С.Қ. Махмудов


КБТЭБни инвентаризация қилиш



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

13.4.КБТЭБни инвентаризация қилиш 
Фойдаланилаѐтган ва омбордаги КБТЭБ бўйича, уларнинг сақланиши ва 
ҳақиқатда мавжудлиги устидан назоратни таъминлаш учун йилда камида бир 
марта инвентаризация ўтказилади. Инвентаризация ўтказиш тартиби банк 
раҳбарияти томонидан белгиланади. 
Моддий бойликлар камомади аниқланган ҳолда, уларнинг қиймати 
айбдор ва моддий-жавобгар шахслардан қонунчиликда ўрнатилган тартибда 
ундириб олинади. Етказилган зарарлар миқдорини банк ходимининг етказган 
зарари учун унинг моддий жавобгарлиги доираси ва тартибини аниқлаш 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади. 
КБТЭБ нинг камомади, шунингдек, айбдор шахс айби билан яроқсиз 
ҳолга келган (айбдор шахс аниқланганда) КБТЭБ нинг қиймати 
инветаризация комиссиясининг бошлиғи ва аъзолари, моддий жавобгар шахс 
(омбор мудири) томонидан имзоланган акт билан расмийлаштирилади ва 
моддий-жавобгар шахслардан белгиланган тартибда ундириб олинади ҳамда 
қуйидаги бухгалтерия ѐзуви орқали расмийлаштирилади: 
Агробанк томонидан сотиб олган 2 000 000 сўмлик КБТЭБ инвентаризация 
натижасида айбдори топилганда. 
А Дт 19908 "Банк ходимлари билан бўладиган 
ҳисоб-китобларда 
ундириб 
олиниши лозим бўлган маблағлар" 
Агробанк 2 000 000 
А Кт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез 
эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа 
қимматликлар" 
Агробанк 2 000 000 
Айбдор ходимларнинг иш ҳақидан ундириб олинганда қуйидаги 
бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади: 
П Дт 29803- "Банк ходимлари билан ҳисоб- Агробанк 2 000 000 


388 
6710 
китоблардаги тўланиши лозим 
бўлган маблағлар"
А Кт 19908 "Банк ходимлари билан бўладиган 
ҳисоб-китобларда 
ундириб 
олиниши лозим бўлган маблағлар" 
Агробанк 2 000 000 
Белгиланган тартибда банк ходимидан касса орқали ундириб олинганда

А Дт 10101 "Амалиѐт (операцион) кассадаги 
нақд пуллар" 
Агробанк 2 000 000 
А Кт 19908 "Банк ходимлари билан бўладиган 
ҳисоб-китобларда 
ундириб 
олиниши лозим бўлган маблағлар" 
Агробанк 2 000 000 
Агар инвентаризация пайтида омборда ҳисобда бўлмаган буюмлар 
аниқланса, улар инвентаризация комиссияси томонидан бозор нархида 
баҳоланиб, белгиланган тартибда омборга кирим қилинади. Бунда қўйидаги 
бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади: 
А Дт 19921 "Омбордаги кам баҳоли ва тез 
эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа 
қимматликлар" 
Агробанк 2 000 000 
П Кт 45994 "Бошқа фоизсиз даромадлар"
Агробанк 2 000 000 
Омбор мудири (омборчи) ишдан бўшаши, бошқа ишга ўтказилиши, 
меҳнат таътилига кетиши ѐки беморлиги туфайли алмаштирилган тақдирда, 
банк раҳбарининг буйруғи билан ходимлар таркибидаги ҳайъат томонидан 
топширувчи ва қабул қилувчи ходимлар иштирокида омборда тўлиқ 
инвентаризация ўтказилади ҳамда мажбурий равишда қабул қилиш-
топшириш далолатномаси тузилади. 


389 
Банк Б 200 канцелярия папкаларини 2.500 сўмдан жами 500.000 сўмга 
сотиб олди. Транспорт харажатлари 5.000 сўмга тенг бўлган. Бундан 
ташқари, сотувчи умумий суммадан 3% чегирма берган. 
Қиймат 200 х 2.500 сўм = 500.000 сўм 
Чегирма 500.000 х 3% = 15.000 сўм
Траспорт харажатлари 5.000 сўм
500.000 сўм - 15.000 сўм + 5.000 сўм = 490.000 сўм 
Натижада, банк 200 папкани ўзида 490.000 сўмга акс эттиради. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish