63
Модулли ДНКли суюқлик ускуналарини автоматлаштирилган
роботлаштирилган йиғими
https://www.google.com/url?sa=i&url=https%3A%2F%2Fwww.jove.com
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1.
Геномик кутубхона нима?
2.
Геномик кутубхонанинг қўлланилиш соҳалари.
§ 9. Гибридизация ёрдамида скрининглаш. ДНК полиморфизми
1. ДНК-зонд;
2. ДНК-гибридизациялаш процедураси;
3. Полиморфизмлар турлари.
ДНК намунасидаги керакли нуклеотид кетма-кетлигини фақат
изланган кетма-кетлик билан жужтлашадиган ДНК-зонд ёрдамида
аниқлаш мумкин. Бунинг учун аввал ДНКга иссиқлик ёки ишқорий
таъсир кўрсатиб ишлов бериб бир занжирли шаклга ўтказилади.
Бундай шароитларда асослар орасидаги водород боғламлари узилади
ва занжирлар ажралади (денатурация содир бўлади). Агар ҳарорат
аста-секин пасайтирилса, уларнинг қайта бирлашиши (ренатурация)
содир бўлади. Бунда, агар эритмада бир занжирли ДНК-зонд бўлса у
ҳам комплементар соҳалар билан специфик жуфтлашиб ДНК билан
ренатурацияланади.
Натижада гибрид ДНК, яъни занжирлари икки
турли хил ДНКга тегишли бўлган икки занжирли молекула ҳосил
бўлади.
ДНК гибридизацияси процедураси қуйидагидан иборат. ДНК-
нишон денатурацияга дучор қилинади ва бир занжирли молекулалар
қаттиқ тагликка (нитроцеллюлозали ёки найлонли фильтр)
қайтарилмас ҳолда бириктирилади. Ушбу муолажа юқори хароратда
64
амалга оширилади. Кейин фильтр радиоизотоп ёки бошқа
белги
билан белгиланган бир занжирли ДНК-зонд билан инкубацияланади.
Агар зонд ва ДНК-нишоннинг нуклеотид кетма-кетлиги комлементар
бўлса уларнинг жуфтлашиши (яъни гибридизацияси) содир бўлади.
Гибрид молекулаларни белгининг табиати билан боғлиқ ҳолда
радиоавтографик ёки бошқа усул билан визуализациялаш мумкин.
Агар зонд ва ДНК-нишон орасида комлементарлик бўлмаса,
гибридизация содир бўлмайди, ва биз манфий натижа оламиз. Одатда
зонд ўлчами 100 дан 1000 гача н.ж. ва ундан ортиқ бўлади, ваҳоланки
янада йирикроқ зондлар каби кичик ўлчамли зондлардан ҳам
фойдаланиш мумкин. Гибридизация, яъни стабил комплекс ҳосил
бўлиши учун, 50 нуклеотиддан иборат соҳада уларнинг 80%дан кўпи
мос
келиши керак, лекин бу реакция шароитлари билан боғлиқ
бўлади.
Бир биологик тур доирасида ҳар хил организмлар геномлари
генларнинг умумий тўплами ва уларнинг нозик ички муҳити нуқтаи
назаридан айнан ўхшаш бўлади. Айни вақтда
нуклеотид кетма-
кетлигининг у ёки бу вариацияси билан боғлиқ бўлган кўп сонли
индивидлараро фарқлар ҳам мавжуд. Шундай қилиб, ҳар қандай ген
турли хил алтернатив белгилар – аллеллар кўринишида бўлиши
мумкин. Бир геннинг аллеллари сони иккитадан бир неча ўнтагачани
ташкил этиши мумкин. Ҳар бир организмдаги генларнинг аксарияти
биттаси отасидан, иккинчиси онасидан мерос қилиб олинган иккита
аллел билан намоён бўлади. Агар иккала аллел бир хил бўлса, унда
организм гомозиготали, ҳар хил бўлса – гетерозиготали ҳисобланади.
Эволюция мобайнида турли
хил аллеллар битта аллел-
ўтмишдошидан мутация натижасида келиб чиққан. Шундай қилиб,
популяцияда бир нечта кўринишда намоён бўлган генлар (аллеллар)
полиморф генлар деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: