Ўрта махсус таълим вазирлиги


Ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади



Download 417,51 Kb.
bet72/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Ишлаб чиқариш харажатлари деганда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлар тушунилади. Ишлаб чиқариш сарф-харажатлари таркибига хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи ва энергия учун қилинган харажатлар, асосий капитал амортизацияси, иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалари, фоиз тўловлари ва бошқа харажатлар киради. Ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот таннархини ташкил қилади.
Ишлаб чиқариш харажатларини иккига бўлиб ўрганиш мумкин: бевосита ишлаб чиқариш харажатлари ва муомала харажатлари (1-чизма). Товар бирлигининг қийматида ишлаб чиқариш харажатлари фақат унинг бир қисмини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш харажатлари товар қийматидан фойда миқдорига кам бўлади. Муомала харажатлари тушунчаси товарларни сотиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, шу товарларни ишлаб чиқарувчидан олиб, истеъмолчига етказилгунча кетадиган сарфларга айтилади. Улар икки гуруҳга бўлинади: қўшимча муомала харажатлари ва соф муомала харажатлари. Товарларни ўраш, қадоқлаш, саралаш, транспортга ортиш, ташиш ва сақлаш харажатлари қўшимча муомала харажатлари ҳисобланади. Муомала харажатларининг бу турлари ишлаб чиқариш харажатларининг давоми ҳисобланиб, товар қийматига киради ва унинг қийматини оширади. Харажатлар товарлар сотилгандан кейин олинган пул тушуми суммасидан қопланади.
Cоф муомала харажатлари сотувчи маоши, маркетинг (истеъмолчилар талабини ўрганиш), реклама ва шу каби харажатлардан иборат бўлади. Соф муомала харажатлари товар қийматини оширмайди ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган товарни сотгандан кейин олинган фойда ҳисобидан қопланади.
Ишлаб чиқариш харажатларининг иккинчи ййўналишдаги концепциялари маржиналистлар ва неоклассиклар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар бу борадаги классик назарияларни ҳам муълум даражада ҳисобга оладилар. Бироқ, бу концепцияларнинг ўзига хос томони шундаки, улар ишлаб чиқариш харажатларини тушунтиришда ресурсларнинг чекланганлиги ва улардан муқобил фойдаланиш имкониятларидан келиб чиқадилар.
Маълумки, муайян бир ресурсни ишлаб чиқаришнинг бирон-бир ййўналиши бўйича сарфланиши эндиликда бу ресурсдан бошқа ййўналишларда фойдаланиш имкониятини чеклаб қўяди. Шунга кўра, тадбиркор (ёки ресурс эгаси) мазкур ресурсни энг юқори даражада наф келтирувчи ййўналишга сарфлашга ҳаракат қилади.
Иқтисодий ресурсларни энг юқори наф олиш мақсадида бошқа муқобил ййўналишларда ишлатилишига йўл қўймай ўзига жалб этиш учун тўлов иқтисодий ёки зиммасига тушувчи харажат деб аталади.
Иқтисодий харажатлар микродаражадаги иқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлиб, корхона (фирма) миқёсида муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг самарадорлик даражасини ифодалашда муҳим аҳамият касб этади.
Маржиналистик сарф-харажатлар назарияси бўйича корхона ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар ўз ресурслари ёки жалб қилинган ресурслар бўлиши мумкин. Шунга кўра харажатлар ички ёки ташқи харажатларга бўлинади (2-чизма). Ташқи харажатлар корхона томонидан учун зарур ресурс ва хизматларни ташқаридан тўлов асосида жалб этиши натижасида вужудга келадиган харажатлардир. Бундай харажатларга ёлланма ишчилар иш ҳақи, хом-ашё ва материаллар учун тўловлар, кредит учун фоиз тўловлари, ижарага олинган ер учун рента, транспорт хизмати ва бошқа ҳар хил хизматлар учун тўловлар киради. Ташқи харажатлар тўлов ҳужжатлари билан расмийлаштирилади, шу сабабли бухгалтерия харажатлари деб ҳам аталади.
Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ушлаб туриш учун зарур бўлган тўлов – нормал (меъёрдаги) фойда ҳам рента ва иш ҳақи билан бирга харажатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Нормал фойда иқтисодий фойдадан фарқ қилади. Нормал фойда – бу иқтисодий ресурс сифатидаги тадбиркорлик қобилиятини рағбатлантириб туриш учун тўланадиган ҳақ ҳисобланади. Агар бирон-бир фаолият тури нормал фойда келтирмаса, тадбиркор бу фаолият тури билан шуғулланишдан тўхтайди ва ўзининг куч-қувватини бошқа фаолиятга сарфлайди.
Сарф-харажатларни ички ва ташқи харажатларга ажратиш, корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имкониятини беради.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish