2.10.2-расм. Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилишини хужжатлаштиришнинг схематик кўриниши
Номоддий активларни чиқиб кетишига оид бухгалтерия хужжатларига асосан бухгалтерия ёзувлари берилиб 274-сон шаклдаги мемориал ордер расмийлаштирилади. Мемориал ордерга асосан 308-сон шаклдаги бош журнал китоби ва ҳисобот шаклларига туширилади
Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари асосида расмийлаштирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
Тугатиш
|
1
|
Муддати тугаши ёки яроқсиз ҳолга келганлиги муносабати билан номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши
|
231, 241, 251,
261 ёки 271 субсчётлар- нинг
тегишлиси
|
030
|
Ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома
|
Сотиш
|
2
|
Номоддий активни сотиш:
а) дастлабки қийматини ҳисобдан чиқарилиши
|
201
|
030
|
Ҳисобдан чиқариш тўғрисида
далолатнома
|
|
б) номоддий активнинг сотиш қиймати
|
15-счётнинг
тегишли субсчётлари
|
201
|
Юк хати
|
|
г) пул маблағларини келиб тушиши
|
113
|
15-
счётнинг тегишли субсчётла ри
|
Шахсий ҳисобварақдан кўчирма
|
|
д) номоддий активни сотилишидан
кўрилган ижобий молиявий натижа (даромад)
|
201
|
272
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
|
е) номоддий активни сотилишидан кўрилган салбий молиявий натижа (зарар)
|
231, 241,
251, 261 ёки
271
субсчётларн
инг тегишлиси
|
201
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Беғараз бериш
|
3
|
Беғараз берилиши муносабати билан номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши
|
231, 241, 251,
261 ёки 271 субсчётлар- нинг
тегишлиси
|
030
|
Ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома
|
Камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши
|
4
|
Инвентаризация натижасида камомад
чиққан номоддий активлар суммасига
|
231, 241, 251,
261 ёки 271
|
030
|
Инвентариза-ция
далолатнома-си
|
|
|
субсчётларни
нг тегишлиси
|
|
|
5
|
Инвентаризация натижасида камомад чиққан бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ёки сотиб олиниш манбаси ноаниқ бўлган номоддий активлар суммасига (агарда моддий жавобгар шахсдан ундирилса):
а) кам чиққан номоддий активнинг
қийматини ҳисобдан чиқарилиши
|
231, 241, 251,
261 ёки 271 субсчётларни нг тегишлиси
|
030
|
Ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома
|
|
б) айбдор шахсдан ундириладиган
сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши
|
170
|
160
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
|
в) айбдор шахс томонидан камомад суммасини тўланиши
|
пул маблағларини ҳисобга олувчи
субсчётлар
|
170
|
Шахсий ҳисобварақ-дан кўчирма
|
|
г) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши
|
160
|
пул маблағларни ҳисобга олувчи
субсчётлар
|
Шахсий ҳисобварақдан кўчирма
|
6
|
Моддий жавобгар шахс камомад чиқишида айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда номоддий актив бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган бўлса):
а) кам чиққан номоддий активнинг
қийматини ҳисобдан чиқарилиши
|
170
|
030
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
|
б) агарда, мазкур номоддий активнинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган
суммадан кам бўлса
|
170
|
272
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
|
в) агарда, мазкур номоддий активнинг қолдиқ қиймати моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилган
суммадан кўп бўлса
|
231, 241, 251,
261 ёки 271 субсчётларни
нг тегишлиси
|
170
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
|
г) айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши
|
пул маблағларини ҳисобга олувчи
субсчётлар
|
170
|
Шахсий ҳисобварақдан кўчирма
|
Такрорлаш учун саволлар
Номоддий активлар қайси холатларда балансдан чиқарилади?
Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартибини айтиб беринг?
Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришни бухгалтерия хужжатларида расмийлаштириш тартибини айтиб беринг?
Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришни бухгалтерия ўтказмаларида расмийлаштириш тартибини айтиб беринг?
Товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этиш
.
Товар-моддий заҳираларга хизмат қилиш муддати бир йилдан
ортиқ бўлмаган ёки бир операцион цикл мобайнида фойдаланиладиган мол-мулклар, жумладан, қурилиш – таъмирлаш материаллари, озиқ- овқат маҳсулотлари, ёқилғи ва ёнилғилар, озуқа ва ем-ҳашак, тара (идиш)лар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш буюмлари, ўстирувдаги ва боқувдаги чорва моллари, ўқув, илмий ва бошқа мақсадлар учун материаллар ҳамда лаборатория синовида бўлган, узоқ вақт фойдаланиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва бошқалар
қиради.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар қуйидаги инвентарь ва хўжалик анжомлари товар - моддий захиралар таркибига киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал; в) кўрпа-тўшаклар;
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказо);
д) ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар;
е) уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) овлаш қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар, матраплар ва ҳоказо).
Товар-моддий захиралар ташкилотларда қуйидагилар кўринишида бўлиши мумкин:
а) маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш ва идишбоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар захиралари;
б) боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар, сотиш учун четдан қабул қилинган қорамоллар;
в) деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. Ишларни бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқариш улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлардан ташкил топади;
г) ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси - сотиш учун мўлжалланган ва қонун
ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда шартномада ёки бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив);
д) бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган товарлар. Бунда узоқ муддатли активлар объектлари (бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Товар – моддий заҳиралар ҳисобини ташкил этишда бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
Моддий активларни қонунчиликда белгиланган тартибда товар- моддий заҳиралар таркибида акс эттириш;
Товар-моддий заҳираларни келиб тушиши, уларни ташкилот ҳисобидан чиқарилиши шунингдек, сақланиши ва мақсадли сарфланиши устидан назорат қилиш;
Заҳиралар ва харажатларнинг белгиланган меъёрларини кузатиб бориш;
Белгиланган тартибда реализация қилиниши лозим бўлган, фойдаланилмайдиган материалларни ўз вақтида аниқлаш;
Товар-моддий заҳиралар харакатини ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилиш ҳамда ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаш;
Товар-моддий заҳираларни бухгалтерия ҳисобварақларда ҳолати ва харакатини акс эттириш;
Товар-моддий заҳиралар бўйича ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ бухгалтерия ахборотларини шакллантириб бериш.
Бюджет ташкилотларида материаллар бўйича молия йили охирига бўлган қолдиқлар аниқланган меъёрлар асосида тахлил қилинади. Агар бюджет ташкилотини молия йили охирида бўлган материаллар бўйича қолдиқ қиймати белгиланган меъёр(лимит)дан ортиқча бўлса кейинги молия йилида бюджет маблағлари бўйича харажат сметасида материаллар сотиб олиш учун киритилган сумма меъёрдан ортиқ суммага камайтирилади. Товар моддий захиралар ўрнатилган меъёрини аниқлаш учун белгиланган кўрсаткичлар “Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидалари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 14 мартда 1111-сон билан рўйхатга олинган)да келтирилган (2.11.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |