш” субсчётининг кредитига ёзилади.
Бунда, битказилмаган ҳамда битказилиб, лекин фойдаланишга топширилмаган (тегишли қабул қилиш далолатномалари билан расмийлаштирилмаган) қурилиш объектлари ва реконструкциялар бўйича харажатлар 071 “Тугалланмаган қурилиш” субсчёт бўйича кейинги йил балансига ўтказилади.
Шартли мисол. Бюджет ташкилоти томонидан хўжалик усулида бино қурилди. Ушбу бинони қуриш харажатлари учун жами 100.0 млн.сўм маблағ сарфланди, жумладан, бинони қуриш учун қурилиш материалларига – 70.0 млн.сўм, ишчиларга иш хақи тўлаш харажатларига – 10.0 млн.сўм, ягона ижтимоий тўлов учун ажратмага – 2.4 млн.сўм, бошқа турли харажатларга – 17.6 млн.сўм.
Ушбу харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 071 субсчёт 100.0 млн.сўм;
Кредит 060 субсчёт 70.0 млн.сўм;
Кредит 173 субсчёт 10.0 млн.сўм;
Кредит 161 субсчёт 2.4 млн.сўм;
Кредит 159 субсчёт 17.6 млн.сўм.
Мазкур қурилиши тугалланган нотурар жой биноси фойдаланишга қабул қилинганда қуйидагича акс эттирилади:



Дебет 011 субсчёт

100.0 млн.сўм;




Кредит 071 субсчёт

100.0 млн.сўм.







Хўжалик усулида

амалга оширилаётган

қурилишга

071

“Тугалланмаган қурилиш” субсчёт бўйича қилинган харажатларнинг аналитик ҳисоби харажат элементлари (иш ҳақи, материаллар, бошқа бевосита сарфлар ва устама харажатлар)га бўлинган ҳолда ҳар бир объект бўйича алоҳида юритилади.
Пудрат усулида амалга оширилаётган қурилишга қилинаётган харажатларнинг ҳисоби фақат объектлар бўйича (элементларга бўлинмаган ҳолда) юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган “Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ бюджет ташкилотларининг қурилиши тугалланмаган объектлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда сотилади.
Бунда ушбу қурилиши тугалланмаган объектларни сотишдан тушган маблағлар Давлат мулки қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Давлат мулки қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади. Яъни, бюджет ташкилотига маблағ келиб тушмайди.
Шунинг учун ҳам бюджет ташкилотларининг тугалланмаган қурилиш объектларини сотилиши (чет элда жойлашганларидан ташқари) 071 “Тугалланмаган қурилиш” субсчётининг кредитида ва ушбу объектни қурилиш манбасидан келиб чиққан ҳолда, хақиқий харажатларни ҳисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271 субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.
071 “Тугалланмаган қурилиш” субсчёт бўйича аналитик ҳисоб қурилиш ишлари хўжалик ёки пудрат усулида олиб борилишидан қатъий назар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг сарфи бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.



Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish