Бюджетдан маблағ ажратиш – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган пул маблағлари;
Бюджетдан маблағ олувчилар - Давлат бюджетидан маблағ ажратилиши назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек капитал таъмирлаш буюртмачилари;
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақлари - тегишли бюджетдан маблағ олувчилар, жумладан капитал қурилиш
буюртмачилари учун ғазначилик бўлинмалари томонидан очиладиган бюджет, шу жумладан, Захира жамғармалари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича, ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда, маблағлар ҳаракати билан боғлиқ таҳлилий ҳисоблар регистри.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари – қонунчиликда назарда тутилган бюджетдан ташқари манбаалар ҳисобидан ташкилотлар ихтиёрига келиб тушадиган маблағлар;
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари - ижтимоий тўловлар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ота-оналарнинг мактабгача ва мактабдан ташқари ташкилотларда болаларни сақлаш учун, жумладан мусиқа мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, ишчилардан озиқ-овқат ҳисоб- китоблари учун тушумлар (мактабгача болалар ташкилотлари, интернатлар ва бошқалар), улар томонидан иш жойидан оладиган, кейинчалик жорий қонунчиликда белгиланган мақсадларга йўналтирилиши билан ғазна ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағлар;
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета – ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжат бўлиб, унда ташкил бўлиш манбалари ва ушбу маблағларнинг қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш йўналишлари кўрсатилган ҳолда бюджетдан ташқари даромадлар тушумларининг прогноз ҳажмлари акс эттирилади;
Вақтинчалик харажатлар сметаси – ташкилотларнинг харажатлар сметаси тасдиқлангунга ва рўйхатдан ўтказилгунга қадар амал қилувчи ҳужжат бўлиб, унда бюджет ташкилотлари учун кўзда тутилган, қонунчиликка ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар ойда аввалги молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорлардаги бюджетдан ажратилган маблағлар (харажатлар режаси) акс эттирилади;
Давлат бюджети – давлат пул маблағларининг (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |