Гомологик (Homologous) Бир манбадан келиб чиқадиган ёки
структураси ёки эволюцион келиб чиқиши ўхшаш бўлганлар.
Гомологик хромосомалар (Homologous chromosomes) Бир-
бирига нисбатан бир ҳилда жойлашган генларнинг айнан ўхшаш
генлар тўпламларини ўз ичига олган хромосомалар. Ота-оналар
хромосома жуфтликлари дупликацияси натижасида ҳосил бўлади.
Гуанин, G (Guanine) Цитозинга комплементар пуринли асос.
ДНК ва РНК таркибига кирадиган тўртта азотли асослардан бири.
Гуморал иммун жавоб (Humoral immune response) Организмда бегона антитаналар мавжудлигига жавобан иммун
тизимнинг В-ҳужайралари томонидан антитаналар синтезланиши.
Дезоксирибоза (Deoxyribose) ДНК таркибига кирадиган беш
углеродли моносахарид.
Дезоксирибонуклеаза I, ДНКаза I (Deoxyribonuclease I, DNase I) Икки занжирли ДНКни парчаловчи фермент. РНК
препаратлари ва ҳужайрасиз экстрактларни тозалаш учун
фойдаланилади.
Делеция (Deletion) Хромосоманинг ички соҳасидан бир
қисмининг тушиб қолиши.
Денатурация (Denaturation) l. ДНК ёки РНК икки занжирли
молекуласи занжирларининг ажралиши. 2. Ковалент бўлмаган
боғламлар
(водородли)
узилиши
натижасида
биологик
макромолекулалар натив конформациясининг бузилиши.
Дидезоксинуклеотид, ddNTP (Dideoxynucleotide) Сунъий йўл
билан олинган, шакарли халқа углерод атомларидаги 2'- ва 3'-
гидроксил гуруҳларидан маҳрум бўлган нуклеозидтрифосфат.
Диплоид (Diploid) Ҳужайраларида хромосомаларнинг иккита
гомологик тўплами бўлган организм.
ДНК фрагментацияси (Shearing) ДНК молекулаларининг
гидродинамик кучлар (масалан, ДНК эритмасини шприц нинасидан
ўтказилганда) таъсири остида узилиши. Гидродинамик кучлар
181
эритмада суюқлик бир қаватининг бошқасига нисбатан сирпаниши
натижасида пайдо бўлади.