Яъни, жорий йилга тўлов-контракт маблағлари бўйича таълим муассасасининг молиявий натижаси 27.5 млн сўмга (ижобий) якунланди. Бу эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, мазкур ташкилотнинг йил якунлари бўйича балансида қуйидаги икки ҳолатдан бири бўлиши мумкинлигини билдиради, жумладан:
а) дебиторлик қарзлар вужудга келган бўлиши мумкин;
б) ташкилотнинг номолиявий ва молиявий активларининг қолдиқ қиймати ошган бўлиши мумкин.
250 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётида ўқитишнинг тўлов- контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган
мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида ҳисобланган таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчёти дебетланади.
Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижалар 282 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича якуний молиявий натижа” субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади