Ўрта махсус таълим вазирлиги


-МАВЗУ: АГРАР МУНОСАБАТЛАР:ИЖАРА ҲАҚИ ВА РЕНТА



Download 417,51 Kb.
bet76/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

13-МАВЗУ: АГРАР МУНОСАБАТЛАР:ИЖАРА ҲАҚИ ВА РЕНТА
РЕЖА:
1.Аграр муносабатлар ва унинг бозор тизимидаги хусусиятлари.
2.Агросаноат интеграцияси. Агробизнес ва унинг турлари.
Бозор муносабатлари иқтисодиётининг ҳамма жабҳаларини, жумладан, қишлоқ хўжалигини ҳам ўз ичига олади. Мазкур тизимда аграр муносабатлар алоҳида ўрин тутади. Ер билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар аграр муносабатлар дейилади. Бу мносабатларнинг объекти ер бўлса, унинг субъекти ер эгалари, ерда хўжалик юритувчилар, ниҳоят, ерга меҳнат қилувчи кишилар ҳисобланади. Аграр муносабатлар ўта кўҳна, иқтисодий муносабатларнинг энг қадимий шакли, чунки инсоннинг иқтисодий фаолияти ерни ишлашдан бошланган.
Бозор тизими аграр муносабатларга янгича мазмун беради. Ернинг товарга айланиши ерга хилма-хил мулкчиликнингг пайдо бўлиши ернинг тадбиркорлик объекти бўлиши, ернинг гаровга қўйилиши ниҳоят ер учун пул шаклида рента ундирилиши, агробизнеснинг махсус фаолият турига айланиши бозор тизими билан боғлиқ. Аграр муносабатларнинг объекти бўлмиш ер махсус ресурс бўлганидан унинг хусусида ҳам ўзигагина хос бўлган иқтисодий алоқалар келиб чиқади. Ер ҳам ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг умумий шарти. Ердан ташқарида ишлаб чиқаришнинг бўлиши мумкин эмас. Инсоният ҳали коинот маконида ишлаб чиқаришни уюштиргани йўқ. Ерда қишлоқ хўжалиги юритилади, саноат қурилиш корхоналари жойлашади, ер устидан ва остидан йўллар ўтади, ер қаърига қазилма бойликлар жойлашган, ерда ўрмон хўжалиги юритилади, турар - жой ва маданий - маиший бинолар қад кўтаради. Шу сабабли ҳар қандай иқтисодий фаолият маълум даражада ер билан боғланган деб айтамиз.
-қишлоқ хўжалиги учун ер асосий ишлаб чиқариш омили вазифасини ўтайди, маълумки, қишлоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш икки ёқлама ҳарактерга эга: биринчидан, иқтисодий жараён бўлса яъни инсон меҳнати натижасида юз берса, иккинчидан, табиий биологик жараён бўлиб, маҳсулот етиштириш табиий омилларга масалан, ўсимлик ёки ҳайвонларда кечадиган биологик ўзгаришларга, иқлим шароитига, об - ҳавонинг қандай келишига, тупроқнинг табиий хоссаларига боғлиқ.
-қишлоқ хўжалиги инсоннинг табиатига бўлган муносабати билан кишиларнинг ўзаро муносабатлари яхлитликда боришини талаб қилади ва иқтисодиётнинг аграр секторини ташкил этади. Бу соҳада асосий ресурс ер бўлиб, у ҳеч бир тенги йўқ, танҳо ўзига хос хусусиятларга эга. Аммо ер энг чекланган ресурс, меҳнат билан яратиб бўлмайди. Кўпгина ресурслар бир-бирининг ўрнини боса олади. Масалан: меҳнат ресурсини машина билан алмаштириш мумкин. Ернинг ўрнини ҳеч бир ресурс боса олмайди, шу жиҳатдан у ўта ноёб ва асосий ресурс ҳисобланади. Унинг асосийлиги шундаки, ер бошқа ресурсларга қўшимча сифатида амал қилмайди.
Масалан: саноатда станокларга қўшимча ресурс сифатида компъютер ва унинг программалари қўлланилади. Ернинг бошқа ресурс билан алмаштириб бўлмайди, аммо унинг муқобил ишлатиш усуллари ғоят кўп бўлади. Шу сабабли ерга талаб муттасил ошиб боради. Бу талаб ер билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва ернинг унумдорлигига қараб ўзгаради.
Ер чекланган, уни ишлаб чиқариб бўлмайди, аммо фойдаланадиган ерларга инвестития сарфлаб кўпайтириш мумкин. Масалан: қўриқ ерларни суғориш ва ботқоқ ҳамда зах ерларни қуритиш орқали экин майдони табиатан чекланган бўлсада, шу доирадан чиқмаган ҳолда яроқсиз ерлар ҳисобидан қишлоқ хўжалигига яроқли ерларни кўпайтириш мумкин. Ер ресурси чекланганлигидан ернинг таклифи ноэластик, яъни ўзгармайдиган бўлади. Бу билан ер бошқа ресурсдан жиддий фарқланади. Маълумки агар талаб ошса, бунга жавобан таклиф ҳам кўпаяди, лекин ер бу қоидадан истисно этилади. чунки ер табиат меваси бўлганидан уни меҳнат билан кўпайтириб бўлмайди. Ер ҳаммабоп ресурс унда деҳқончилик қилиш, ундирма саноат юргизиб қурилиш қилиш мумкин. Ундан ҳар хил мақсадда ва ҳар хил йўл билан фойдаланиш мумкин. Ер табиат маҳсул бўлганидан унинг сифати жиддий табақалашади, ер участкалари турли табиий иқлим минтақаларида жойлашган, тупроқнинг таркиби ҳар хил бўлади. Шу сабабдан ерларнинг табиий ҳосилдорлиги кескин фарқланади. Ўта яхши, ўртача. ёмон ва ниҳоят ўта ёмон ерлар мавжуд. қишлоқ хўжалигида ернинг сифати меҳнат унумдорлигининг муҳим омили ҳисобланади. Бу соҳадаги унумдорлик, бинобарин, ишлаб чиқариш самарадорлиги, тупроқнинг таркиби. ернинг иқлим шароити ва ниҳоят, ер участкалардаги географий жойлашувига боғлиқ. Ер қаъридаги қазилма бойликлар заҳираси, уларнинг геологик шароити, сифати ҳам бир-биридан фарқланади. Ер танқислиги ресурсларнинг бошқа соҳаларидан қишлоқ хўжалигига ёки ундирма саноатга ўти-шини чеклайди, қўшимча ресурсларнинг кириб келишига ҳалақит бе-ради. Ер унумдорлик қувватининг табиий шароитга боғлиқлиги қиш-лоқ хўжалигидаги ишлаб чиқариш имкониятларини чегаралаб қўяди.
Назарияда тупроқ унумдорлигининг пасайиши қонуни деган қонун олға сурилади. Унга биноан ердаги ҳосилдорликнинг ўсиш меъёри мавжуд, ҳосилдорлик чексиз ўса олмайди. Агар ҳосилдорлик ўсиш меъёри чекланмаганда эди, сарфни ошириб борган ҳолда, олинган ҳосилга ер юзидаги аҳолини боқиш мумкин бўлар эди.Аммсо бундай имкон йўқ. Гап шундаки, ерни 100 марта ҳайдаш, керагидан ўн марта кўп ўғит бериш ёки 5 марта кўп уруғ экиш билан ҳосилдорлик ўсиб қолмайди.
Айтилган ресурслар маълум меъёрда сарфланса, ҳосил маълум меъёрда ортиши мумкин. Ер ҳосилдорлигини ўстириш имкони чекланганлиги сабаби янги ерлар очилади, экин майдони кенгайтиралида. Ҳосилдорликни ошира бориш доирасида ернинг сифати яхшиланади, яъни ернинг табиий кучига куч қўшилади.
Ерга 2 хил монополия мавжуд бўлади. Биринчидан, ер қадр-қиймати баланд ресурс сифатида мулк монополиясида туради. џъни эгаси йўқ ер бўлмайди. Ер чекланган миқдорда бўлганидан уни мулк сифатида кўпайтириб ҳам бўлмайди. Бундай ҳодиса ерга маблағ сарфлашни унинг эгасига боғлиқ қилиб қўяди. Ер эгасининг мулкдор сифатида манфаати бор. џяъни у ўз еридан наф кўриш керак. Шу сабабли ер ишлатиш учун текинга берилмайди, эгасига ундан фойдаланиш ҳақини тўлаш зарур. Иккинчидан, ер хўжалик юритиш объекти сифатида эгаллаб олинади, яъни турли хил хўжаликлар ташкил топади, яроқли ер бўш турмайди. Хуллас яроқли ерлар доим банд бўлади. Ер ресурси сифатида эгалари қўлида бўлар экан, улар бошқа ресурс эгалари сингари уй хўжаликлари ўртасида муносабат ер хусусида ҳам бўлади. Ер мулк бўлганидан мулкдорнинг розилигисиз уни ишлатиб бўлмайди, ундан фойдаланиш учун уни эгасига ҳақ тўлаш керак. Ер ўз эгасининг мулки бўлиб. қолгани ҳолда вақтинчалик бошқа мулк соҳиби, хусусан тадбиркор томонидан ишлатилиши мумкин.
Ўзбекситон иқтисодиётининг аграр секторини ривожлантириш бозор муносабатларига ўтишнинг асосий ҳал қилувчи бўғинидир. Ўзбекистонда аҳолининг 65% қишлоқ жойларда яшайди. Ялпи ички маҳсулотни 1/4 қисми валюта тушумининг 55%идан кўпроғини қишлоқ хўжалиги беради. қишлоқ хўжалиги республика аҳолисини озиқ-овқат, мева-сабзавотлар, ғалла, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланади.
Д.Рикардо ер рентасини таҳлил қилиб катта ютуқларга эришди. У рента назариясини қийматнинг меҳнат назариясига асослаб текширди. Рентанинг манбаи, мулкий муносабатлар шаро-итида ерга қилинадиган меҳнатдир деб ҳисоблайди. Ернинг ресурс чекланганлиги, унумдорлиги, ва жойлашуви турлича бўлган ерларни ишланиши туфайли қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг қиймати ёмон ер участкаларидаги меҳнат сарфлари билан аниқланади. Бундай ерлар соҳибкорга ўртача фойда беради ва рента бермайди. Нисабатан яхши ерларда фойда ўртача нормадан юқори бўлади, ана шу ортиқча фойда рента сифатида ер эгаси томонидан олинади. Рикардо бу билан дифферентиал рента ҳосил бўлишини кўрсатиб берди. Д.Рикардо хусусий мулкчилик шароитида ёмон ерлар маълум миқдорда рента келтириш мумкинлигини инкор этди, яъни абсолют ер рентаси мавжудлигини кўрмайди.Иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг амал қилиши иқтисодиётнинг барча соҳалари, тармоқлари ва бўғинлари учун умумий бўлсада, лекин улардаги табиий ва ижтимоий-иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятлар ҳам касб этади. Айниқса, бу ўзига хос хусусият аграр соҳада яққол намоён бўлади. Чунки бу ерда такрор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан тирик организм (ҳайвон, ўсимлик ва бошқалар) билан ҳам боғлиқ. Шунинг учун бу бобда иқтисодиётнинг умумий томонлари билан биргаликда унинг аграр соҳада намоён бўладиган ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқилади.
Ушбу мавзуда аввал аграр муносабатларнинг мазмунини таҳлил қилиб, кейин эътибор ер рентасига қаратилади. Ер рентасининг вужудга келиши ва тақсимланиши муаммосига турлича қарашларни баён қилиб, уларнинг қисқача тавсифи берилади. Агросаноат интеграцияси ва агросаноат мажмуасининг мазмуни, уларнинг таркиби ва вазифаларига тўхталиб ўтилиб, мавзу сўнгида агробизнес ва унинг турлари баён этилади.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish