С.Қ. Махмудов


  7.5.Кечки кассаларнинг фаолияти, пул тушумларини инкассация



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 


240 
7.5.Кечки кассаларнинг фаолияти, пул тушумларини инкассация 
қилиш тартиби ва ҳисоби. 
Банк амалиѐт куни тугаганидан сўнг инкассация хизмати ходимларидан 
нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган халта (қоп)ларни қабул қилиш 
мақсадида банкларда кечки кассалар ташкил этилади. Кечки кассада 
инкассация халта (қоп)ларини қабул қилиб олиш касса ва бухгалтерия 
ходимлари ҳисобидан тайинланган кечки касса кассири ва назоратчи-
бухгалтери томонидан амалга оширилади. 
Кечки кассанинг назоратчи бухгалтери қайта санаш кассасида ишлаши, 
шунингдек қайта санаш кассасининг назоратчиси эса, кечки касса 
ходимларининг вазифасини бажариши қатъиян тақиқланади. 
Кассир нақд пул солинган халта (қоп)ларни қабул қилиб олиш 
вақтида қуйидагиларни: 
а) пул солинган халта (қоп)ларда бирон-бир ташқи шикастланиш ва 
бошқа нуқсонлар (ямоқлар, ташқи чоклар, йиртилган жойлар, қисилмаган ва 
шикастланган пломбалар, тизимчаларнинг узилган ѐки тугилган жойлари ва 
ҳоказолар) бор-йўқлигини; 
б) пломбирлар изининг аниқлиги ва тасдиқланган намуналарига мос 
келишини;
в) инкассаторлар топшираѐтган халталарнинг рақамлари юк хатларида 
кўрсатилган рақамларига мос келишини
г) танга солинган қопларнинг сони, шунингдек қабул қилинаѐтган 
тушумнинг умумий суммаси, юк хатларида кўрсатилган суммага мос 
келишини текширади. 
Кейинги кун эрталаб кечки кассанинг кассири ва назоратчи-
бухгалтери қуйидагиларни



241 
а) пул тушуми солиниб инкассация қилинган халталар ва уларга 
берилган юк хатлари, шунингдек бўш халталар қайта санаш кассасига 
белгиланган тартибда топширадилар; 
б) махсус кассаларнинг нақд пул солинган қоп (халта)лари ва уларга 
берилган юк хатлари касса мудирига маълумотноманинг ҳар иккала 
нусхасига имзо қўйдирган ҳолда топширади. 
Касса мудири махсус кассаларнинг нақд пул солинган қоп (халта)ларини 
кечки кассанинг кассири ва назоратчи-бухгалтери иштирокида очади ҳамда 
пулларни боғламлар ва дасталар бўйича, тўлиқ бўлмаган дасталарни бирма-
бир санаш йўли билан, тангани эса - қопларга бириктирилган ѐрлиқлар 
бўйича текширади. 
Халталардаги суммалар илова қайдномаларида кўрсатилган суммаларга 
мос келмаган тақдирда, кассир назоратчи билан бирга санаб бўлинган 
пулларни илова қайдномасининг орқа томонидаги купюралар рўйхати билан 
солиштириб кўриши, назоратчи эса, суммаси мос келмаган ўша қийматдаги 
пулларни қайта санаб кўриши шарт. 
Камомад, ортиқча, (тўловга яроқсиз, қалбаки) пуллар тасдиқланган 
тақдирда, кассир томонидан илова қайдномасининг олд томонидаги 
далолатнома тўлдирилади ҳамда халтанинг юк хатига кассир ва назоратчи
шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг вакили, агар у пул тушумини 
қайта санаш вақтида иштирок этган бўлса, имзолайдилар. 
Пул ва чекларнинг камомад суммаси 1000 сўмдан юқори бўлса, 
назоратчи - касса мудирини, мижозни ва банк раҳбарини хабардор қилади. 
Инкассаторлар томонидан мижозлардан йиғиб келинган пул маблағлари 
солинган инкассатор қоплари банкларнинг кечки кассаларига белгиланган 
тартибда қабул қилинади. Ушбу пул маблағлари солинган инкассаторлик 
қоплари кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширилади. 
Кечки касса томонидан юк хати асосида тайѐрланган кирим рўйхатининг 


242 
биринчи нусхаси қайта санаш кассасига ва иккинчи нусхаси банк 
бухгалтериясига топширилади ҳамда бухгалтерия ушбу кирим рўйхати 
асосида қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади: 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish