Мен ҳам ўз ичимда бу болаларнинг оталарини хасис ва қаттиқ-
қўлли деб ўнлар эдим. Мен икки тийинга баравар бўлган ўша
вақтдаги саккиз пулнинг қанча қурби ва қиммати борлигини
билмас эдим. Пул тўплаш жанжали билан кун тушга яқинлашди
ва домла:
— Туринглар, нонхўрак!— деб юборди.
Болалар гуриллашиб турдилар ва тунов кунги сингари мактаб-
нинг эшнгидан чиқиб с.алом бернб, уйма-уй тарқалишдилар...
Мен ҳам ўз уйимга келдим, овқатландим ва мушугим билан
бир оз ўйнагандан сўнг қайтиб мактабга бордим.
VI
Домла ҳали ҳам мактабда ўтирар, болалар ҳам бирин-сирин
қайтишиб келмоқда эди. Бир оздан сўнг болалар нигилишдилар.
Домла:
118
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Ўқинглар! — деган ҳолда узун таёгини кўтариб, болаларнинг
орка.
1
арнга ура бошлади. Полалар қичкириб, ўқишга киришдилар.
Л1 оп ҳам «алиф, бе. те, се», деб қичқирар эдим. Домла халфага
қараб:
— Волаларга сабоқ бер!— деди.
Халфа, кечаги еган таёқларининг зарби кетмаганликдан оқсай-
оқсай,
ҳар
бир
боланинг
олдига
навбатма-навбат
бориб,
сабоқ бера бошлади.
Букун менга домланинг ўзи сабоқ бермоқчи бўлди, мени
ўзининг рўбарўсига ўтқазди, олдимга тахтачамни қўйди ва:
— Сабоғингни ўқи!— деди.
Мен тахтачага қарамасдан:
— Алиф, бе, те, се,— дедим.
— Дуруст, балли,— деди домла ва ўзи хат ёзиш билан овора
бўлгани ҳолда:
— Пастдагнсини ўқи, «жим, ҳе, хе» деб,— деди.
Мен домланинг оғзидан чиққан бу уч ҳарфларнинг номини так-
рорлай бердим. Мен ҳеч тахтачага қарамасдан икки кўзимни
Do'stlaringiz bilan baham: |