С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 
 
 
 
 
 
 
 


366 
12.5.Асосий воситаларнинг амортизацияси (эскириши) 
Ердан ташқари барча асосий воситалар чекланган фойдаланиш 
муддатига эга. Фойдаланиш муддатининг чекланганлиги сабабли ушбу 
асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати бутун фойдали хизмат 
муддати 
мобайнида 
амортизация 
ажратмалари 
кўринишида 
банк 
харажатларига тақсимланиши лозим. Асосий воситаларнинг хизмат муддати 
икки асосий сабаб: жисмонан эскириш (активларни ишлатиш, улардан 
фойдаланиш натижаси, шунингдек табиий омиллар таъсири); маънан 
эскириши (активлар замон талабларига жавоб бермайди) билан чекланади. 
Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари улар фойдаланишга 
топширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади ҳамда мазкур 
Йўриқноманинг ВИИИ бўлимига мувофиқ ҳисобдан чиқарилиш вақтига 
қадар давом эттирилади. Амортизация харажатлари активнинг фойдали 
хизмат муддати мобайнида муттасил ҳар ойда акс эттирилади. 
Активнинг фойдали хизмат муддати банк учун ушбу активдан олиниши 
тахмин қилинаѐтган фойдани баҳолаш йўли билан белгиланади.
Фойдали хизмат муддати унинг ичида актив ишлатиладиган йилларда, 
бажарилган ишлар ѐки кўрсатилган хизматлар ҳажмларида, йўл юришда 
(агар гап автомашиналар ҳакида борса) ўлчаниши мумкин. Активнинг 
фойдали хизмат муддатини белгилашда қуйидаги барча омиллар ҳисобга 
олиниши лозим: 
1) банк томонидан активни ишлатишнинг кутилаѐтган ҳажми, активнинг 
тахмин қилинаѐтган қуввати ѐки физик унумдорлиги бўйича баҳоланади; 
2) тахмин қилинаѐтган жисмонан эскириши; 
3) активнинг маънан эскириши ушбу тур активнинг ишлаб чиқариш 
жараѐнининг ўзгаришлари ѐки такомиллашуви натижасида маълум бўлади; 
4) активдан фойдаланишдаги юридик ѐки айнан шунга ўхшаш 
чекловлар, бу фойдаланиш муддатини чеклаш ѐки ижара. 


367 
Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати амалга оширилган 
активнинг фойдали хизмат муддатини узайтирувчи кейинги харажатларни 
ҳисобга олган ҳолда, шунингдек ушбу муддатни қисқартирувчи технологик 
ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда банк томонидан қайта кўриб 
чиқилиши мумкин. Банклар асосий воситаларнинг тугатиш қиймати ва 
фойдали хизмат муддатини ҳеч бўлмаганда ҳар йилнинг охирида қайта кўриб 
чиқадилар. 
Активнинг тугатиш қиймати аҳамиятли бўлганда, у харид санасида ѐки 
активларнинг ҳар қандай аввалги баҳоланиш санасида белгиланади. Тугатиш 
қиймати активнинг фойдали хизмат муддати охирида тугатиш бўйича 
кутилаѐтган харажатлар суммасига камайтирилиши лозим.
Қуйидаги омиллар амортизация (эскириш) суммасини аниқлашда ўз 
таъсирини кўрсатади: 
1) бошланғич қиймат; 
2) тугатиш қиймати; 
3) тахмин қилинаѐтган фойдали хизмат муддати; 
4) амортизация (эскириш)ни ҳисоблаш усули. 
1-§. Амортизация ҳисоблаш усуллари 
Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади: 
1) тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули; 
2) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда эскиришни ҳисоблаш 
усули; 
3) жадаллаштирилган усуллар: 
а) йиллар суммаси усули (кумулятив усул);
б) камайиб борувчи қолдиқ усули. 


368 
Эскириш ҳисоблашнинг танланган усули ҳисоб сиѐсатида белгиланиши 
ва бир ҳисобот давридан бошқасига изчиллик билан қўлланиши ва йил 
давомида ўзгартирилимаслиги лозим. Амортизация усулини танлашда 
фойдаланилаѐтган объектнинг вазифаси ва мазкур усулни ушбу объектга 
нисбатан қўллашнинг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиш керак. 
Тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули
ўзгармас эскириш 
(амортизация) суммасини тенг маромда, асосий воситаларнинг фойдали 
хизмат муддати мобайнида уларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг 
улушларда ҳисоблашга асосланади.
Асосий воситаларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули вақти-
вақти билан қайта кўриб чиқилиши лозим, агарда ушбу активлардан 
иқтисодий фойда олишнинг тахмин қилинаѐтган чизмасида сезиларли 
ўзгаришлар бўлган ҳолда, усул ушбу ўзгаришларни акс эттириш учун 
ўзгартирилиши ва бухгалтерия баҳоларида ўзгаришлар сифатида акс 
эттирилиши лозим, жорий ва келгуси даврлар учун амортизацияга эса ҳисоб 
сиѐсати ва бухгалтерия баҳоларидаги ўзгаришлар бўйича МҲХС талабларига 
мувофиқ тузатиш киритилиши лозим.
Даврдаги амортизация қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан банк 
харажатларига киритилади: 
Микрокредит банкнинг 100 000 000 сўмлик биносига 5% миқдорида 
эскириш ҳисобланди. 100 000 000/*5/100=5 000 000 сўм йиллик, ойлик эса 
416 666 сўм. 
А Дт 56602 
- Банк биноси ва бошқа иморатларнинг 
эскириш суммаси 
Миллийбанк 
5 000 000 
П Кт 16511 
Бино 
Миллийбанк 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish