С.Қ. Махмудов



Download 6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/172
Sana08.04.2022
Hajmi6 Mb.
#536845
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   172
Bog'liq
tizhorat banklarda buxgalteriya hisobi. oquv-qollanma (1)

 
 
 
 
 


38 
1.4.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари 
бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақалар режалари ва уларнинг тавсифи
Банкларда бухгалтерия ҳисоби тизимини такомиллаштириш кўп 
жиҳатдан унинг услубий асослари ҳисобланган, бухгалтерия ҳисобининг 
ҳисобварақлар режасининг тузилишига боғлиқдир. Ушбу ҳисобварақлар 
режаси Банкларда амалга ошириладиган барча банк операцияларни халқаро 
стандартлар асосида амалга ошириш имкониятини беради. Унгача Банкларда 
қўлланадиган ҳисобварақлар режаси марказлашган режали иқтисодиѐтнинг 
ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, унинг ишлаш тамойилига 
қуйдагиларни: 
- кредит ресурсларини марказлашган ҳолда ҳудудий ва тармоқлар 
бўйича йиғиш ва тақсимлаш; 
- кредит ресурсларини халқ хўжалиги режаларининг бажарилишига 
хизмат қилишини назорат қилувчи маълумотлар билан таъминлаш; 
- давлат маблағларининг харакатини ва сарфланишини пастдан юқорига 
ва юқоридан пастга ҳисобварақлар режаси ѐрдамида кучли назорат остига 
олиш учун асос қилиб олган эди. 
Албатта, ҳисобнинг бундай тизими мазмун ва мохият жиҳатидан 
бутунлай бошқача бўлган бозор иқтисодиѐтига ўтиш даври талабига тўлиқ 
жавоб бера олмай қолган эди. Шу боисдан, банк тизимини ислоҳ қилишда 
дастлаб ҳисобварақларнинг ишлаб чиқилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Янги ҳисобварақлар режасини ишлаб чиқишда уларнинг ўзига хос 
хусусиятлари инобатга олинган ва улар қуйдагилардан иборат: 
-янги 
ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг халқаро 
стандартларига мос келиб, даромадлар ва харажатлар ҳисобот ойининг ўзида 
акс эттирилади. эски ҳисобварақлар режасида даромадлар келиб тушганда, 
харажатлар эса тўланганда бухгалтерия ҳисобида акс эттирилар эди; 


39 
-янги ҳисобварақлар режасида активлар мавжудлик тамойили бўйича 
жойлаштирилган бўлиб, бу актив моддаларини оператив равишда бошқариш 
имкониятини беради. Пассивлар эса муддати бўйича жойлаштирилган бўлиб, 
мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш 
имкониятини беради; 
-янги сетлар режасида активлар ва мажбуриятларнинг реал баҳолаш 
имконияти мавжуд бўлиб, бундан келиб чиққан ҳолда, активларнинг 
таваккалчилик даражаси бўйича ѐқотишлар учун заҳиралар тузиш 
имкониятини беради; 
-янги ҳисобварақлар режасида қимматли қоғозлар икки гуруҳга 
бўлинган бўлиб, биринчи гуруҳ олди-сотди қилишга, иккинчи гуруҳ эса 
инвестицияга ѐналтирилиши режалаштирилган; 
-банкнинг ўз капитали таркиби мустақил бўлимларга бўлинган бўлиб, у 
эълон килинган, чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек, оддий ва 
имтиѐзли акциялар тўғрисида тўла маълумот беради; 
-фойда ва зарарлар (даромад ва харажатлар) банкнинг ички ҳисобварағи 
бўлиб, улар ҳам мустақил бўлимларга бўлинган. 
Республика ҳукумати томонидан Банкларда бухгалтерия ҳисобини ислоҳ 
қилиш борасида амалга оширган ишлар ўзининг ижобий натижасини берди. 
Ҳозирги кунда Республика Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби тизими 
жаҳондаги 
ривожланган 
мамлакатларнинг 
банк 
тизимига 
анча 
яқинлаштирилди ва халқаро банклар билан ҳисоб-китобларни амалга 
ошириши мумкин. 
Ҳар бир банк ўз бухгалтерия ҳисобини барча банклар учун бир хил 
бўлган ҳисобварақлар режаси асосида олиб боради. 1997 йил апрелига қадар 
республикадаги барча банклар собиқ иттифоқ даврида тузилган ягона 
ҳисобварақлар режаси асосида иш юритар эдилар. Лекин иқтисодиѐтимизни 
янги бозор муносабатлари асосида ташкил этар эканмиз, иқтисодиѐтни изга 


40 
солиб, уни назорат қилиш учун бухгалтерия ҳисобини халқаро миқиѐсда 
қабул қилинган яхлит тизимга мослаштириб олиб бориш талаб этилди. Шу 
сабабли, республика банклари бухгалтерия ҳисобини янги ҳисобварақлар 
тизими асосида ташкил этишга киришдилар. 
Шу мақсадда 1995 йил Артур Андерсен аудиторлик фирмаси билан 
шартнома тузилган эди. Шартномада Ўзбекистон Республикаси Банкларда 
бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш кўзда тутилган эди. Фирма республика 
Марказий банки билан биргаликда банкнинг янги ҳисобварақлар режасини 
ишлаб чиқди. 1996 йил 13 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 289 сонли 
қарори билан ―Республика Марказий банкнинг ҳисобварақлар режаси‖, 290 
сонли қарори билан эса ―Банкларнинг ҳисобварақлар режаси‖ тасдиқланди.
5
Ҳозирги кунда тижорат банкларида фойдаланилаѐтган ҳисобварақлари 
режаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 13 августда 
773-17-сон билан рўйхатга олинган ―Ўзбекистон Республикаси тижорат 
банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси‖га асосан 
юритилмоқда. 
Ҳисобварақлар режаси банк операцияларининг ҳисобини юритиш, 
таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган 
Бош китоб ҳисобварақларини рўйхатидан иборатдир. 
Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиѐсатидаги ўзгаришлар бўйича 
тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган 
бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш 
ўтказмалари беришга рухсат берилади. 
Тижорат банкларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг 
кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги 
5
Абдувахидов Ф.
 
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби./ Ўқув қўлланма. –Т.: ―ИҚТИСОД-МОЛИЯ‖, 2012 й. 282 бет. (14-16 бетлар) 


41 
операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда 
хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. 
Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун алоҳида Бош 
китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар 
бир валюта бўйича Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндиси Бош 
китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар йиғиндисига 
мос келиши керак. Банк томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция 
тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши 
керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича 
жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида 
амалга оширилган барча операциялар бўйича банкнинг жамланма баланси 
тузилади. 
Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсаддар учун ишлаб 
чиқилган: 
- ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдачи китобларда жойланишини 
енгиллаштириш; 
- ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ѐрдам бериш; 
- ҳисоб жараѐнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш; 
- операциялар ѐзувини тезлаштириш. 
Баланс ҳисобварақларининг Бош китобда кодлаштирилиш тизими 
қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги қабул қилинган: 

Download 6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish