Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Кучсиз, ўртача, кучли даража шўрланган ва шўрланмаган ўтлоқи-бўз, бўз ўтлоқи, ўтлоқи тупроқлар, минерал, органик, биологик ўғитлар, ғўза (Gossypium hirsutum L.) нинг C6524, Ан-Боёвут-2, Андижон 37, Бухоро 6, С4727, Жарқўрғон навлари ҳамда кузги буғдойнинг Крошка нави.
Хлоридли-сулъфатли ва сулфат-хлоридли шўрланиш типига эга бўлган тупроқлар шароитида етиштирилаётган ғўза ва буғдой ўсимликларининг ер устки қисмидан (филлосфера) ажратиб олинган, босқичма-босқич скрининг қилинган эпифит бактерияларнинг маҳаллий штаммлари ЎзР ФА Микробиология институтининг микроорганизмлар тўплами коллекциясида Bacillus subtilis СКБ-256 рақами билан депонентлаштирилган эпифит бактерияси ва унинг асосида шакллантирилган “Эпифит-BS” микробли ўғити хизмат қилди.
Таҳлил ва натижалари (Analysis and results). Ўсимлик сиртида яшовчи эпифит бактерияларни Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани фермер хўжаликларининг ўртача шўрланган тупроқларида ўстирилган ер устки қисмидан ажратиб олинган ва босқичма-босқич скрининглар натижасида 12 % гача NaCl берилган LP озуқа муҳитида ўстирилди.
Тадқиқотлардан микроорганизмларни идентификация қилиш учун микробиологияда умумқабул қилинган усуллар (Практикум по микробиологи), бактерияларни аниқлагич (Определитель бактерий Берги, 1997) бўйича тадқиқотлар олиб борилди.
Микроорганизмларнинг ўсиш динамикаси қиёсий равишда микроб штаммларини чуқур ўстиришга асосланган турли хил озуқа муҳитларида суюлтириш усулида амалга оширилди.
Тадқиқотларда бактерияларни ўстириш учун қуйидаги озуқа муҳитларидан фойдаланилди:
Гўшт пептон агарли (ГПА);
Синтетик (NH4)2SO4 - 0,5 г/л, MgSO4∙7H2O – 0,3 г/л, NaCl – 3 г/л, KCl – 0,3 г/л, FeSO4∙7H2O – 0, 001 г/л, CaCO3 – 5 г/л, глюкоза – 10,0 г/л, кальций глицерофосфат – 2,0 г/л, дистилланган сув – 1л, pH – 7,4;
Мелассали (NH4)2SO4 - 0,5 г/л, MgSO4∙7H2O – 0,3 г/л, NaCl – 3 г/л, CaCO3 – 3,0 г/л, K2HPO4∙3H2O – 0,5 г/л, KH2PO4 – 0,5 г/л, маакажўхори экстракти – 1,0; pH – 6,8-7,2);
Фосфогипс – биогумус – тупроқ 100 г озуқа муҳитида (25г:25г:25г:45 сув) сақловчи махсус озуқа муҳитларида ўстирилди.
Тупроқ намуналарини мавсумлар бўйича динамикада тупроқ қатламларидан олинди. Микроорганизмларнинг экологик трофик гуруҳларини ўрганишда умумқабул қилинган усуллардан (2,3,4,6) фойдаланилди.
Тупроқ микроб фаоллигини баҳор-ёз-куз ойларида таҳлил қилинди. Микроб жамоаларининг миқдорий таҳсилини асосий таксономик гуруҳлари бўйича тупроқ суспензияларини электив озуқа муҳитларига экиш усулида каррали суюлтириш асосида амалга оширилди. Эпифит бактерияларни ажратишда, буғдойнинг ер устки қисмидан умум қабул қилинган меьодлар ёрдамида амалга оширилди.
Аммонификаторларни ГПА да, олигонитрофилларни Рушман озуқа муҳитида, аэроб целлюлоза парчаловчи микроорганизмларни Гетченсон ва Клейтон озуқа муҳитида ўстириб ҳисобланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |