Ўрта Осиё археологияси фанидан таянч конспект Антик даври умумий тавсифи



Download 33,7 Kb.
bet6/8
Sana19.05.2022
Hajmi33,7 Kb.
#604924
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5359679926217737449

Хоразм. Хоразмнинг антик даври сиёсий тарихи Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудлар билан бирдек кечмаганлиги туфайли ўзига хос маданият тараққиёти йўлидан боради. Маълумки, мил.ав. IV асрнинг бошларида ўлка аҳомонийлардан ажралиб чиққандан сўнг мустақил сиёсат юриб, Александр Македонский бошчилигидаги юнонлар таъсирига тушмайди. Ўлканининг кейинги давр тарихига оид маълумотларни фақат мил. ав. II асрнинг иккинчи ярмига оид хитойлик сайёҳ Чжан Цзян томонидан келтирилган манбаларда учрайди. Унда Кангуй давлатининг бешта кичик мулкларидан бири – Юеген тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиб, уни замонавий тадқиқотчи олимлар ҳамфикрликда Ургенч билан қиёслашади. Демак, бу ўлка мил. ав. III асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Кангуй давлати таркибига кирган бўлиши мумкин. Хоразм ҳудудидан милоднинг бошларига оид олд томонида ҳукмдор тасвири ва орқа томонида эса тамға туширилиб зарб қилинган тангалар Кангуйларнинг вассали сифатида ривожланган, деган хулосага келиш мумкин. Беруний келтирган маълумотларга кўра 305 йилда Хоразм африғийлар сулоласи томонидан мустақил бошқарилган.
Ўлканинг бу даврга оид археологияси Хоразм археологик-этнографик экспедицияси (ХАЭЭ) ва бошқа экспедициянинг илмий изланишлар натижасида яхши ўрганилган. Бу давр манзилгоҳларининг қадимгиси аҳамонийлар даври шаҳар ва қишлоқлари тараққиётининг этиши билан боғлиқ. Антик даври жамияти ривожланиши ўлка ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти жадаллашишига олиб келади. Натижада уларнинг маркази сифатида йирик шаҳарларнинг ривожланиши ва янгиларининг пайдо бўлиши содир бўлади. Илгари шаклланган Кўзалиқир ва Қалъалиқир кабилардан ташқари Жонбосқалъа, Тупроққалъа, Турпоққалъа, Қарқизқалъа, Қўйқирилганқалъа, Хазорасп ва бошқа шулар каби шаҳар туридаги манзилгоҳлар тараққий этади. Хоразмнинг бу даврга оид кўҳна шаҳарлари Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудлариникидан шакли жиҳатдан кескин фарқ қилади. Уларнинг айримларида арк қисми мавжуд. Шунингдек, шаҳристон мудофаа девори атрофида ҳаёт шаклланмаган ва шаҳарда кам ҳоллардагина ҳунармандчилик ишлаб чиқариш мавжуд бўлган. Кейинги йилларда Хазорасп харобаларида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида мазкур белгиларнинг айримлар шаҳар учун хос эканлиги маълум бўлди. Умуман ўлканинг антик даврида маълум режа ва мудофаа тизими асосланган шаҳар марказлар пайдо бўлади. Йирик шаҳар марказлари учун сарой ва ибодатхона комплекслар, шаҳар ичкарисидаги уй-жой иморатлари хосдир. Хоразмнинг антик даврига оид Қўйқирилганқалъа нисбатан яхши ўрганилган ёдгорликлардан бири саналади. Унда ўтган асрнинг 50-йилларида С.П.Толстов тадқиқот ишларини олиб борган. 42 диаметрдан иборат айлана шаклдаги минорасимон иншоотдан ташкил топган меъморий мажмуа. Атрофи 9 та минорадан ташкил топган мудофа деворига эга бўлиб, 8 метр баландликда сақланиб қолган. У мил. ав. IV-милодий асрларга оид ибодатхона-обсерватория вазифасини бажарган. Мажмуа хоналарининг бирида йирик хумлар жойлашган. Ибодатхонанинг асосий залларида маҳаллий маъбудалар ҳайкалчалари топилган. Шунингдек, ҳайкал шаклидаги оссуарийлар ва саполлар сиртига хўжалик ҳисоблари битилган ёзув намуналари аниқланган. Тупроққалъа Хоразмнинг сўнгги антик даврига оид ёдгорликларидан саналади.
Йирик шаҳар марказларидан Тупроққалъа Хоразмнинг маданий-маъмурий маркази бўлган. Манзилгоҳдан сарой ибодатхоналар ва уй-жой иморатларининг ўрни очиб ўрганилган. Лойдан ясалган ҳайкалчалар, хусусан хоразмшоҳлар ва уларнинг аждодлари тасвири тушириб ишланган ҳайкалчалар ва деворлардаги ранг-тасвир намуналари Хоразмнинг қадимги давр бой санъат намуналаридан дарак беради. Бу ерда саполлар сиртига битилган ёзув намуналари бир томондан қадимги Хоразм ёзувини иккинчи томондан эса хўжалик хусусиятларини ўрганишдаги муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Қурол яроғ ясаш устахонаси эса давлатнинг кучли ҳарбий қудратга эга эканлигидан далолат.

Download 33,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish