Талаба портфолиосининг компонентлари
Портфолио таркиби талабанинг семестр ёки ўқув йили давомидаги мустақил ишларидан иборат бўлмоғи лозим. Талаба ушбу «портфолио» орқали анжуманларда чиқиш қилиб, ўзининг мустақил фикрлашга, фан бўйича олган билимларини ижодий амалда тадбиқ этишга қодирлигини намойиш этган ҳолда, ўз-ўзига ушбу билим доираси бўйича шахсан баҳосини беради. Бу талабага ўз ютуқлари, олган билимлари ва ижодий ишларини мустақил таҳлил қилиш ва унга ўз баҳосини бериш, уни ўқитувчи ёки ҳамкорлари билан баҳам кўриш имконини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |