369
12.6.Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ва сотилиши
Асосий воситалар балансдан қуйидагилар натижасида ҳисобдан
чиқарилади:
50-расм
Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиши ѐки сотилишидан
юзага келадиган фойда ѐки зарарлар активнинг чиқиб кетиши ѐки
сотилишидан олинган соф тушум билан унинг соф баланс қиймати
ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Чиқиб кетиш ѐки
сотишдан
олинадиган фойда ѐки зарарлар актив ҳисобдан чиқарилган пайтда фойда ва
зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Фойдаланилиши тўхтатилган ва чиқиб кетиш учун мўлжалланган асосий
воситалар активни фаол фойдаланишдан чиқариш санасида уларнинг баланс
қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг чиқиб кетишида
қуйидаги тарзда аниқланади:
Мисол: Миллийбанк 4 та компьютерлари маънан эскирганлиги учун
ҳисобдан чиқарилди.
-Бошланғич қиймати 1 тасини нархи 1 000 000 сўм жами 4 000 000 сўм
370
-эскириш қиймати 1 тасини 500 000 сўм жами 2 000 000 сўм
-қайта бахоланган қиймати жами 1 000 000 сўм
Эскириши ҳисобдан чиқарилади:
П Дт 16539
Мебель, мослама ва жиҳозлар
эскириши
Миллийбанк
2 000 000
А Кт 16535
Мебель, мослама ва жиҳозлар
Миллийбанк
Мазкур асосий воситалар объекти бўйича 30908-ҳисобварақда бор
бўлган қолдиқ суммасига:
А Дт 30908
Бошланғич қийматига нисбатан
баҳолаш қийматининг ошган суммаси;
Миллийбанк
1 000 000
П Кт 31203
"Тақсимланмаган фойда (актив-
пассив)".
Миллийбанк
Ҳисобдан чиқариладиган асосий воситалар сотилиши, текинга
берилиши ѐки тугатилиши мумкин.
Ҳисобдан чиқариладиган асосий воситалар сотилганда қуйидаги
бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:
1) агар тўлов харидорлар томонидан асосий воситалар олингандан сўнг
амалга оширилган ҳолда:
Миллий банк А.Вни Асакабанк мижозига сотди.
А Дт 19909
"Олинадиган ҳисобварақлар - Товар-
моддий қимматликлар учун";
Миллийбанк
2 000 000
А Кт 16535
Мебель, мослама ва жиҳозлар
Миллийбанк
2) Мижоздан тўлов келиб тушгандан кейинги бухгалтерия ѐзувлари:
а) активни сотиш суммасига:
А Дт 20208
―Уч ботир‖ хусусий
фирмаси
Асака банк
3 000 000
П Кт 29802
"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-
моддий қимматликлар ва хизматлар
учун";
Миллийбанк
б) агар сотиш нархи асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан
катта
бўлса:
372
в) агар сотиш баҳоси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан кичик
бўлса:
П Дт 29802
"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-
моддий қимматликлар ва хизматлар
учун";
Миллийбанк
1 000 000
А Дт 55902
"Банк асосий воситаларини сотиш ва
диспозиция қилишдан кўрилган
зарарлар" -
"соф тушум" ва активнинг
"қолдиқ қиймати" ўртасидаги фарқ
Миллийбанк
1 000 000
А Кт 16535
Мебель, мослама ва жиҳозлар
Миллийбанк
2 000 000
Тўлиқ жисмонан ѐки маънан эскирганлиги муносабати билан яроқсиз
ҳолга келган, камомад ѐки талафот аниқланганда (айбдор
шахслар
аниқланмаган ҳолда), форс-мажор ҳолатларида, текинга берилганда асосий
воситаларнинг қиймати белгиланган тартибда зарарга ҳисобдан чиқарилади
ва қуйидаги ўтказма билан расмийлаштирилади: қолдиқ қиймати суммасига:
А Дт 55902
"Банк асосий воситаларини сотиш ва
диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар" -
"соф тушум" ва активнинг "қолдиқ қиймати"
ўртасидаги фарқ;
Миллийб
анк
2 000 000
А Кт 16535
Мебель, мослама ва жиҳозлар
Миллийб
анк
2 000 000
Агар асосий воситалар фойдаланишга яроқли бўлса, хизмат муддати
тугаганлигига қарамай банк улардан
фойдаланишни давом эттириши
мумкин. Бунда асосий воситалар асосий воситалар балансдан ҳисобдан
чиқарилмайди ва эскириш ҳисобланмайди.
Асосий воситалар банк томонидан корхонанинг устав капиталига улуш
сифатида берилганда уларнинг қиймати тегишли асосий воситалар
ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилади. Устав капиталига бериладиган
асосий воситанинг ҳаққоний (ҳақиқий) қиймати 15800-бўлим - "Қарам
хўжалик
жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик
жамиятларига қилинган инвестициялар"даги тегишли Инвестициялар
ҳисобварағига дебетланади.