С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

ҳужжатларни олгач: 
1.
ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлигини текширади ва уларни 
имзолайди; 
2.
чек олувчи шахсни чақиради, ундан чек учун тўловни қабул қилади; 
3.
чек олувчига чекни беради; 
4.
амалиѐт кунининг охиригача чек милкини ўзида сақлайди; 
в) амалиѐт кунининг охирида банк кассири нақд пулларда олинган 
сумма ва омонат дафтарчасидан ҳисобдан чиқарилган суммани 
кўрсатади ҳамда чекнинг милкларини банкнинг масъул ходимига 
топширади. 
Чекнинг милки "Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча 
сақланадиган депозитлар" 20206 баланс ҳисобварағидаги алоҳида иккиламчи 
шахсий ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш учун келгунга қадар банкда 
сақланади. Чекларнинг милклари банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига 
тикиб қўйилади; 
г) чек бланкини тўлдиришда хатога йўл қўйилган тақдирда, ушбу 
бланк бузилган деб топилади ва ўрнига янгиси тўлдирилади.
1.
Бузилган чек бланки қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади: 
2.
"ҳисоб-китоб чеки" деган сўзларнинг бир қисми қирқиб олинади; 
3.
чек бланкига "бузилган" деган ѐзув киритилади ва сана кўрсатилади; 
4.
бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади; 


178 
д) қабул қилинган, ишлатилган ва қайтарилган чек бланкларининг 
ҳисоби қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳисоби қайд этиб бориладиган 
дафтарда ва кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағида 
юритилади.
Амалиѐт куни давомида чек бланклари чиқим ордери бўйича 
кўзда тутилмаган ҳолатлар баланс ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариб 
борилади. 
Чеклар билан тўловлар қуйидагича амалга оширилади: 
а) чек тўловга тақдим қилингандан сўнг, чекни тўловга қабул қилган 
ташкилот ходими чекнинг орқа томонига ташкилот муҳри ва мансабдор 
шахсининг имзосини қўяди; 
б) товар (иш, хизмат) қиймати чекда кўрсатилган суммадан кам бўлган 
тақдирда, чекни тўловга қабул қилган ташкилот ушбу чек суммасининг 25 
фоизигача бўлган қийматини нақд пулда бериши мумкин; 
в) тўловга қабул қилинган чеклар уни тўловга қабул қилган ташкилот 
томонидан хизмат кўрсатувчи банкка пул тушуми билан бирга инкассатор 
орқали юборилади; 
г) банк томонидан қабул қилинган чеклар бўйича тўловлар қуйидаги 
тартибда амалга оширилади: 
чек берувчи ва чек олувчига битта банк томонидан хизмат кўрсатилган 
тақдирда, чеклар бўйича тўловлар чекни тўловга қабул қилган ташкилот 
ҳисобварағининг кредити ва "Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар" 
19903 баланс ҳисобварағи орқали чек тақдим этувчи ҳисобварағининг дебети 
бўйича ўтказилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар 
йиғмажилдига тикиб қўйилади; чек берувчи ва чек олувчига турли банклар 
томонидан хизмат кўрсатилган тақдирда: 
чекда кўрсатилган сумма чек олувчига хизмат кўрсатувчи банк 
томонидан чек олувчининг ҳисобварағига ўтказилади; 


179 
банкнинг электрон ҳисоб-китоб чеки электрон тўловлар тизими орқали 
чек берувчига хизмат кўрсатувчи банкка юборилади ҳамда чекнинг асл 
нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; 
электрон чекда кўрсатилган сумма чек берувчига хизмат кўрсатувчи 
банк томонидан дастурий равишда чек берувчининг иккиламчи 
ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади ҳамда электрон чек чоп этилиб, 
банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади; 
д) чек меросхўрлар ва бошқа ваколатли шахслар томонидан чекнинг 
амал қилиш муддати ўтганлигидан қатъи назар, хизмат кўрсатувчи банкка 
тақдим қилиниши мумкин. Банк томонидан меросхўрлар ва бошқа 
шахсларнинг чекни тасарруф қилиш учун ваколатлилиги аниқлангач, чекда 
кўрсатилган сумма тўлаб берилади; 
е) фойдаланилмаган чеклар банкка тақдим қилинган тақдирда, банк 
ходими: чекнинг ҳақиқийлигини ва уни тақдим қилган шахснинг 
ваколатлилигини текширади; чекнинг олд томонига "Сумма _______-сонли 
ҳисобвараққа ўтказилсин" деб устхат ѐзади; 
чекни бош бухгалтерга беради; 
ж) йўқотилган чеклар бўйича унда кўрсатилган сумма ҳисобдан 
чиқарилганлиги учун банк жавоб бермайди. 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish