С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби


-чизма. Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши



Download 2,63 Mb.
bet103/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

5.5.1-чизма. Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши


Такрорлаш учун саволлар

  1. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисобини шакллантириш тартибини айтиб беринг?

  2. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳақиқий ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?

  3. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича касса ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?

  4. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадларнинг аналитик ҳисоби қандай юритилади?




    1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби

Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг ушбу маблағлар бўйича молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1- январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида ҳисобланган даромадлари ва мазкур вақт мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Бюджет ташкилотларида ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа 26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.


26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:

  1. “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;

  2. “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар”;

  3. “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар”.

261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётида ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлари ҳисоби юритилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар йил давомида 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда,
ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади.
Йил охирида аввало, иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи
261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган хақиқий харажатлар мос равишда 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг дебетига ёзиш йўли билан ёпилади.
Шундан сўнг, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хақиқий харажатлар) 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётидан ҳисобдан чиқарилади.
Бунда, 285 “Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчёти дебетланади ва 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Қолган барча хақиқий харажатлар 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг кредитида ва 260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади.
Йил охирида 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётда қолдиқ қолмайди.
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи
хужжат

1


Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда

261


171


421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш
табели

2


Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига коммунал ҳизматлар учун тўлов
ҳисобланганда

261


150


Юк ҳати


3

Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ходимларга моддий рағбатлантириш учун тўлов ҳисобланганда



261

173

Т–49-сон шаклдаги ҳисоб-китоб тўлов қайдномаси, Бухгалтерия маълумотнома-
си.

4


Иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи ҳаражатлар
ҳисобдан чиқарилганда

230


261


Бухгалтерия маълумотнома- си

5


Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий
харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилганда

285


261


Бухгалтерия маълумотнома-
си

6


Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий
ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда

260


261


Бухгалтерия маълумотнома-
си

Аналитик ҳисоб амалга оширилган харажатларнинг харажат моддалари ва харажат манбаларига (қайси даромад ёки тушум ҳисобига амалга оширилишига қараб) бўлинган ҳолда юритилади.


262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётида қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги йўналишлар бўйича даромадлар ва тушумларнинг ҳисоби юритилади:

  • бюджет ташкилотларининг фаолият турига мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сотилишидан олинган даромадлар;

  • вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол- мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан келиб тушадиган тушумлар;

  • юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобидан тушумлар.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами харажатлардан (таннархидан) ошган қисми 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчётининг дебетида ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотлар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган улуши миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда) 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг дебети ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси берилади. Ижара шартномасига асосан келиб тушган маблағларга 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчётнинг дебети ва 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобда 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчётнинг (агарда нақд пулда берилса, 12 счётнинг тегишли субсчётлари) дебети ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол- мулк кўринишида юерилган беғараз ёрдам ҳисобда ушбу мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларни дебетида ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Йил охирида 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс
эттирилган барча даромадлар 260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг кредитига ҳисобдан чиқариш йўли билан ёпилади ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди.
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи
хужжат

1


Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами
харажатлардан (таннархидан) ошган қисми

200


262


Бухгалтерия маълумотнома- си

2

Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри
келадиган улуши миқдорига

159


262


Юк ҳати

3


Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул амблағи кўринишида келиб
тушганда

112


262


Шаҳсий ҳисобварақдан кўчирма

4


Юридик ва жисмоний шахслар томонидан
мол-мулк кўринишида юерилган беғараз ёрдам

01,03, 06



262


Юк ҳати,
далолатнома- лар

5


Молия йили охирида бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
бўйича даромадлар ҳисобдан чиқарилганда

262


260


Бухгалтерия маълумотнома-
си

Даромадларни ҳисоби бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.



Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish