ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ФАКУЛТЕТИ
“Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани бўйича
1-(19)маъруза: Минерал боғловчилар асосида тайёрланган сунъий тош материаллар ва буюмлар.
Термиз-2021 йил
1-(19)маъруза: Минерал боғловчилар асосида тайёрланган сунъий тош материаллар ва буюмлар.
Режа:
1. Минерал боғловч
илар асосида тайёрланган сунъий тош материаллар ва буюмлар бўйича умумий тушунчалар.
2. Автоклав материаллари ва буюмлари.
3. Автоклавда ишлов берилишида кечадиган физик-кимёвий жараёнлар.
4. Силикат буюмлар тайёрлашнинг мохияти.
5. Силикат ғишт. Таркиби, ишлаб чиқариш технологияси, асосий хоссалари ва маркаси.
6. Кўпик ва газ силикатлар.
7. Силикат бетонлар.
8.Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган силикат материаллар.
Таянч сўзлар: Автоклав, буғ қозони, силикат ғишт, силикат плита, кўпик силикатлар, газ силикатлар, гидратор, гидросиликат, ғиштни қолипловчи пресс, охак қумли аралашма, силикат буюмлар, зич силикат бетон, енгил силикат бетон, пардозбоб силикат плиталар, кўп ғовакли силикат буюмлар, йирик силикат буюмлар, кўпик силикат, кўп ғовакли газлисиликат бетонлар, буғ қозонида қотирилган кўп ғовакли буюмлар, алюмин чанги, пероксид.
Буғ қозонида қотирилган зич силикат плита ва ғиштлар.
Минерал боғловчилар асосида тайёрланган сунъий тош материаллар ва буюмлар – силикат (охак асосида) буюмлар, асбестоцемент, гипс, гипсобетон ва магнезиал материаллар ва буюмлардир. Улар бетон буюмлар каби тегишли боғловчи моддалар ва тўлдиргичлар (кварц қуми, шлак, кул, ремза, қипиқ, ва хоказо) асосида тайёрланган қоришма ва бетон аралашмаларини қолиплаб ва кейинчалик қотириб хосил қилинади. Бу материал ва буюмлар ўз хоссаларига кўра ишлатилиш сохалари хаддан ташқари кенг бўлиб тутиб турувчи ва девор қурилмаларидан тортиб то бинолар ва иншоатларни пардозлашгача ишлатилади.
Силикат буюмлар охак ёки ундан тайёрланган бошқа боғловчи моддалар, майда дисперсли гилтупроқли қўшимчалар, қум ва сув аралашмасини қолиплаш ва кейин автоклавда ишлаш натижасида олинади.
Майда тошларнинг охак-қум аралашмасини преслаш ва кейин автоклавда ишлаш йўли билан тайёрлаш усулини 1880 йилда немис олими В. Михаелсон таклиф этган. Кейинги ўттиз йил чамаси вақт ичида йирик ўлчамли силикат буюмларни тайёрлаш мақсадида бу усул такомиллаштирилди.
Ресбубликамизда силикат буюмлар ишлаб чиқаришнинг тез ўсишини – барча худудларда асосий хом ашёларнинг, кварц қумнинг мавжудлиги, боғловчи сифатида хавода қотадиган арзон охакдан фойдаланиш мумкунлиги, ёқилғининг нисбатан кам сарфланиши, шунинг дек, ишлаб чиқариш жараёнларини тўла механизациялаш ва автоматлаштириш мумкунлиги билан тушунтириш мумкин.
Силикат буюмлар туркумига силикат ғиш ва силикат бетон; зич, енгил ва ғовакли силикат бетонлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |