С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

50000 ХАРАЖАТЛАР
1.
50100-Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли 
харажатлар 
2.
50600-Жамарма депозитлар бўйича фоизли харажатлар 
3.
51100-Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар
4.
51600-МБнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар 
5.
52100-Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
6.
52600-Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича фоизли харажатлар 
7.
53100-Қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
8.
54100-Узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар 
9.
54200-Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар 
10.
54300-Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари 
бўйича фоизли харажатлар
11.
54900-Бошқа фоизли харажатлар
12.
55100-Фоизсиз харажатлар 
13.
55300-Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар 
14.
55600-Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар


98 
15.
55700-Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба 
хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан кўрилган зарарлар 
16.
55800-Инвестициялардан кўрилган зарарлар 
17.
55900-Бошқа фоизсиз харажатлар
18.
56100-Банк хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа 
харажатлар
19.
56200-Ижара ва таъминот харажатлари
20.
56300-Хизмат сафари ва транспорт харажатлари
21.
56400-Маъмурий харажатлар 
22.
56500-Репрезентация ва хайрия 
23.
56600-Эскириш харажатлари
24.
56700-Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
25.
56800-Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
26.
56900-Фойда солиғини баҳолаш 
3.2 Аналитик ҳисоб (ѐрдамчи китоб) ва унинг тавсифи 
Банк томонидан амалга ошириладиган бирламчи операцияларнинг 
ҳисоби дастлаб шахсий ҳисобварақларда (карточкалар, китоблар, 
журналларда) акс эттирилади. 
Шахсий ҳисобварақларга ѐзувлар фақат тегишлича расмийлаштирилган 
бошланғич ҳужжатлари асосида киритилади. Шахсий ҳисобварақ қуйидаги 
реквизитлардан иборат: 

шахсий ҳисобварақнинг номи; 

чиқиш шаклининг рақами; 

шахсий ҳисобварақни чоп этиш тартиб рақами (яъни компьютер қўйган 
рақам); 

шахсий ҳисобварақни тузган банк коди ва номи; 

шахсий ҳисобварақнинг рақами ва унинг номи; 


99 

ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг рақами, унинг фамилияси, 
исми, отасининг исми; 

ишлов бериш санаси; 

ҳисобварақдаги сўнгги ҳаракат санаси; 

кун бошидаги қолдиқ суммаси; 

кун охиридаги қолдиқ суммаси; 

бухгалтерия ѐзувларининг тартиби бўйича рақами; 

ҳужжат тури; 

ҳужжат рақами; 

ҳужжат тури (тоифаси); 

вакил банкнинг коди; 

дебет бўйича айланмалар суммаси; 

кредит бўйича айланмалар суммаси; 

дебет бўйича айланманинг умумий суммаси; 

кредит бўйича айланманинг умумий суммаси. 
Шахсий ҳисобварақларда амалга ошириладиган операцияларда 
фойдаланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури мазкур шартли рақам 
белгиларга (шифрлар) мувофиқ аниқланади.
Мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари бошланғич ҳужжатлар асосида 
дастурий йўл билан тайѐрланади. Мижозга бериш учун шахсий 
ҳисобварақдан кўчирма бир нусхада чоп этилади ва у мижознинг 
ҳисобварағидан амалга оширилган операцияларни банк томонидан 
тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Ушбу кўчирма мижоз билан 
келишилган тартибда унга тақдим қилинади.


100 
Шахсий 
ҳисобварақлардан 
кўчирмалар 
компьютер 
ѐрдамида 
тайѐрланганлиги учун, улар мижозларга берилаѐтганда имзолар ва банк 
штамплари билан расмийлаштирилмайди. 
Банклар учун шахсий ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотлар зарур 
бўлган 
ҳолларда 
Автоматлаштирилган 
банк 
тизими 
ахборотлар 
омборхонасида сақланаѐтган маълумотлардан фойдаланилади.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича ўтказилган суммалар юзасидан, шахсий 
ҳисобварақлардан кўчирмаларга ҳисобварақ бўйича ѐзувлар киритишга асос 
бўлган ҳужжатларнинг электрон нусхалари илова қилинади.
Бир 
банк 
хизмат 
кўрсатувчи 
мижозлар 
ўртасидаги 
тўлов 
топшириқномаси асосида амалга оширилган тўловлар бўйича пул олувчига 
тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси, эълоннома асосида 
топширилган нақд пул киримининг тасдиғи сифатида ордер иловаларга 
қўшилади. 
Кўчирмаларга илова қилинадиган ҳужжатларга штамп, шунингдек 
ҳужжат шахсий ҳисобварақ бўйича ўтказилган сана календарь штемпели 
босилиши керак (агар бу сана ҳужжат ѐзилган санага мос келмаса). Штамп 
фақат кўчирманинг асосий иловасига қўйилади. Асосий иловада қайд этилган 
операцияларнинг мундарижаси ва умумий суммасини тушунтирувчи ҳамда 
талқин этувчи қўшимча ҳужжатларга штамп қўйилмайди. 
Мижозлар ҳисобварақларидан кўчирмаларига илова қилинадиган, пули 
тўланган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ишлов беришнинг дастлабки 
босқичидаѐқ, банк штампи ѐки муҳри босиладиган иккинчи нусхалари, 
шунингдек кирим-касса операцияларига доир ҳужжатлар юқорида айтилган 
штамп билан тасдиқланмайди. 
Кўчирмалар мазкур ҳисобварақ бўйича биринчи ѐки иккинчи имзо 
ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ѐки уларнинг ишончнома тақдим этган 
вакилларига тилхат билан берилади. Бундай ишончномалар белгиланган 


101 
тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим. Мижоз обуна қутилари орқали 
ариза топширганда эса, кўчирмалар тилхатсиз берилади. 
Банк мижозлар ҳисобварақлари аҳволи тўғрисида ѐзма маълумотларни 
учинчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг "Банк сири тўғрисида"ги 
Қонунида белгиланган тартибда берилади.
Мижоз шахсий ҳисобварақдан кўчирмани йўқотиб қўйган тақдирда, 
унинг дубликати мижоз аризасига кўра банк раҳбари ѐки унинг ўринбосари 
берадиган ѐзма рухсатнома асосидагина мижозга берилиши мумкин. Мижоз 
ўз аризасида кўчирма йўқолиши сабабларини кўрсатиши, аризага корхона 
раҳбари ва бош бухгалтери имзоси қўйилган бўлиши шарт. Дубликатнинг 
сарварағига қуйидагилар ѐзилади: "20__ йил "___" ___________даги кўчирма 
дубликати". 
Шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар дубликатлари маълумотлар 
омборхонасидан чиқариб берилади. Кўчирма дубликати мижоз вакилига 
берилаѐтганида ундан аризага тилхат ѐздириб олинади.
Шундай қилиб, тижорат банкларида аналитик ҳисоб юритишда ѐрдамчи 
китоб, яъни, маблағлар ва моддий бойликлар бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳар 
бир тури юзасидан алоҳида маълумотлар олиш имкониятларини ўрганиш 
мумкин. Бу ўз навбатида, банкларда бухгалтерия ҳисоби объектлари бўйича 
маълумотларининг объективлигини ва уларни тегишли ҳужжатларда 
расмийлаштиришнинг мукаммаллигини таъминлашга кенг шароитлар 
яратади. 


102 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish