Адашиб цолган ёки эгаси таитаб кетган ку- чук (ёки мушук) шақар кўчаларида худди шун- дай тўсик^ларга дуч келади».
Мен бу сўзларни Лос-Анжелесдаги «Дельта» хай- рия ташкилотида ишлайдиган бир кишидан эшит- ган эдим. Шунда унинг нима хоҳлаётганини тушун- ганман ва шу заҳоти чек ёзиб берганман. Ташки- лот ходими манзарани тасвирлаётганида рафиқам билан бирга қўчада бир жониворни қутқармоқчи бўлганимизни эсладим. Бу одам ўша хотираларим- ни уйғотиб юборди, мен юрагимнинг туб-тубидан кучли ҳаяжонга тушган эдим.
Ўттиз сониялик маълумотнинг ҳақиқий таъсири оддий қармоқцан ҳам, бир оғиз гапдан ҳам, ҳатто ху- лосадан ҳам юқори, катта. Сизнинг 30 сониялик маъ- лумотингиз учун танланган сўзлар тингловчи тушу- надиган ва эслаб қоладиган манзарани тасвирлаши керак. Бу сўзлар сизнинг ҳамда тингловчингизнинг шахсий тажрибасига мос келиши ва унинг қалбини ларзага солиши шарт. Бу илмоқ ёки қармоқ ёзувчи ҳамда шоирларга яхши таниш. Бунда образлилик,
срқиилик, аниқлик, жонлантириш ва ҳис-туйьуларга мурожаат қармоқ вазифасини ўтайди. Бу усуллардан ҳар бири алоҳида ёки ҳаммаси биргаликда сизнинг 30 сониялик маълумотингизда қўлланилиши мумкин. Ҳар бир усул алоҳида ёки ҳаммаси бир бутунликда ё қармоқ, ё ҳулоса, ё бутун маълумотнинг ўзи бўла ола- ди. Ҳар қандай комбинация сизнинг 30 сониялик маълумотингизга бўёқ ва таъсир қучини бағишлайди.
Образлнлик: рангли манзаралар
Кимгадир мурожаат қилаётган пайтингизда тин- гловчининг нафақат тинглашини, балки сиз гапи- раётганларни «кўриши»ини ҳам хоҳлайсиз. Шунинг З^чун тасвирлайдиган сўзларингиз тингловчига ман- зарани кўз олдига келтиришига ёрдам беради. Об- разлилик кундалик мулоқотнинг ҳамма тзфларида фойдалидир. Бир қуни мен учиш вақтида унинг таъсирни кузатганман. Одатда стюардессалар қў- нишдан олдин: «Илтимос, камарларни тақинг ва самолёт тўла кўнгунга қадар ўз ўрнингизда қолинг» дейишларини биласиз. Бу сўзлар бир қулоғингиз- дан кириб, иккинчи қулоғингиздан чиқиб кетади. Лекин стюардесса куйидаги манзарани тасвирла- ганда мен ўтирган жойимда жонландим: «Агар сиз ўтирган креслоингиздан ноқулайлик сабаб юзага келадиган кўнгилсизликлардан қочишни хоҳласан- гиз, илтимос, самолёт ерга тўла қўнгзшча камарлар- ни тақинг ва ўз ўрнингизда қолинг».
Йўловчилар кулиб юборди ва ҳамма ўз жойида ўтирди. Ўттиз сониялик маълумотни тайёрлаётган- да образли ифодалаш ҳақида ўйланг, улар тинглов- чининг манзарани кўз олдига келтиришига ёрдам беради. Сиз нима ҳақида гапирманг (қучукми ёки нонми), сўзлар образларни яратади. Сўзлар ёрдами- да сиз маълумотни ёрқин, қизиқарли ва осда қолар- ли қилишингиз мзтлкин.
Аниқлик
Ўттиз сониялик маълумотда образлаодан фойдаланиш тайёргарликнинг ёқимли қисми, негаки бу ижодий жарае ндир.
Маълумотнинг муҳим маса- лаларидан бири, айниқса, бизнес соҳасида, бу - гап нима ҳақида бо- раётганини тушунишдан иборат.
Ташкилот ёки корхонадаги одам- лар кўпинча ишбилармонлик до- ирасига оид лексикондан фой- даланишса ҳам, турли тилларда гапиришади. Ҳатто бир фирма- нинг ўзида мен тил билан боғлиқ муаммо сабаб тушунмовчиликлар бўлганини кузатганман.
Телефон компанияси раҳбари менинг машғу- лотимга 30 сониялик маълумотни тайёрлаб келди. Маълумот ўз ичига қуйидагиларни олган эди: «Их- тисослашган талабгорлар, дублирланган терми- нал жиҳозлари, эксплуатация харажатларини кўпайтиради». Мен ҳеч нарсани тушунмадим, аммо қизиқиб қолдим. Шунда матнни оддий, сўзлашув тилига ўгиришини сўрадим, у мана нимани назар- да тутган экан: «Агар мавжуд жиҳозлар телефон компанияларида дублирланмаса, сиз телефон хиз- мати учун кўпроҳ пул тўлашингиз керак бўлади». Мана бунисини эса тушундим.
Кўпчилик одам ўз билимини қўрсатиш учун узун- дан-узоқ сўзларни, техник терминларни ва мурак- каб қурилмали гаплардан фойдаланиши керак деб ўйлайди. Аслида эса ҳаммаси аксинча бўлиши за- рур. Кимда-ким ўз фанининг моҳир билимдони бўл- са, ўша одам ҳақиқатан нима истаётганини оддий, тушунарли тилда ифодалайди. Аммо баъзи ҳолларда тингловчи билан у тушунмайдиган тилда гаплашиш уни жалб қилишнинг энг оддий усули бўлади.
Қачондир техника тилидан фойдаланиш зарурий ҳолатга айланади. Компьютер сотувчиси агар маз-
ку|> С0Ҳ11Д* пухга билимга эга харидорни ишонтир- моқчп булса, бу тилни яхши билиши керак. Аммо асосий омил тингловчи бўлиб қолаверади. Сиз суҳ- бат предметини билмасангиз, ўз вазифангизни ба- жаролмайсиз. Тингловчи қабул қилиши учун унинг даражасига мос сўзларни танлаш - ўз позициянгиз- ни ифодалашнинг ягона тўғри йўлидир.
Тингловчи қалбига кириш
Do'stlaringiz bilan baham: |