ҲИСОБ ҲУЖЖАТЛАРИ ВА РЕГИСТРЛАРДАГИ НОТЎҒРИ ЁЗУВЛАРНИ ТЎҒИРЛАШ УСУЛЛАРИ
Чизиқли усул
Хато ёзилган ёзув ёки матннинг устидан ингичка чизиқ билан ўчирилади (ўчирилган ёзувни ўқиш мумкин қилиб) ва унинг устига янги, тўғри матн (ёзув) ёки суммани ёзиб қўйиш йўли билан тузатилади. Бир вақтнинг ўзида тегишли қатор четидаги ҳошияга бош
ҳисобчининг имзоси билан “Тузатилган” деб изоҳ берилади ва санаси кўрсатилади
Қўшимча проводка усули
Хато ёзув унинг
характерига қараб қўшимча прокодка бериш йўли билан
расмийлаштирлади
Сторно усули
Хато ёзув унинг характерига қараб қизил (сторно) прокодкасини бериш йўли билан расмийлаштирлади
1.5.2-расм. Ҳисоб регистрларидаги хатоларни тўғирлашни схематик кўриниши
Мазкур мемориал ордерни тузиш учун 433-сон шаклдаги бухгалтерия маълумотномаси асос бўлиб хизмат қилади.
БУХГАЛТЕРИЯ МАЪЛУМОТНОМАСИ
йил учун
Ташкилотнинг номи
Таркибий бўлинма
Ўлчов бирлиги: сўм.
433 –сон шакл
Асос (бухгалтерия ёзувини ёзиш учун сабаб)
|
Ҳужжат рақами
|
Сана
|
Бухгалтерия ёзуви
|
Сумма
|
дебет
|
кредит
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бош ҳисобчи
(имзо) (Ф. И. Ш.)
« » й.
Синтетик ва аналитик субсчётлардаги бухгалтерия ёзувларини тўғрилигини назорат қилиш учун тегишли аналитик субсчётларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича айланма қайдномалар (М-44-сон шаклдаги материал заҳиралар бўйича айланма қайднома, 285-сон шаклдаги айланма қайднома ва 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайднома) тузилади. Айланмалар жами ва айланма қайдномалардаги ҳар бир аналитик субсчёт қолдиқлари 308-сон шакл “Бош-журнал китоби”даги мазкур субсчётларнинг қолдиқлари ва айланмалари жами билан ҳар ой якуни бўйича таққосланади.
Айланма қайдномалар ҳар ойда, асосий воситалар бўйича эса, ҳар чоракда тузилади. 326-сон шаклдаги айланма қайдномадаги ёзувлар керак
бўлган ҳолларда бир неча йиллар давомида олиб борилиши ҳам мумкин.
Янги ҳисобот йилида синтетик ва аналитик ҳисоб регистларида йил бошига қолдиқ суммалари ўтган йилги якунловчи балансга ва тегишли ҳисоб регистрларига тўла мос равишда ёзилади.
Агар йиллик ҳисобот молия органи ёки юқори ташкилот томонидан қабул қилинаётганда якунловчи балансда тузатишлар қилинган бўлса, молия органи ёки юқори ташкилотнинг тегишли ёзма кўрсатмасига асосан бу тузатишлар ўтган йилги ҳисоб регистларига ҳам, жорий йил регистларига ҳам (кирим қолдиқларини ўзгартириш йўли билан) киритиб қўйилади.
Ҳар бир ҳисобот ойи тугагандан кейин барча мемориал ордерлар, мемориал ордер – жамланма қайдномалар уларга тегишли ҳужжатлар билан бирга рақамига қараб тартиб билан тахланиши ва китоб қилиниши керак. Ҳужжатлар унча кўп бўлмаган такдирда, уларнинг уч ойлигини битта қилиб китоб қилиш мумкин. Муқовасига ташкилотнинг номи, китобнинг номи ва
тартиб рақами, ҳисобот даври – йил ва ой, мемориал ордернинг бошланғич ва охирги рақами, китобдаги варақлар сони ёзиб қўйилади.
Ташкилотлардан бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органлар томонидан олиниши мумкин.
Агар ҳали тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар томи (тикилмаган, рақамланмаган ва ҳ.к) олинаётган бўлса, ҳужжатларни олаётган орган вакилининг иштирокида ташкилотнинг мансабдор шахслари бу томларни расмийлаштиришлари (рўйхат қилиши, варақларни рақамлаши, шнурлаши, муҳрлаши ва ўз имзолари билан тасдиқлашлари) лозим ёки олинаётган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиб (ҳар бир ҳужжатдаги варақлар сонини кўрсатган ҳолда), уни ўзлари ва ҳужжатларни олаётган органнинг вакили имзолашлари лозим.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари йўқолиб қолган ҳолларда ташкилот
раҳбари буйруқ билан йўқолиш сабабларини текшириш учун комиссия белгилайди.
Зарур бўлган ҳолларда комиссия ишида қатнашиш учун бошқа давлат органларининг вакиллари таклиф қилинади. Комиссия ишининг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва бир нусхаси юқори ташкилотга юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |