Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 417,51 Kb.
bet2/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018










Кириш


Ўзбекистон Республикаси давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган ўзининг мустақил тараққиёт йўлига асосланган ҳолда тўла ишонч билан босқичма-босқич бозор иқтисодиётига ўтиб бормоқда. Жамиятимиздаги муҳим иқтисодий масалаларни тезроқ ҳал қилиш уларнинг ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларни тушуниш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларни, айниқса бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини уларнинг талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиёт тушунчаларини, тежамли хўжалик юритиш сирларини турли, кишилар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли иқтисодий алоқада бўлиб, унумли меҳнат қилиш йўлларини ва шаклларини ўргатади. Иқтисодиёт назарияси фани мамлакатимизда яшаётган ҳамма кишиларнинг даромадлари, уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиёт таррақиётига даромадлари, уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиёт таррақиётига боғлиқлигини, шу юртда меҳнат қилаётган кишиларнинг ижодий меҳнати билан вужудга келган миллий маҳсулотдан ва фойдаланилиши миллий пул барқарорлиги билан боғлиқлигини ҳам ўргатиш, ҳамда миллий истиқлол мафкурасининг одамлар онгида шаклланишида, уларнинг интеллектуал камолатга эришувида муҳим рол ўйнайди.
Энг муҳими, шу давр ичида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланиб, кишиларимиз онгига сингиб бормоқда. Мамалакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов айтганларидек, «Истиқлол мафкураси кўп миллатли Ўзбекистон халқининг эзгу ғоя-озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт барпо этиш йўлидаги асрий орзу-интилишлари, ҳаётий идеалларни ўзида акс эттиради». қолаверса, ушбу давр мобайнида бозор муносабатлари ҳаётимизга, хўжали кфаолиятимизга чуқур кириб бормоқда ва унинг янги-янги қирралари намоён бўлиб, кўз ўнгимизда ойдинлашмоқда, кишиларда бозор кўникмалари, мулк эгаси сифатидаги ҳиссиётлар юзага келмоқда.
Бу эришган ютуқларимиз натижасида шаклланиб, ривожланиб келаётган миллий иқтисодиётимиз ушбу асрда биз яшаётган умумий уйимиз, яъни янгиланаётган ватанимизнинг ҳаётий асосини, унинг келгусидаги тараққиёт манбаини ташкил этади.
Агар олдимизга «Миллий бойликнинг кўпайишини, республиканинг мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этиш» каби буюк вазифа турганлиги, бундай иқтисодиёт- Биринчи Президентимиз тадъбири билан айтганда, стратегик мақсадимиз бўлган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилишнинг асоси эканлигини эътиборга олсак, иқтисодий муаммоларимиз нақадар кўплиги ва мураккаблиги янада аён бўлади.
Биз мустақил ривожланаётган Ватанимизнинг бозор иқтисодиётига ўтаётганлигини, бу шароитда яшашимиз, фаолият кўрсатишимиз, иқтисодий муносабатда бўлишимизни,унинг сабаб-оқибатларини, қонун-қоидаларини, тушунтиришни, уларнинг бизнинг шароитимизга қай даражада, қандай шаклда амал қилаётганлигини батафсилроқ ёритишга ҳаракат қилдик. Ушбу дарсликда иқтисодий жараёнларнинг фақатгина юзаки, кўриниб турган томонларигагина эмас, балки уларнинг ички моҳияти, зиддиятлари ва боғланишларига, иқтисодий жараёнларнинг сабаб ва оқибатларига алоҳида эътибор берилди.
Иқтисодиёт назарияси” фани бўйича тайёрланган мазкур маъруза матнларини ёзишда кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва олий ўқув юртларида бакалаврлар тайёрлаш давлат андозасининг талаблари ҳисобга олинган. Ундаги ҳар бир мавзуни ёритишда И.А.Каримов асарларидан, Республика қонунлари ва бошқа меъёрий хужжатлардан кенг фойдаланилган. Тегишли мавзулар бўйича кейинги йилларда мамлакатимизда ва хорижда нашр этилган дарслик ва ўқув қўлланмаларининг қисқача шарҳи берилган, улардаги баъзи бир мунозарали жиҳатлар танқидий равишда ўрганилиб, муаллифларнинг шахсий ёндашувлари баён этилган.
Маъруза матнларини тайёрлашда иқтисодий билимларни талабаларга етказишнинг замонавий педагогик ва информатцион технологиялари қўлланилган. Хусусан, илгарига дарслик, ўқув қўлланма ва маъруза матнларида учрамаган янги усул – иқтисодий ҳодиса жараёнларни ўрганишда икки томонлама ёндашув ва синтез қилиш усуллари самарали қўлланилган.
Маъруза матнлари бир-бирлари билан мантиқан боғланган иқтисодиётнинг умумий асослари, бозор иқтисодиёти, макроиқтисодиёт ва жаҳон хўжалигига оид мавзулар ўрин олган. Айниқса, ҳозирги замон ривожланган бозориқтисодиётининг қонун-қоидаларига, молия, кредит, банк ва пул тизимининг ролига катта эътибор берилган.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган тўғри ва изчил иқтисодий сиёсат орқали аҳамиятли ижобий натижалар қўлга киритилди. Жумладан, миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимдан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзоларида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шаклланди. Бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни беришда «Иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Зеро, Биринчи Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, «ҳозирги даврда, халқаро майдонда турли сиёсий манфаатлар тўқнашаётган мураккаб бир шароитда фақат ўз фикри, ўз ҳаётий позициясига эга бўлган халқ ва жамият енгилмас кучга айланиб, ўз келажагини ўз қўли ва ақл-заковати билан қуришга қодир бўлади».1
Ушбу иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларини тушуниш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларини, айниқса бозор ва бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг, уни чуқурлаштиришнинг, иқтисодиётни эркинлаштиришнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиёт тушунчаларини, унинг қонун-қоидаларини, тежамли хўжалик юритиш сирларини, турли кишилар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли иқтисодий алоқада бўлиб, унумли меҳнат қилиш йўлларини ва шаклларини ўргатади. Иқтисодиёт назарияси фани мамлакатимизда яшаётган ҳамма кишиларнинг даромадлари, уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиёт тараққиётига боғлиқлигини, шу юртда меҳнат қилаётган кишиларнинг ижодий меҳнати билан вужудга келган миллий маҳсулотнинг кўпайиши, унинг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши, миллий пул барқарорлиги билан боғлиқлигини ҳам ўргатади ва миллий истиқлол мафкурасининг одамлар онгида шаклланишига, уларнинг интеллектуал камолотга эришувида муҳим роль ўйнайди.
Шунинг учун барча йўналишлардаги бакалавриат талабалари учун «Иқтисодиёт назарияси» фанидан маъруза матнларининг тайёрланиши ҳам бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу маъруза матнлари янги давлат стандарти талаблари бўйича тузилган ва Республика мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тавсия этилган янги Намунавий ўқув дастури асосида ёзилди. Унда дастурдаги барча мавзулар қамраб олинган, лекин ҳажми чекланган бўлганлиги учун кўпгина материаллар иложи борича қисқартириб берилди. Шунинг учун матнда камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин. Асосий иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб, оддий тилда мисоллар, жадваллар, графиклар асосида тушунтиришга ҳаракат қилинди.
Ушбу маъруза матнларини тайёрлашда ўқитишнинг янги педагогик ва информацион технологиялар талаблари ва хусусиятлари ҳисобга олиниб, ҳар бир мавзудан кейин асосий таянч тушунчалар ва атамалар, шунингдек такрорлаш ва мунозара учун саволлар ҳам берилди.
Иқтисодиёт назарияси бўйича мазкур маъруза матнлари асосан ноиқтисодий ййўналишлардаги олий ўқув юртлари талабалари ва магистрлари учун мўлжалланган бўлиб, ундан ўрта махсус ўқув юртлари тингловчилари, лицей ўқувчилари, аспирантлар ва иқтисодиёт назарияси соҳасидаги билимларга қизиқувчи барча китобхонлар ҳам фойдаланиши мумкин.




Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish