Фарғона водийси антик даврида
Фарғона водийсининг антик даврига тарихига оид дастлабки маълумотлар мил. ав. II арнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёга келган хитойлик Чжан Цзян қайдномаларида Даван номи билан тилга олинади. Унинг маълумотларида Даван давлати қўшни Кангуй давлати билан бир қаторда Хитой қўшинлари қаршилигига тура оладиган қудратли давлатлардан бири сифатида эътироф этилган. Ёзма манбаларда давлат пойтахти Эрши шаҳридан ташқари юзлаб шаҳарлар мавжуд бўлганлиги таъкидланган. Бу маълумот биринчидан хитойликларнинг шаҳар тушунчасидан келиб ҳолат бўлса, иккинчи Фарғона водийсида ушбу даврга оид манзилгоҳлар сонининг кўплиги билан изоҳлаш мумкин.
Хитой манбаларида Даваннинг афсонавий учар отлари-аргамаклар тўғрисида қимматли маълумотлар келтирилади. Ҳатто, хитойликлар отларни қўлга киритиш мақсадида ўлкага ҳарбий юриш уюштириб, маълум муддат қарши тура олганлиги тарихда маълум. Фарғона водийсининг антик даври археологиясини илмий жиҳатан ўрганиш XX асрнинг 30- йилларидан бошланган. Ёдгорликлари турли йилларда Б.А.Латынин,, Т.Г.Оболдуева, Ю.А.Заднепровский, Н.Г.Горбунова, Д.Ф.Брыкина, А.Анорбоев, Б.Матбобоев ва бошқа олимлар томонидан археологик жиҳатдан ўрганилган.
Антик даврига оид ёдгорликлари Шўрабашат (мил. ав. IV-I асрлар) ва Марҳамат (I- IV асрлар) босқичлари доирасида ўрганилади. Шўрабашат босқичига оид ёдгорлиикнинг энг йириги ва яхши ўрганилгани шу номдаги манзилгоҳ ҳисобланиб, у Ясси дарёси бўйида жойлашган. Умумий майдони 70 га. дан иборат. Дарёдан ташқари барча томонлари тупроқ уюмидан иборат деворлар (вал) билан ўралган Цитадель манзилгоҳнинг шарқида жойлашган. Бундан ташқари Қорадарё манзилгоҳида археологик тадқиқот ишлари олиб борилган. Унинг майдони 10 га. дан иборат. Моддий маданият намуналаридан кулолчилик буюмлари, ёруғучоқ, тошўроқ, урчуқбош ва бошқалар топилган. Кулолчилик идишлари қўлда ва чархда ясалган. Улар нақшлар билан безатилган.
Марҳамат даврига келиб, водийнинг барча ҳудудлари аҳоли томонидан ўзлаштирилади. Бу даврда шаҳарлар сони кўпайиб, турли шаклдаги қишлоқлар пайдо бўлади. Марҳамат манзилгоҳи 40 га иборат. У мил. ав. III-II асрларда шаклланиб, I-III асрларда ўзининг ривожланган босқичига етади. Қурилилишда пахса хом ғиштлардан фойдаланган. Бу босқичга оид сапол идишлари кулолчилик чархида юпқа қилиб ясалган бўлиб, уларнинг сиртига қизил ангоб берилган. Бу даврда Фарғона водийсининг барча ҳудудлари деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли томонидан эгалланиб, бу водийда суғорма деҳқончилик ва ирригация тизимининг янада ривожланиши билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |