С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet125/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Такрорлаш учун саволлар

  1. Бюджет ташкилотлари томонидан тузиладиган даврий ҳисоботларни қандай тасдиқланади?.

  2. Ҳар бир даврий молиявий ҳисоботлар бўйича уларни тақдим этилиши муддатларини айтиб беринг?

  3. Ҳисоботлар қаерга ва қачон тақдим қилинади?

  4. Ҳисоботларни қабул қилиш ва тасдиқлаш қайси ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

7.2 Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботларидаги ахборотларни аҳамияти ва уларни тахлили
Маълумки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотлари ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришлари учун бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланадилар. Мазкур маблағларни мақсадли сарфланишини тахлил қилиш ҳамда келаси молия йили учун бюджет ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаларини тузиш учун молиявий ҳисобот маълумотлари тахлилига асосланилади.
Давлат бюджетининг келгуси молия йилига мўлжалланган лойиҳасини тайёрлашда ва қабул қилишда ҳам ўтган давр учун бюджет ижроси ҳисоботи маълумотларига асосланшини ўзи бюджет ижроси ҳисоботи маълумотларини нақадар аҳамиятли эканлигидан далолат беради.
Шу ўринда бюджет ташкилотлари томонидан тузиладиган ва тақдим қилинадиган молиявий ҳисоботларни ахборот таъминоти тахлилини қуйидаги жадвал орқали келтирамиз.(8-илова)
Бюджет ташкилотлари томонидан тузиладиган ва тақдим қилинадиган молиявий ҳисоботларни тахлили


т/р

Ҳисоботнинг номи

Таҳлили

1

Баланс (1-шакл)

Бюджет ташкилотининг ҳисобот даврига молиявий ҳолатини комплекс тахлилини амалга ошириш мумкин.
Жумладан, номолиявий активларининг ҳисобот йили бошига ва ҳисобот даври охирига қолдиғи, бу эса ҳисобот даврида бюджет ташкилотининг номолиявий активларини қанча суммада кўпайганлиги ёки камайганлигини билдиради.
Уларнинг (асосий воситаларнинг) эскириши ва қолдиқ қиймати (мос равишда ҳисобот даврининг бошига ва охирига) тўғрисидаги маълумотлар.
Молиявий активларининг ҳар бир тури бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳисобот даври бошига ва охирига бўлган қолдиқ суммаси, бу эса







бюджет ташкилоти томонидан дебиторлик ва кредиторлик қарзларни камайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирларни тахлил қилишда ёрдам беради.
Бюджет ташкилотининг жорий йилга ва ўсиб орувчи якун билан молиявий натижаларини холати, бу эса, бюджет ташкилотини хар бир даромадлар (тушумлар) тури бўйича молиявий ҳолатини тахлил қилиш имконини яратади.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотининг балансдан ташқари счётларида акс эттирилган мол-мулклари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

2

Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)



Ушбу ҳисобот ёрдамида бюджет ташкилотининг ҳисобот чораги мобайнида харажатлар сметасининг ижросини тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, аниқланган режага нисбатан харажатлар иқтисодий таснифининг хар бир моддаси бўйича касса ва хақиқий харажатларни амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар. Бу эса, бюджет ташкилотининг аниқланган режага нисбатан ишлатилмаган лимитларини айнан қайси харажат тури бўйича вужудга келганлигини тахлил қилиш имконини беради.
Бундан ташқари режага нисбатан хақиқий харажатларни кам ёки кўп амалга оширилганлиги айнан харажатларнинг қайси тури бўйича юзага келганлигини кўриш ва тахлил қилиш мумкин.
Булар натижасида бюджет ташкилотининг ҳам жорий йилги харажатлар сметасини тахлили, ҳам келаси йилга режалаштирилиши мумкин бўлган маблағлар тўғрисида маълумотлар олиш имконини яратади.

3


Дебиторлик ва
кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумот

Бюджет ташкилотининг ҳисобот даврига юзага келган барча дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида батафсил маълумотларни тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни айнан харажатларнинг қайси тури бўйича юзага келганлиги, шунингдек муддати ўтказиб юборилган қарздорликлар тўғрисида, бундан ташқари мазкур қарзларни республикадан ташқаридаги қисми бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин.
Юқоридаги барча маълумотлар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алоҳида ҳолда келтирилади. Бу эса, бюджет ташкилотининг ҳам жорий йилги харажатлар сметасини тахлили, ҳам келаси йилга режалаштирилиши мумкин бўлган маблағлар тўғрисида
маълумотлар олиш имконини яратади.

4

Бюджет ташкилотини
ривожлантириш

Мазкур ҳисобот натижасида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-




жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот

сон “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш чора-тардбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини назорат ва тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, мазкур жамғарманинг хар бир тушум тури бўйича бюджет ташкилотига ҳисобот даврида қанча маблағлар келиб тушганлиги ва мазкур маблағларни қандай мақсадларга сарфланганлиги тўғрисидаги
маълумотлар.

5

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Мазкур ҳисобот натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276- сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини назорат ва тахлил қилиш мумкин.
Жумладан, мазкур жамғарманинг хар бир тушум тури бўйича бюджет ташкилотига ҳисобот даврида қанча маблағлар келиб тушганлиги ва мазкур маблағларни қандай мақсадларга сарфланганлиги тўғрисидаги
маълумотлар.

6


Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шаклидан
тушган маблағлар
ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларининг тушуми ва уларни қонунчиликка мувофиқ белгиланган мақсадларга сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар.
Булар натижасида таълим муассасасига келажакда бюджет маблағларини режалаштирилишида зарурий маълумотларни олишга ва уларни тахлил қилишга
имконият яратади.

7


Бошқа бюджетдан
ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот

Бюджет ташкилотининг юқорида келтирилганлардан ташқари барча бюджетдан ташқари маблағларини тушуми ва уларни срафланиши тўғрисидаги маълумотлар.
Булар натижасида бюджет ташкилотига келажакда бюджет маблағларини режалаштирилишида зарурий маълумотларни олишга ва уларни тахлил қилишга
имконият яратади..

8

Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида ҳисобот



Мазкур ҳисобот ташкилотнинг жорий йилнинг якунлари бўйича молиявий фаолиятининг натижаси, яъни, ҳар бир даромад (тушум)ларнинг турларини мазкур даромадлар (тушумлар) ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар билан солиштириш натижаси бўйича маълумотларни умумлаштириш ва тахлил қилиш учун тузилади.
Бу малумотлар натижасида бюджет ташкилотининг
жорий йилга бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг тушуми ва сарфланишини тахлил







қилишда зарурий маълумотларни олиш имконини
беради.

9


Номолиявий активларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Номолиявий активлар ҳаракати тўғрисида ҳисобот ташкилотнинг ҳисобот йили мобайнидаги номолиявий активлари (асосий воситалари, номоддий активлари ва товар-моддий захиралари)нинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
Мазкур маълумотлар натижасида бюджет ташкилотининг келажакдаги харажатлар сметасига маблағлар режалаштрилишида зарурий маълумотларни олиш имконини яратади.
Жумладан асосий воситаларнинг хар бир тури бўйича қолдиқ қийматини тахлил қилиш натижасида келгуси молия йили учун бюджет ташкилотига зарурий асосий воситаларга маблағлар режалаштиришда етарлича
маълумотлар базаси шаклланади.

Мазкур молиявий ҳисоботларда акс эттирилган маълумотлар ўзаро бир бири билан узвий боғлиқликда, яъни бир ҳисоботда акс эттирилган молиявий кўрсаткичлар бошқа ҳисоботда янада аниқлаштирилган ёки бошқа кўрсаткичлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бу эса, молиявий ҳисоботларни тахлил қилишда янада кўпроқ имкониятларни яратади.
Жумладан, балансда акс эттирилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бухгалтерия ҳсобининг субсчётлари бўйича акс эттирилса, бошқа ҳисобот шакли – дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотда эса, харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари ва кичик моддалари бўйича акс эттирилади ва ҳ.к.
Бюджет ташкилотлари томонидан тузиладиган даврий молиявий ҳисоботларнинг айрим кўрсаткичлари бўйича ўзаро мувофиқлик жадвали қуйида келтирилган.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish